3-kurs maruzalar matni OOA

Sana01.01.1970
Hajmi
#214323
Bog'liq
3-kurs maruzalar matni OOA




Мавзу: Илк темир даври
Режа:

  1. Илк темир даври умумий умумий тавсифи.

  2. Жанубий Туркманистоннинг илк темир даври археологияси ҳақида қисқача таьриф.

  3. Жанубий Ўзбекистоннинг илк темир даври археологияси ҳақида умумий маьлумотлар.

  4. Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларининг илк темир даври археологияси ҳақида қисқача таьриф.



Илк темир даври умумий тавсифи. Тахминан мил. авв. II минг йилликнинг охирги чорагида Атлатикадан Тинч океанигача бўлган ҳудудларда тарқалган бронза даврининг кўпгина маданиятлари инқирозга учраши ёки шаклини ўзартириш ҳолати кузатилади.
Бу жараён Марказий Осиёнинг жанубий ҳудудларида (Бақтрия, Марғиёна) ҳам намаён бўлади. Мазкур ҳудудлар юксак даражада ривожланган илк шаҳар туридаги маданиятнинг инқирози ва унинг ўрнида янги маданиятнинг қарор топиш жараёни кечади.
Янги маданият айрим белгилари билан сўнгги бронза даври анъаналаридан фарқ қилган. Биринчидан, йирик илк шаҳар туридаги манзилгоҳлар инқирозга учраб, уларнинг ўрнида кичик деҳқончилик қишлоқлари пайдо бўлади. Иккинчидан, кулолчиликда сопол идишларни қўлда ясаб, сиртига геометрик нақшлар бериш анъанаси қайта жонланади. Учинчидан эса, юксак даражада ривожланган торевтика, глиптика, бадиий санъат йўқолади. Тўртинчидан марҳумларни қабрларда дафн этиш анъанаси йўқолади.
Марказий Осиёнинг бу даврдаги тарихий-маданий вилоятлари, илк давлат бирлашмалари, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муносабатлари, диний қарашлари тўғрисидаги қисқача маълумотлар “Авесто”, Эрон аҳамонийларнинг миххат ёзувлари ва юнон-рим тарихчиларининг асарларида келтириб ўтилган.
Зардуштийлик динининг муқаддас китоби “Авесто”да Марказий Осиёдаги қадимги тарихий вилоятлар: Ариёнам Вайжо ёки Ариейшаёна, Моуру, Сугуда, Бахди, Хваризам ҳамда қадимги кўчманчи чорвадор қабилалари турлар ҳақидаги қисқача маълумотлар мавжуд.
Қадимги форс ёзувларида ушбу вилоятлар Маргуш, Сугуда, Бақтриш, Хваразмиш, Парсава ҳамда юнон-рим муаллифларининг асарларида эса Марғиёна, Сўғдиёна, Бақтриёна, Хорасмия, Парфиёна номлари билан келтирилган. Қадимги форс ёзувларида Марказий Осиёнинг шимолида яшовчи кўчманчи чорвадор қабилалар саклар, юнон тарихчиларининг асарларида “скифлар” ва “массагетлар” номлари билан тилга олинган. Шимоли-шарқий ҳудуддаги даҳқончилик воҳалари: Уструшона, Чоч ва Фарғона водийси тўғрисидаги дастлабки маълумотлар антик ва илк ўрта асрларга оид Хитой манбаларида учрайди.
Марғиёна. Қадимги ёзма манбаларда Моуру, Маргуш ва Маргиана номлари билан тилга олинган Марв воҳасидаги дастлабки ёдгорликлар (Ёзтепа, Аравали тепа, Кўҳнатепа ва Учтепа) америкалик тадқиқотчи Р.Пампелли томонидан аниқланган.
Ёзтепа бошқаларига нисбатан ажралиб туради. Ҳозирги пайтда манзилгоҳнинг 16 га. дан иборат қисми сақланиб қолган. Унинг бир четида 1 га. жойда 8 метр қалинликдаги таг курси устида қўрғон (арк) жойлашган. Унинг атрофида тарқоқ қурилган уй-жой иморатлари жойлашган бўлиб, мудофаа деворлари билан ўраб олинган.
Шимолий Парфия.Копетдаг билан Қорақум оралиғидаги қадимдан ўзлаштирилган ўтроқ деҳқончилик воҳаларида илк темир даврига оид манзилгоҳлар тарқалган. Уларнинг бир неча турлари ажралиб туради. Йирик ҳажмдаги аркга эга бўлган қадимги шаҳар туридаги манзигоҳлар. (Елкантепа, Улуғтепа), ўртача ҳажмдаги аркига эга бўлмаган май. 1 га. дан ортиқ бўлган манзилгоҳлар (Ясситепа, Агачлитепа) ва кичик манзилгоҳлар (кичик қишлоқлар май. 1 га. гача) (Крахантепа I,II,III, Елантепа, Овадантепа).

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling