14-yanvar bayonnoma

Sana01.01.1970
Hajmi
#214156
Bog'liq
14-yanvar bayonnoma


Телеграм манзилимиз: @dokument_Zamdirektor АДМИН: @UlugbekPulatov

Қўштепа тумани ХТБ га қарашли 21-умумий ўрта таълим
мактабида “14-январ Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан ўтказилган йиғилиш


БАЁННОМАСИ

“___”__________2018 йил Шахартепа МФЙ


Йиғилиш раиси: М.Ғофурова
Котиба : Х.Ғофурова
Катнашдилар: Барча педагог ходимлар,

Фахрий харбийлар, ХТБ вакили- Н.Қирғизбоев, Шаҳартепа МФЙ раиси - М.Зокиров, Шаҳартепа участка профилактика инспектори - Б.Абдурахимов, ММИБДЎ -У.Пўлатов, ёшлар етакчиси – А.Мирзаев ота-оналар қўмита раиси –А.Абдуллаев ва ота оналар




КУН ТАРТИБИДА.

  1. Мактабда “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” байрам тадбирини ўтказиш.

Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори сўзга чикиб бугунги кунда барча ўқув муассасаларида “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” номли байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, ушбу байрам тадбирини намунали тарзда ўтказиш зарур эканлигини эслатиб ўтди.


Шундан сўнг Шаҳартепа МФЙ участка профилактика инспектори Б.Абдурахмонов, сўзга чиқиб харбий фахрийларни кириб келаётган байрам билан табриклади. Шунингдек, “Ватан ҳимояси муқаддас бурч”номли байрам тадбирларини тартибли тарзда олиб бориш, тинч ва осойишта ўтказиш хақида ўз маърузасини ўқиб эшиттирди.
“Ватан ҳимояси муқаддас бурч” номли байрам тадбирини намунали тарзда ўтказиш юзасидан ММИБДЎ У.Пўлатов сўзга чиқиб, ушбу тадбирни ўтказиш учун чора-тадбирлар режаси тузиш, синф хоналари ва тадбир учун белгиланган жойни байрамона безаш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Юқоридагиларни инобатга олиб,
Йиғилиш қарор қилади:



  1. Мактабда “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” номли байрам тадбирини ўтказиш бўйича қилинган маърузалар маълумот учун қабул қилинсин;

  2. Шаҳартепа участка профилактика инспектори Б.Абдурахимов, ММИБДЎ – У.Пўлатов ўқиб эшиттирган маърузаларидаги топшириқлар педагок ходимлар ва синф рахбарлари зиммасига юклатилсин;

  3. “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” байрам тадбирини ўтказиш юқори савияда ташкил этилсин;

  4. “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” номли байрам тадбирини ўтказиш учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин,

  5. “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” номли байрам тадбирини юқори савияда ўтказиш учун мактаб ишчи грухи тузилсин;

  6. Юкоридаги буйруқларни назорат қилиб туриш мактаб ММИБДЎ У.Пўлатов зиммасига юклатилсин.

Мактаб директори: М.Ғофурова


Қўштепа тумани ХТБ га қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” номли байрам ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби



  1. М.Ғофурова – мактаб директори

  2. У.Пўлатов – ММИБД ўринбосари

  3. Д.Мамажонова – ЎИБД ўринбосари

  4. М.Хошимова – Касаба уюшмаси раиси

  5. Т.Мадаминов – Ёшлар етакчиси

  6. А.Абдуллаев – ХИБД ўринбосари

  7. М.Хасанбоева - мактаб руҳшуноси

  8. Барча фан ўқитувчилари ва синф рахбарлари



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling