ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний

Sana01.01.1970
Hajmi
#214324
Bog'liq
ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний


Шоир Шодмон Сулаймонов ҳам ҳазратни сабоқларини ўрганиб, илҳом олиб ўзининг шеърий китобида “Хожи Абдухолиқ Ғиждувоний сабоқлари” саҳифасида юқоридаги рубоийга шундай жавобия ёзган:
Ҳар кимса ёмонликни одат этгай,
Ҳар қори бади қалбини ғорат этгай.
Эй, ҳамсафарим, танадин ўз дил, негаким,
Бад кимсани бад одати бадбахт этгай.1
Хулоса, бугунги ёш авлод бобокаланларимиз хусусан ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний ҳаёт тарзи ва улуғ маслакларидан ўз хаёти учун дастуруламал сифатида фойдаланса нур устига аъло нур бўларди. Бугуннинг ёшлари илм ўрганишдан, яхшилик ва эзгулик қилишдан чарчамаслиги лозим. Чунки биз бунга масъулмиз. Зеро, инсон умри бениҳоят қисқа бир ондирки, фақат илм ўрганиш ва унга амал қилишгина уни мехр-мурувват, фаровонлик, кўнгил хотиржамлиги ила безай олади.
Хулоса, ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний сабоқларини ўрганиб амалга тадбиқ этиш бизнинг инсонийлик бурчимиз ва уларнинг рухи олдидаги қарзимиздир. Юрт ободончилигию, оила тинчлиги ва фарзандларимизнинг бахти ана шу сабоқлардадир. Хожа Ориф Девгарий Хожагон Нақшбандия силсиласига мансуб шайхлардан бири. У киши ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний хизматида бўлиб, айхдан тахсил олганлар. Ҳазрат Хожи Ориф ар-Реварийдан “Орифнома” номли асари форс-тожик тилидан Ҳожа Садриддин Салим Бухорий ва шоир Исмоил Субхоний томонидан таржима қилиб ўқувчиларга етказилди. Мазкур китобдан хикматли парчалар келтиришни олдимизга максад қилиб қўйдик:

  • Мен- фақиру фақир, умрини бехуда сарф этган, кургуноҳ, (Қар. Авлиёуллоҳ даражасига етган, ўзларида абадий мерос қолдирган, миллионлаб одамларни тўғри йўлга солган Шайх ўзларини умрларини беҳуда сарф этиш – деб айтадилар, ё кургуноҳ дейишларини ўзи ҳам биз учун мактаб бўлиши керак- Қ.Т.) пурхато Муҳаммад Ориф ар-Ревгарий ёзиб маълум қиламанки, одамни саодатга, яқинлаштирувига хислат шуки, ўзни малойикага монанд этсин! Яъни нафсини ўзига бўй сундирсин ва афиф (покиза) бўлсин ва ҳамма вақт зокир (Оллоҳ зикр этувчи) ва мудом бандалик ахду паймонига жидду жахд айлаб саъй харакат қилсин.

  • Вақт шамшир каби кескиндур, уни ғафкат билан буҳуда ўтказмасин.

  • Пок ва зок эътиқодли бўл! Зероки қора юрак, чиркин кўнгил бутун аъзойи баданни палит (ҳаром) қилгай! Ахир, Аллоҳнинг бизни қабул этиши ё этмаслиги айнан шу кўнгил туфайли-ку!

  • Иймону комил мўмин улдурки, пулу давлатдан юз ўгирсин, арнгина либослар ва нозу неъматлар уни ўзига мафтун этмасин, катта нафс гадосига айланмасин! Ва у буларнинг барчасига зулм этиб, ҳақорат назари билан қарасин! Унинг нафс саркашлик ва хурсандлик этмасин, рўзғор ташвишларидан малук (ғамгин) бўлмасин. Ва яхши кун хам унинг учун баробар моҳият касб этсин.

  • Солиқлар тариқатининг бошланиши ва саодати калиши ва диннинг амри тавба –тазаррудир!

  • Ал абаду ҳилят ул аҳроран- одоб пок одамлар зийнатидир.

  • Кўрдингки, мурид дунё талабига кўпроқ май билдирур, бу унинг ортга қайтиши ва тубанлашмоғи нишонасидир.

  • Маъруфатнинг чегараси- нафсдан холи бўлмоқ бунинг тадбири (усули) ҳалол нарсалардагина баҳраманд бўлмоқликни одат қилмоқдир.

  • Сизга аллоҳ таолло қай бандадан рози бўлишини айтайми- ул кишиким, мехнатига ва мехнатдан келган неъматга шукрона қулур.

  • Одам ўлганидан кейин унинг қўл-оёғини аввал ростлаб, сўнг боғлайдилар. Ундан кейин эса чакагини танғиб қўядилар. Ҳикмат улдурки: “Эй бечора банда , кўп таку дав қилиб югурдинг- елдинг , энди ором ол. Не- не дунёвий нарсаларни олдинг, энди уларни жойига қўй. Ва бу оғзинг билан нималарни гапириб, нималар демадинг, энди то қиёматгача хомуш бўл!”.

хулоса , Ҳазрат Хожа Ориф ар-Ревгарй “Орифнома” асарлари неча миллион йўлни йўқотганларини тарбиялаб келмоқда. Хусусан, унинг ўрганиш моҳиятини англш ва унинг айтганларига амал қилиш ҳар биримизни бурчимиздир. Қалбни поклаш, Оллоҳ берган неъматига шукрона айтиш, ҳар бир қилган гуноҳимиз учун ундан махфират сўраш энг олий фазилатдир...
хожа Азизон Али Рометанийни хам асарлари бизгача етиб келган. У кишининг Рисолаи хикматлари мавжуд. Хусусан Оллоҳни яхши кўрган бандалари яъни шайху авлиёлар ва сўфийлар учун ер юзи дастурхонга ўхшайди.. мисол, Ҳазрат деганлар:

  • Ер бу тоифа (яъни сўфийлар) кўзида бир дастурхон кабидир, яъни дастурхон устидаги бор нарса, унинг атрофидаги барча воқеа кўзга қандай аён кўринса, улуғ шайхлар кўзига бутун ер юзига воқеалар аён бўлиб тураркан.

Албатта бу хикмат замирида катта бир маъно бор. Жумладан, қалби пок, луқмаи ҳалол ила камол топган. Бутун вужуди ила Оллоҳни зикр этган Комил инсон даражасига етган ва чумолини хам озор бермайдиган кишигина бундай даражаларга етиши мумкин.
Ҳазрат Хожи Азизон одамларни яхшиликка даъват этиб, сухбат вактида бир-бирларида баҳра олишини хохлайман. Акс ҳолда кўнглинг рохатламаган сухбатлардан йироқроқ бўлиш маъқул дейдилар:
Бо ҳар ки нишасти нашуд жамъ дилат,
В-аз ту нарамид суҳбати обу гилат.
Зинҳор суҳбатдош гурўзон бибош.
Варна накунад руҳи Азизон биҳилат.
Мазмуни: ким билан ўтириб турингки, кўр, агар юрагинг ундай одамлар суҳбатидан баҳра олмай, хижил тортса, зинҳор алар билан қайта суҳбатда бўлма, йўқса Азизон руҳи сени кечирмайди. Манбаларнинг далолат берилишича қуйидаги рубойи хам Хожа Азизон Али Рометанийдан:
Эзид чу бино кард ба хикмат тану жон,
Дар ҳар узве маслиҳати кард ниҳон.
Гар муфсидате надида будузи забон,
Маҳбус намекард ба зиндони даҳон.
(“Аврод”32-бет)
Мазмуни: Тангри ҳикмат ила тану жонни яратди, ҳар бир узвда маслаҳатни (вобасталикни) яширди. Тилдан ёмонлик келишини билганида, уни оғизнинг зиндонига махбус қилмасди.
Хожа Али Рометанийнинг хикматларидан парчалар:

  • Банда ҳаққа ошиқ бўлса, Хизр алайҳиссалом у бандага ошиқ бўлади, унга ёрдам қилади.

  • Инсон доимо хайрли ишлар қилиши, лекин “қилмадим” деб хисоблаши керак.

  • Икки нарсага эхтиёт бўлинг: овқатланаётганда ва сўзлашаётганда.

  • Биродаринг ҳаққига бегуноҳ тил билан дуо қил, рад бўлмайди. Яъни сенинг тилинг унинг ҳаққига гуноҳ қилмаган бўлади....биродаринг биродарига холис дуоси шу тарзда бўлиши керак.

  • Толиблар бирор Ҳақ дўстининг кўнглидан жой олиш орқали камол топдилар. Маънавий камолотга эришишнинг энг қисқа йўли шудир.

  • Муҳаббатнинг шарти эргашишдир. “Ҳазрати пайғамбарнинг умматиман”, деган киши авваламбор ул зотга тобеъ бўлиши керак.

  • Ҳақ таоло билан сухбат қилинг, агар у билан сухбатлаша олмасангиз, у билан суҳбатлашганлар билан суҳбат қуринг.

  • Дунё ва охират икки опа-сингилга ўхшайди. Бир киши бир вақтда опа-сингил билан никоҳ қура олмайди. Дунё ва охират севгиси ҳам бир қалбда жо бўлолмайди. Ҳолбуки, иккови ҳам махлуқдир. Шундай экан яратувчи билан яратилишига бўлган севги бир жойда жамланмайди.

  • Банда аллоҳ бўла олмайди, лекин Аллоҳнинг сифатлари билан сифатланади, холос.

Ҳазрат Саййид Мир Кулолдан хам бизгача панду насиҳатга даҳлдор хикматлар ва рубойилар мерос қолган. Хусусан шундай китоблардан бири бу “Мақомати Мири Кулол”дир. Китобда ёзилишича унинг муаллифи Ҳазрат Мир Кулолнинг ўғиллари Амир Ҳамза бўлган. Амир Ҳамзанинг невараси “Мақомати Мир Кулол” муаллифидир.
Нақл қилурларки, ҳазрати Мир Кулол оналари дер эканлар: “Амир Кулол қорнимда экан ногоҳ шубҳали луқмае (таом) ютиб қўйсамкўкрагим остида шу қадар қаттиқ оғриқ пайдо бўлардики, ҳатто хушдан кетаёзардим. Кейин маълум бўлдики, бу ҳол покиза фарзандим барокатидан экан ”.
Байт: Нишоним шулки, мен покиза фарзанд,
Отам хам пок, онамдур афифа.
Дилим поку йўлим пок, этагим пок,
Тариқатим эрур- Абу Ханифа .
Ҳазрат буюрганлар:
-Эй нодон қай бир кимсаки, ўзида хеч вақое йўқ, бошқаларда ҳам ҳеч нима деб гумон қилур. Шуни унутмагилки, то ҳақиқий (ботиний, қалб кўзи) кўз очилмагунча ҳеч нарсани (ҳақиқатини) кўриб бўлмайди.
Рубоий: кўзингни юм, токи кўзга айлансин кўнгил,
Бу кўз била энди бошқа жаҳонни кўргил.
Ҳақ зикрига ланг очгину қалб эшигини, Фалак томида не бўлса, сўнг томоша қил. (15 бет)

  • Аллоҳ Таоло мавжудотни одамдан қўрқадиган қилиб яратган ва хеч бир хилқат одамга ҳукмрон эмас. Лекин шарт шуки, одам Аллоҳ Таолодан қўрқиб, ҳеч бир жониворга озор бермасин. Фақат шундан кейингина одам нажот ва даражот топгусидир.

Байт: Худодан қўрқ ва ҳеч кимга сира озор берма, бас.
Растакорлик йўли шундан бошқа бир нарса эмас.

Ҳазрат Амир Кулол буюрадилар:



  • Эй ёронлар, ихлос қилинг халос бўласиз, қўрқинг (Аллоҳ ғазабидан) нажот топурсиз!

На чумоли ва на одамга озор,
Бермагилки, нажот йўли анди бор.
(26 бет)

Ҳазрат Амир Кулолдан сўрадиларки, иродат нимадур? Ҳазрат жавоб бердилар: “Иродат- Ҳақ Таоло ёди билан яшамоқ замима (ёмон, ярамас хулқ) одатларни тарк этмоқ, ахдга вафо қилмоқ, омонатга хиёнат этмаслик, ўз-ўзини тақсир қилмоқлик, яъни ўз камчиликларини кўра билмоқдадир”.


Байт: Қорачиқдан ўрган ўздан кечишни,
Барчани кўрар ул, ўзини кўрмас.


  • Доимий равишда Ҳақ худованди Таборак ва таоло зикри ила машғул бўлмоқ. Ҳеч бир ишни унинг номисиз бошламаслик лозим. Зеро бу қиёматда сизни шарманда бўлишдан асрагай!

Байт: Билиб сўзла ҳар неки сўзлар эрсанг,
Яна яхши сукутни кўзлар эрсанг.
Мадомики сукутга ҳам илож йўқ-
Миз-миз йиғла, ичингда сўзлар эрсанг.
(28 бет)


  • Худойи таоло фармонларига мутважеь бўлинг, қаерда бўлманг илм талабидан узоқда юрманг ва агар обу оташ дарёларига дуч келсангиз ҳам ғаввос бўлиб кечиб ўтинг-илмга етинг!

Рубоий: Илм саҳросида зор-зор югурмоққа не етсин,
Ва маъни оламидан дур қилмоққа не етсин.
Нега айтдим бу юракка- ноаҳлдан узоқ юр,
Анинг нопок суҳбатидан юз бурмоққа не етсин.

Ҳазрат Мир Кулол фарзандлрига насиҳатни давом эттирар эканлар рўзани қоида қонунларни яхшироқ тушунтирадилар:



  • Рўзанинг ботиний томнлари ҳам борки, булар кўзни ҳаромни кўрмоқдан, қулоқни харом сўзлар эшитмоқдан, қўлни харом нарсаларни ушламоқдан, оёқни харом жойларга бормоқдан сақламоқ эрур. Аммо рўзанинг ҳақиати ҳам бор, бу юрак кибр ва ҳасаддан , ҳамиша риё, нифоқ, кина, ужб (манманлик, худпарастлик)дан пок ва доимий равишда ўзини рўза кайфиятида тутмоқдан иборат:

Байт: Кибру ҳасад, бахиллик, нифоқ, кина-
Булар инсон қалбига тушган кана.
Комил инсон мақомига етмассен
Қалбинг ичра алар топса бошпана.
(30 бет)

  • Яна бир бошқа хунук иш- бу бировнинг ғийбатини қилмоқдур.

Хулоса, Ҳазрат Мир Кулол умуман хар бир инсонни аввало покликка ва яхши инсонийлик фазилатлар сохиби бўлишга чақирганлар. У кишини назарларидан инсонни вужудидаги кибру хасад , бахаллик , нифоқ, кина ва ҳатто ғийбатчилик четда қолмаган. Ушнинг учун донолар “агар ўлган акангни гўшти ейишни хохласанг ғийбат қилма” дейдилар. Лекин афсуслао бўлсинки вақтини бекор ўтказиб одамларғийбатини қиладиган қанча-қанча нокаслар борки сиз азиз ёшлар фақат буюклар буюрган йўл ила юрасизлар деб умид қиламан....
Бухорои шарифнинг яна бир пири Баҳоуддин Нақшбанддир. У кишидан бизга ҳар хил манбалар асосида ҳикматлар етиб келган. Хусусан Абдулҳасан Муҳаммад Боқир билан Мухаммад Алининг “Мақомати шоҳи Нақшбанд” китоблари фикримизни далилидир. Лекин Ҳазратдан бизгача ўзлари ёзган “Авроди баҳоия” асарлари хам етиб келган бўлиб, у фалсафа фанлари доктори Гулчеҳра Наврўзова томонидан 2000 йил “Бухоро” нашриёти ёрдамида чоп этилган.
Мазкур қўлланмада биз Ҳазратни ҳаёт йўлларини ва у кишининг таълимотларини ўрганиш ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Чунки бутун дунёдан Бухорои Шарифга келган меҳмон аввало Ҳазратни муқаддас қабрларини зиёрат қилишдан бошлайди. Лекин инсоннинг миясида савол туғилади. У киши авлиё пири устоз нақшбандия тариқатининг улуғ машойихи, соҳиби каромат ва олими раббоний, Қуръони Карим ва пайғамбар алайҳиссаломнинг буюрганларини халққа етказиб, ислом дини ривожига мухим ҳисса қўшган валюллоҳ ҳисобланадилар. Шуни ҳамма ҳам тўлиқ билмайди афсуслар бўлсин. Ё у киши юқоридагилардан ташқари қайси ишлари эвазига Оллоҳга етганлар? Биз бу саволга жавоб бериш мақсадида қуйидаги ривоятни келтиришни ўзимизга лозим кўрдик:
Нақл қилурларки, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд эгниларида эски пўстин Бухоро шаҳридаги Саррофон бозорида ўтиб кетаётганларида бир дарвеш йўлларини тўсиб сўрабдики: “Аё Ҳазрат, фақат рост айтинг, оз муддат бадалида бу қадар баланд мартабага қай бир хизматингиз туфайли муяссар бўлдингиз?”
Ҳазрат унга жавоб бериб дедиларки: “Резачинлигимдан!”
Резачинлик ўзи нима? Агар хато қилмасак йўлни ҳар қандай тошу темирдан ёғоч парчаларию қоғозлардан тозалаш бу резачинликга киради. Ҳазрат Баҳоуддин халқларида халқ орасида шундай ривоят бор:
“ривоят қилишларича бир одам Ҳазрат билан юзма-юз бўлганда, сиз ўзингизни авлиё дейсиз, лекин қийнчилигингизда тупроқ хиди келади, деб ўтиб кетади. Чунки дарҳақиқат Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд йўлларини тошу темирдан тозалагандан сўнг. Агар йўлга чуқури бўлса уни текислаш мақсадида пўстинлари билан тупроқ келтириб ташлаганлар. Ҳалиги одам кўп узоқ жой кетмасдан олдиларидан бир Нуроний бобо пайдо бўлиб, шундай дейди:
Дарахти сабз қадри борон,
Ту хушки, қадри борон чй донй?
Таржимаси: ёмғир қадрини билгайдур яшнаётган ул дарахт,
Сен-ку қуруқ дарахтсан, сув қадрини билмаган.
Шундан сўнг нуроний бобо кўздан ғойиб бўладилар, ҳалиги одам эса аввал ҳушидан кетади, сўнг ўзига келиб Ҳазратдан кечирим сўрайди.
Бу қиссадан ҳисса шуки Ҳазратни қабрларини зиёрат қиламиз, руҳларидан мадад сўраймиз, лекин негадир у киши қилган яхши ишларни давом эттирмаймиз. Хусусан атрофимиз тоза-озода бўлишига ҳаракат қилмаймиз. Баъзан дарсхоналар, заллар, кўчаларга қоғозларни майдалаб ташлаб кетаверамиз. Ўтирадиган дарсхоналаримиз расво...одам руҳига салбий таъсир кўрсатади.
Ҳазрат хожамизнинг уйларида мол-мулк йўқ эди. Ғариблардек яшардилар. Масжидларида қишда хашак бўларди, ёзда эски бўйра. Синган кўзалари бор эди. Ул зотда хизматкор зоти бўлмаган. “Нега хизматкор ёлламайсиз?” деб сўраганларида “Қуллик хўжайинлик билан мос келмайди!” деб жавоб бердилар. Мана шу икки байт улардан:
На маро мафраш, на мафрашкаш,
На ғуломони турку таркашкаш.
Ҳама шаб чун сагони қаҳдоний,
Сар ба дун аварам ба жисми хваш.

Таржимаси: менда на гилам бор, на фарош,


На рук ғуломи-ю, на сангтош.
Тунда мен ётурман ит каби хор-зор,
Инграйман, думимга қўйганимча бош.

Талабаларни тарбияси учун ва улар ҳазратини ҳаётларидан яна яқинроқ таниш бўлиш учун, ҳар бир талаба юқоридаги шеърий парчаларни ёдлаб маъносини англаши лзим.


Ҳазратда нафақат гилам, фаррош, ғулом йўқ эди. Балки у киши бундай хаётдан бехад хурсанд эдилар. Чунки шундай хаёт менда яхши ғамсиз яшайман дейдилар. Қуйидаги байтлар эса фикримизни далилдир.
Ҳеч мо не-ю хечи мо кам не,
Аз пайи хеч хеч ғами мо не
Жанда бор пушт , пушти гўристон,
Гар бимирим хеч мотам не.

Таржимаси: на бойлик бор, на бойлардан камимиз бор.


Йўқчилик хасратидин на ғамимиз бор
Елкамизни жанда ёпган, хона гўристон,
Ажал етиб қазо келса , на матомиз бор.

Лекин афсуслар бўлсинким, бугунги ёшларимизда давлатимиз раҳбари томонидан ўқиши учун таълим-тарбияси учун ҳамма шароит мавжуд. Аммо улар ўзларини маънавий жиҳатдан мукаммал бўлишлари учун қайғурмайдилар. Баъзи нокаслар эса авлиёлар ҳаётидан умуман хабари йўқ. Бугун икки карра Қуръони Каримни ёдлаб олиб, ёшларни нотўғри йўлга олиб бораётганлар ҳам йўқ эмас . Шунинг учун юқоридаги ҳар бир мисрани ёдлаб моҳиятини чуқур англаб вужудга сингдириш бугунги таълим тарбияни вазифалардан биридир.


Хазратнинг хар бир байтлари бугун минглаб ёшларни тарбиялаб тўғри йўлга солмоқда. Одамнинг жисмида яна бир инсонийлик ҳислати борки, у ҳам бўлса яхши одамларни яхши кўришдир. Лекин Ҳазрат Баҳоуддин эса ёшларга бунинг аксини хам қилиш кераклигини таъкидлайдилар. Хусусан ёмон одамни яхши кўриш осон иш эмас. Албатта дунёда ёмон одам йўқ, унинг фақатгина қайси бир хулқ-атвори баъзиларга ёқмаганлиги учун уни ёмон одам дейдилар.
Ҳазрати хожамиз айтган эканлар: “Бир куни бир девона мана бу байтни уқтирди:
Некувонро дўст дорад ҳар ки бошад дар жаҳон,
Гар бадонро дўст дори гўйни олган бўласан,
“Биз бу сўздан сабоқ олдик”. Сўнг дедилар: “Эй дарвишлар, бу сўзни ёд олингиз!”
Хар бир инсон ўзини гуноҳини ё камчилигини таън олиш ҳам комилликнинг нишонасидир. Ҳазрат хожамиздан каромат кўрсатишни сўрадилар. Улар шундай дедилар: “Бизнинг кароматимиз ўз-ўзидан маълум, негаки шунчалик гуноҳимиз борлигига қарамасдан ер юзида юра оляпмиз”. Қани энди ҳамма ҳам бу ҳикматлардан хабардор бўлса. Яна айтадилар: “Агар дўст айбига боқсак, дўстсиз қоламиз, хеч ким дунёда беайб эмас”.

  • “Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоранғида бўл”.

  • “Сабр ва чидамда ноғора каби бўлмоқ лозимки, у қанчалик шапалоқ емасин бироқ ўз овозига хилоф овоз чиқармайди”.

Ё Аллоҳ, сендан баднафс, кўп бехуда сўзловчи бўлиш, кибр, хирсу хавас , хасад, дунёга берилиш, ёмон гумонли бўлиш, тамаъ, қўполлик, май ичиш, бемахал марг, фитна, қаттиқ ва оғир яшашдан паноҳ сўрайман.
Ё Аллоҳ, сендан ёши келмайдиган кўзлардан, қўрқув билмаган диллардан, хушъу- итоатли бўлмаган қалблардан, тўқ бўлолмайдиган нафслардан, фойдаси бўлмаган илмлардан , эшитилмайдиган дуодан, закот бериш ва хайр қилишда қаттиқ бўлишдан панох сўрайман. (14-15 бет).
Хулоса, Ҳазрат Боҳоуддин Нақшбанднинг ҳаётлари аввало ҳар бир ёшлар учун дарсхона мактабини ўтиши керак. Иккинчидан айтган ҳар бир байту рубоийларимизнинг вужудимизга сингиб кетиши лозим. Ана шундагина биз мақсадимизга етамиз. Ҳазрати хожанинг “Дилба ёру дастба кор ” таълимотларига амал қилсак икки дунёни бахту саодатини топамиз. Ҳазрати хожа ўз овқатларини зироат орқали топар, сабзи, турп, пиёз экар, хўкизларни эхтиётлаб асрар, қўй ва сигирларидан доимо бохабар бўлиб турардилар. Бу эса Расулуллоҳнинг суннатларига мувофиқ эди. Зотан Расулуллоҳнинг ўзи : “Ҳақиқий мусулмон бу дунёни, у дунёсини ташламайди,у дунёсини ташламайди, у дунё деб, бу дунёсини қўлдан бермайди”, деган эдилар. Нақшбандия сулукига кирган кишилар оиласини обод қилиш, мамлакатга қараш, савдо-сотиқ билан шуғулланиш ва бошқа хуқуқларга эга бўлганлар. Лекин бу таълимотга амал қилиб фарзандларимизни тўғри йўлга солиш бизнинг вазифамиздир.

Ўз-ўзини синаш учун саволлар:



  1. Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийдан қандай асарлар бизга мерос қолган?

  2. Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг “Васиятнома”ларида ёддан парча келтиринг

  3. “Вамиятнома”да илм ҳақида нима дегани?

  4. Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг рубоийларини ёддан айтиб беринг

  5. Ҳазрат нега ёмонларга ёмонлик қилмоғи деб рубоийларига хитоб қилганлар?

  6. Бухорои Шарифни нега “шарифу латиф” деб баҳо берганлар?

  7. Ҳозирги Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг шогирлари кимлар?

  8. Хожа Ориф ар-Ревгарийнинг “Орифнома” асарлари форс-тожик тилидан ўзбекчага ким таржима қилган?

  9. “Орифнома”да нега муаллиф ўзини пургунох ва пурхато дейди?

  10. Хожи Ориф нега инсонларни қайта-қайта қалбни тозалашга даъват этган?

  11. Хожи Ориф нега “Тавба –ислом динининг туғи” деганлар?

  12. Хожи Ориф Моҳитобон “икки нарса қалбни ифлос қилади” деганда нималарни назарда тутганлар?

  13. Хожи Азизон Али Ромитаний ўзларининг рубоийларида нега “Азизон руҳи сени кечирмайди” деганлар?

  14. Хожа Азизон Али Ромитанийнинг ернинг кўринишини сўфийлар назарида нимага қиёслаганлар?

  15. Тангри хикмат ила тану жонни яратди деган мисра билан бошланадиган (Хожа Азизон Али Ромитанийнинг) рубоийларини ёддан айтиб, маъносини тушунтиринг.

  16. Ҳазрат Саййид Мир Кулолга бағишлаб ёзилган “Мақомати Мир Кулол”нинг муаллифи ким?

  17. Ҳазрат Саййид Мир Кулолнинг оналари у киши ҳақида қандай ривоят айтганлар?

  18. Саййид Амир Кулолнинг “Нишоним шулки, мен покиза фарзанд” мисраси билан бошланадиган рубоийни ёд айтинг.

  19. “Эй нодон қай бир кимсаки, ўзида хеч вақо йўқ, бошқаларда ҳам хеч нима йўқ деб гумон қилур” деган сўзлар билан Амир Кулол нима демоқчилар?

  20. Ҳазрат Мир Кулолнинг қуйидаги байтлари маъносини тушунтириб беринг:

Худодан қўрқ ва ҳеч кимга озор берма бас,
Ростакорлик йўли шундан бошқа бир нарса эмас...

  1. Ҳазрати Мир Кулол “Рўзанинг ботиний томонлари ҳам бор” деганда нимани назарда тутганлар?

  2. “Кибру ҳасад , бахиллик, нифоқ, кина” мисраси билан бошланадиган рубоийнинг муаллифи ким ва унда қандай ғоя илгари сурилган?

  3. “Мақомати шоҳи Нақшбанд” муаллифи ким?

  4. Ҳазрат Баҳоуддин қайси бир хизматлари учун оз фурсатда Оллоҳни розилигини топганлар?

  5. Ҳазрат Боҳоуддин “Нега хизматкор ёллаймиз” деган саволга қандай жавоб берганлар?

  6. “На ойлик бор, на бойлардан камим бор” мисраси билан бошланадиган рубоийнинг маъносини тушунтиринг.

  7. Ҳазратнинг “Агар дўст айбига боқсак, дўстсиз қоламиз, хеч ким дунёда беайб эмас” деган хикматларни тушунтириб беринг.

Таянч тушунчлар?


Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний; Хожи Ориф ар-Ревгарий; Маҳмуд Анжир Фағнавий; Хожа Али Рометаний; Муҳаммад Бобойи Самосий; Саййид Мир Кулол; Ҳазрат Хожа Баҳоуддин Нақшбанд; “Рисолаи Сохибия”; “Рисолаи шайхушшуюх Хазрати Абу Юсуф Ҳамадоний”; “Мақомати Хожа Юсуф Ҳамадоний”; “Аз Гуфтори Хожа Абдухолиқ Ғижлувоний”; “Орифнома”, “Рисолаи Азизон; “Мақомати Мири Кулол”; “Мақомати Шоҳу Нақшбандия”.

“Тухфатул Қодирия”, “Рисолаи Қодирия”, Имом Мустағфарийнинг «Далойил ул-набувва” , Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс” ва Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” асарида Шомуҳаммад Мансуров ва Иромиддин Остонқулов “Ғавсул Аъзам” мақолаларида ва Ҳамиджон Ҳомидий “Тасаввуф алломалари” китобида маълумот берилган. Лекин биз эса Муҳаммад Садии Рушдийнинг рисоласида XII асрда яшаган ва бутун мусулмон оламида “Ғавсул Аъзам”, “Шайхи Машриқ” номи билан машҳур бўлган Саййид Абдулқодир Гулоний разияллоху анху хаёти ва кароматлари баён этилган китобдан фойдаландик. (Муҳаммад Сиддиқ Рушдий Ҳазрати Ғавсул Аъзам Муҳаммад Саййид Абдулқодир Гулоний(авлиёлар султони ) А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти “Нур” Тошкент-1992)


Насаблари ўн авлод билан Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизи Фотимаи Захро ва унинг ўғиллари Ҳасан ва Имом Ҳусайнга бориб уланадиган Саййид Абдулқодир разияллоҳу анху хижрий 471 (мелодий 1093 йилда Эроннинг Тилон вилоятида туғилган. Ўн олти ёшида Боғдодга бориб, илм таҳсилига берилади. Ўз даврининг улуғ олимларидан ислом дини асослари ва тасаввуф таълимотини пухта эгаллайди. Боғдод шаҳрида мадраса барпо этиб, ўттиз уч йил давомида толиби илмларга сабоқ беради. Ҳазрати Ғавсул Аъзам разияллоҳу анху ўз мадрасаларида ўн уч қисм дарс айтган эканлар. Чунончи, илми тафсис, илми ҳадис, илми масҳаб, илми усул, илми ахлоқ, илми фикх ва илми нахз.
Ғавсул Аъзам разияллоҳу анҳу кароматда, башоратда ва фаросатда тенги йўқ бир зот бўлиб, ўз замонлари орасида “Султон ул авлиё” деб эъзозланар, унинг бир умирлик мақсади кишиларни яхшилик йўлида тарбиялаш, уларни ёмон йўлдан қайтариш, ожиз ва йўлдан адашганларга ёрдам бериш, ҳалоллик ва эзгулик учун курашиш эди. Шунчалик шон-шавкат , обрў-эътиборга эга бўлишларига қарамай ул муборак инсон китобда ёзилишича “Кишиларга ва ожиз нотавонларга шафқат ва навозишлар қилур эрдилар. Улуғ ва қарияларга иззат ва хурмат қилур эдилар. Ва кичикларга илгари салом қилур эрдилар. Фақирлар ва мискинлар билан нишасту хест қилмоқ одатлар эрди”.
М. Ҳазратқулов ўзининг “Тасаввуф” китобида (Душанбе, 1988) тасаввуф оилалари хакида маълумот берар экан , қуйидагича ёзади: “Қодирия-тариқат оилаларининг дастлабкиларидан бўлиб, асосчиси Абдулқодир Гилний аввал ақлий ва фиқхий илмларни эгаллаб, сўнг зохирийва ботиний орасида Шайхи Машрик” ва “Қутби Аъзам” номлари билан шухрат қозонган. У аввал Эронда яшаган, кейин Боғдодда фаолият кўрсатиб, катта обрў-эътибор қозонган. Шайхнинг қирқ икки фрзанди бўлганлиги ва улардан ўн бир нафари оталари тариқатига киргани хақида ривоят қилинади.
Қодирия силсиласининг рамзи яшил рангдир.
Гарчи хосу ом Ғавсул Аъзам ҳазратларини юқори даржада ҳурматласаларда, у киши шариат ахкомларидан заррача четга чиқмай “Аҳли суннат вал жамоа ” масхабида юрганлар.
Шариат хукмини этмай истикомат , Таажжуб ишлари бўлмас кароматлигини , албатта ул буюк зот теран англаганлар. Зеро, агар киши башорат ва каромат кўрсатар экан, шариатда четга чиқса, унинг амали эзгуликка эмас, ёмонликка хизмат қилиши мумкин.
“Қодирия” тариқати бутун шарқ мусулмон дунёсида , хусусан Фарғона водийсида хам кенг шухрат қозонган. Мавлоно Ҳазиний хам “сулукум Қолдирия” дейди. Бир шеърида эса :
Ғавсул Аъзам- авлиёлар сарвари
Ул Мухаммад умматнинг ғамхори
Масиҳога жон бағишлар гуфтори, деб ёзади.
Бу табаррук зотнинг 42 фарзанди бўлган . Айни кунларда Марғилон шахрида Ғавсул Аъзам разияллоху анху авлодлари яшайди. Аҳли мехнат уларга доим хурмат бажо келтиради. Бу хурматнинг илдизлари уларнинг бобокалони Саййид Абдулқодир Ҳазратларининг порлоқ руҳига уланиши шубҳасиздир. Кези келганда шуни ҳам қайд қилиш лозим. Бухорои шарифимизда ул Ҳазратнинг муқаддас зиёратгоҳлари бор. Мустақилликдан сўнг муқаддас қабрлари янгидан обод қилиб масжуд хам қурдилар. Ҳозирги кунда азиз заминимизни зиёратгоҳларидан биридир.
Азиз ўқувчи Хазрати Ғавсул Аъзам разияллоху анхунинг таваллуди зикрида кўп шеърий парчалар ва ажойиб-ғаройиб ривоятлар ҳам мавжуд: жумладан тарихга тўрт юз етмишинчи моҳи шарифи рамазоннинг аввали, душанба кечаси ул Ҳазратнинг таваллуди мубораклари зуҳурга келган:
Жамоли дилбар хайлики ошиқларни шод этмиш,
Ғаму андуҳлар хаёли жаҳондин бир йўли кетмиш.
Валодат вақти ул шоҳу жаҳонга истасанг тарих
Муқаррар ушбудурким, деб айтмишлар “тўрт юзи етмиш”.
Ривоят қилишларича, ул кеча Гилон вилоятида ҳеч қиз фарзанд топмади, магар ўғлонлар вужудга келдики, ҳаммалари соҳиб вилоят ва соҳиби каромат эрдилар. Ва буларнинг адади бир минг бир юз бир дебдурлар.
Яна бир ривоят мавжудким, Оллоҳ Ҳазрат Ғавчул Аъзамга дунёга келмасдан олдин авлиёликни насиб этган. Нақлдур ул Ҳазратнинг волидаи шарифалари айтибдурларким, фарзандим Абдулқодир Мохи шарифи Рамазонда асло эммадилар. Вақтеки, ифтор маҳали бўлса , сут эмишни ихтиёр қилар эдилар. Бир навбат мохи Рамазон аввалида осмонда булут бўлиб, хилол кўринмади. Халқ мутахаййир бўлиб ул Ҳазратнинг волидаи шарифлари хизматларига келиб сўрадиларки, эй афифаи замон ва эй солхаи даврон бу кун Саййид Абдулқодир сут эммакни ихтиёр қилдиларму экин?
Ҳазрати Фотима жавоб бердиларки, бу кун фарзанди нури дийдам сут эммакни ихтиёр этмади. Охир маълум бўлдики, ул сабаб Рамазон кунидин экан. Ва хам ул хазратнинг волидаи шарифалари айтибдурларким, вақтеки, Ҳазрати Саййид Абдулқодир таваллуд топтилар муборак жамоллари андоғ тобондир рахшони хайбат ва азимат намоён эрди....(25-26 бетлр)
Ривоят қилишларича , Ҳазрат Ғавсул Аъза “Эй волидаи мехрибон, мени Худои таолонинг бандачилигига қўйгил ва ижожат бергилки, Боғдодга бориб, илмга машғул бўлиб, солиҳ кишиларни зиёрат қилишим лозим”, деб айтдилар, волидаи шарифалари бу ишнинг боисини сўрадилар. Ул Ҳазрат Оллоҳдан шундай буйруқ келганлигини баён этдилар. Волидалари йиғлаб юбориб, қучоқларидан ва оталаридан қолган саксон динорни чиқариб қирқ динорни биродарларига қўйиб, қолган қирқ динорни Ҳазратнинг либослари ичига тики, сафарга ижозат бердилар. Ва қатъий вазифа бердиларки, ҳар қандай ҳолатда ҳам рост гапни айт.
Ул ҳазрат билан видоъ қилмоқ учун чиқдилар ва айтдиларки, “Эй фарзанди аржуманд, борғилки бир йўли сендин узулдим ва сени Худоға топширдим, то қиёматгача сенинг дийдорингни кўра олмасман.
Ул ҳазрат волидаларидан рухсат олиб карвон билан Боғдод тарафига йўл олдилар. Йўлда олмиш кишидан иборат қароқчилар карвонни тарож қилдилар. Лекин бирортаси ҳам ҳазратга тегмади. Фақат анча вақтдан сўнг бир киши ҳазрат томнларига келиб ул кишидан сўради.

  • Эй фарзанд, сенда нима бор? Айтдилар:

  • Қирқ динорим бор. Қароқчи деди:

  • Ул қирқ динор қаерда ? Жавоб бердилар:

  • Менинг кийимимнинг ичидадир.

Ул кимарса гумон қилдиким, ёш бола уни масхара қиляпти. Яна бири ҳазрат ёнига келиб сўради. Олдинги жавобни олиб жаҳли чиқиб кетди. Икки қароқчи бўлган ҳолатни бориб сардорига айтибди. Шунда қароқчиларни бошлиғи “қани ўша кишини менинг олдимга келтиринглар”- дебди.
Ул ҳазратни сардорнинг олдига олиб бордилар. Ул ҳазратдан сардор сўрадики:

  • Сенинг ниманг бор? Дедилар:

  • Қирқ динорим бор. Сардор сўради:

  • Қаерда ? жавоб бердилар:

  • Кийимимга тикилган.

Сардор буюрдики либосини йиртиб кўринглар. У кишининг либосларидан “ҳазрат” деган динорни топдилар. Сўнг сардор деди:
Ўзингда бор динорға нима сабаб бўлдики, Сен иқрор бўлдинг? Ул ҳазрат дедиларки:
Мен волиданга хамма холда рост гапиришни ваъда қилганман. Мен ўзимнинг аҳдимга хиёнат қилмайман,- дейди.
Қароқчиларни сардори ул Ҳазратнинг бу каломларини эшитиб, йиғлаб юборди. “Мен неча йилдирки, Парвардигорнинг аҳдига хиёнат қиламан. Унинг фармонидан юз ўгириб ношоиста ишлар қиламан” – деб зор-зор йиғлаб, ул Ҳазратнинг олиларига тавба қилиб тўғри йўлга кирди. Бу ҳолатдан ҳамма қарочилар таъсирланиб, “Эй, сардор, сен доим бизга йўлбошчи эдинг, холо тавба қилишда ва Оллоҳ йўлига киришга ҳам сардоримиз бўлишингни хохлаймиз” деб яна бир бор тавба қилдилар. Карвондан олган нарсаларни қайтариб бердилар. Ҳазратнинг қўлларида дастлаб тавба қилганлар шу қароқчилардир.
Қани энди, ҳамма ёшлар ҳам Ҳазратнинг ишларини давом эттирса. Ҳеч бўлмаганда, отаси, онаси, устозига рост сўзласа. Хозирги кунда талабалар дарсларга кирмасдан, умрларини бехуда ўтказиб, ёлғондан “ўқиб юрибман” дейдиганлар камми? Оллоҳ ҳаммани тўғри йўлга солсин.
“Маноқаби қодирия” келтирилишича, Ҳазрат Ғавсул Аъзам разияллоху анху хижрий 561 мелодий 1183 рабиал охир ойининг ўн еттиси, вақти саҳарда дунёдан ўтганлар. Қуйидаги рубоий ул хазратни вафотларининг тарихидан далолат беради.
Султони аср, шоҳи жаҳони қутби авлиё,
Бордур анинг вафоти қиёмат аломате,
Сўраса вафоти солига тарихидин нишон,
Берди жавоби ақлки, бўлғай “қиёмате”.
Шайх Абдулқодир Гилоний тасаввуфдаги қодирия силсиласининг асосчисидир. Маъруф Кархий, Абдулхасан Сарий Сақтий, Абдулқосим Жунайд, Абубакр Шиблий, Абдулвоҳид Тамимий, Абдулфараж Тартусий, Абдулхасан Али бинни Мухаммад Хакорий, Абдусаид Муборак бинни Али Махзумий, Ҳамад бинни Муслим Дабос қодирия силсиласининг шайхлари , алломаларидир. Абдулқодир Гулоний ислом тарихи , тасаввуф назарияси ва амалияси, ахлоқ –одобга доир “Китоби башора ал-хайрат”, “Китоби алғания”, “Китоботи Гилоний”, “Сирр ал-асрор, мазҳар ал-анвор”, “Ал-Куня ти толиби торик ал-Ҳақ” сингари ўнглаб рисолалар муаллифидир. Тасаввуфнинг Қодирия силсиласи Ироқ, Эрон, Туркия ва Ўрта Осиё каби мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, юз минглаб тарафдорлари бўлган; турли шаҳарларда қодирияхонлар, хонақоҳлар қурилган, мактаблар очилган (Ҳазратнинг кўп кашфу кароматлари маълум бўлиб, қўлланманинг охирги сахифаларида иловада келтирамиз).
Хулоса, қодирия тасаввуфнинг маълум ва машхур тариқатларидан бўлиб, минглаб адашганларни тўғри йўлга солган бўлса, ғафлатда умргузаронлик қилганлари ҳақида билишга даъват этган. Шунинг учун бугунги кунда ҳам таълимотларини ўрганиб ва уни амалга тадбиқ этиш бизнинг бурчимиздир.
Адабиётлар

  1. Абдурахмон Чомй. Нафаҳот ал-унс. Осор. Дар хашт чилд. Чилди хамтум. Душанбе, “Адиб”-1990.

  2. Алишер Навоий . Насойим ул-мухаббат. МАТ, 17-том, Тошкент “Фан”-2001.

  3. Мухаммад Сиддиқ Рушдий. Ҳазрати Ғавсул Аъзам. Муҳйиддин Саййид Абдулқодир Гилоний. (Авлиёлар султони). А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. Тошкент , “Нур”-1992.

  4. Усмон Турар. Тасаввуф тарихи. Тошкент “Истиқлол”, 1999, 180-бет.

  5. Ҳамиджон Ҳомидий. Тасаввуф алломалари. Тошкент. “Шарқ” нашриёт –матбаа акциядорлик компанияси бош тахририяти-2004 й.

  6. Ғойиблар хийлидан ёнган чироқлар. Муаллиф- тузувчи. Зуфаржон Жўраев. Тошкент: Ўзбекистон 1994.

  7. Ҳазратқулов М. Тасаввуф. Душанбе. Ирфон. 1988.

Таянч тушунчалари.


Қодирия тариқати, Ҳазрати Ғавсул Аъзам Мухиддин Саййид Абдулқодир Гилоний, “Маноқаби Қодирия” “Тухфатул Қодирия”, “Рисолаи Қодирия” Мухаммад Сиддиқ Рушдий, Мухаммад алайхиссалом, Фотима Захро, имом Хусайн, Эрон, Гилон, Бағдод, “Шайхи Машриқ”, “Қутби Аъзам”, мохи шарифи рамазон, кўнглига тушмоқ, огоҳ бўлмоқ, илми хол, илми ладуний.

Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар



  1. Хазрат Ғавсул Аъзам Мухийддин Саййид Абдулқодир ва “Қодирия” тариқати ҳақида маълумот берувчи манбаларни айтинг.

  2. Ҳазрат Абдулқодир Гилоний қачон ва қаерда дунёга келган?

  3. Ҳазрат Абдулқодир Гилонийнинг таваллудлари хакида қандай ривоятларни биласиз?

  4. Хазрат Абдулқодир Гилонийнинг волидалари ўқишга юбора туриб қайси инсонийлик фазилатларни эсдан чиқармасликни қайта-қайта такрорладилар?

  5. Ҳазратнинг қўлларига биринчи тавба қилганлар ким?

  6. Ҳазрат Ғавсул Аъзам нечинчи йил ва қаерда дунёдан ўтганлар?

  7. Бухорои Шарифда бу мўтабар зотни қайси ном билан тилга оладилар?

  8. Бухорои Шарифнинг қаерида бу авлиёуллохларнинг рамзий қабрлари бор?

Маломатия тариқати


“Маломат” арабча сўз бўлиб , қайнаш, қайнамоқ мазмунидаги “лавм” ўзагидан пайдо бўлган калимадир.
Маломатийлик маслаги эса, нафсни қайнаш, ўз нафсга ранж етказиш, бошқаларнинг таъна –маломатларини қувончла қаршилаш маъноларини акс эттиради.
Маломатий, улуғликдан, даъводан, ўзини кўз-кўз қилишлардан, халқнинг олқиш ва эхтиромини қозониш, ғаразидан кечган, каромат иддаосидан йироқ, бошқаларни ўзидан устун кўрган, халқдан хар бир тарзда ажралмаган, зикрга, вождга берилиб бақириб-чақириш ила ўзини кўрсатишга интилмаган халол мехнат ила топгани билан кун ўтказган, ботинан Хақ ила , зохиран халқ ила бўлган кишилар- деб ёзади адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққулов. (Тасаввуф сабоқлари. Бухоро 2000, 70-74 бет). Адабиётшунос Шавкат Ҳайитовнинг “Маломатийлик: маслак ва мақсад” мақоласида ҳазрат Алишер Навоийнинг хамда улуғ адиб “Муншаот”и таркибидаги 100- мактубга таянган холда маломатийлик маслагининг ғоявий –фалсафий, ахлоқий- таълимий, маънавий- маърифий қиммати хусусида муҳим мулоҳазалар баён қилинган (Бухоро университети илмий ахборотномалари . 2004 йил. 4-сон. 10-15 бет).
Адабиётшунос Қурбон Восеъ ўзининг “Ойини риндй ё маслаки Ҳофиз” китобида маломатийлик ҳақида анча маълумот берилган (Қурбон Восеъ. Ойини ринди ё маслаки Ҳофиз. Душанбе, Ирфон-1991, 18-38 бетлар).
Адабиётшунос ёзади: маслаклардан бири “маломатийлик” номи билан маълум ва машхурдир. Унинг асосчиси Ҳамдуни Қиссордир ( ваф.884). Бу маслак дастлаб IX асрда Хуросонда вужудга келган бўлиб, жуда кам вақтда бутун Хуросонда ёйилган. Бу маслакни давомчилари Қиссор замонида “қиссория” деб хам аталган. Уларнинг ақидаларига бу йўлга кирган одам Оллохни ягоналигига эътиқодли бўлишлари керак. Шунинг учун бу маслакни намояндалари зохидлар ва пашминапўш сўфийларга қарши турибоддий халқлар фарқланмаслик учун ва ўзларини кўз-кўз қилишдан асраганлар. Маломатийлар ёлғондан юзламаслик мақсадида, ҳар қандай айб ишдан юз юз қайтармаганлар. Улар доим харакат килардиларким, халқ уларни ёмон кўрмасин. Бу маслани асосчилари Ҳамидун Қассордан ташқари, Абулҳифс Абўусмон Ҳиррй (вафот 910), Абусаид Ҳаддод (вафот 687), Боязид Бастомий (691) Бусаъд бинни Шиблй ва Абдулқодир Гелонийдир. Маломатий маслаки тасаввуфнинг бир қирраси бўлиб, кўпроқ риндлик, айёрлик ва жавонмардлик тариқатлари билан яқиндир.
Маломатийликни ўзига хос усули ва йўли бор. Биз уларни баъзиларини қуйида келтирамиз.

  • Ибодатни зохирда ширк биладиган, қалбнинг тозалигини шоиста биладилар.

  • Шон-шуҳрат ва иззатталабликни ёқтирмайдилар. Кўп вақт нафсларига қарши турадилар.

  • Бировнинг хизматини қиладилар, лекин бировдан умуман хизмат қабул қилмайдилар.

  • Қандай қийинчилик пайдо бўлишидан қатъий назар, бутун вужудлари билан мол тўплашдан қочадилар.

  • Уларга биров ёмонлик қилса, яхшилик билан қабул қиладилар. “Ёмонликни яхшилик ила йўқ қил” дейдилар.

  • Маломатийликда тўрт хил зикр бор: тил зикри, бош зикри ва рух зикри.

- доим ботинни тозалашга машғулдирлар.
- устодан илм оламаган киши маломатийликда хос эмас.
- вақтни азиз ва ғанимат ҳисоблайдилар, шунинг учун уни азиз ва керакли машғулотлар билан ўтказиш керак дейдилар.
- инсон ўз нафсининг душмани бўлиши керак, агар бир лаҳза нафсга берилса, ғафлат йўлига киради.
- ҳар бир ишга, яъни илмига амал қилиш уларнинг бош мақсадидир. Чунки илмга амал қилмасдан манманлик қилиш бадбахтликдан бошқа нарса эмас.
- маломатийликнинг сири фарқлидир.
- халқ ила бир хил кийимда бўлиш (чунки ўтмишда кўп сўфийлар, ўзларининг кийимлари билан оддий халқдан ажралиб турган-Қ.Р.)
- халқдан айб излашдан узоқда бўлиб, халқни тўғри йўлга солишни бурч деб билганлар.
- хар ишда улар Оллоҳга таваккал қиладилар.
- кашру каромат ва мўжизаларни халқдан пинхон сақлаш.
Адабиётшунос олим Нажмиддин Комилов шундай ёзадилар: “Малотития ва қаландария оқимлари ҳам моҳиятан ошиқона тасаввуфнинг шахобчасидир. Маломатия хокисорлик ва ўз-ўзини маломат қилиш билан тангрига ихлосни ҳаддан ошириб, яъни ирфоний тарзда ифодалайдилар. Улар ўзларини халқдан ажратмайдилар, авом хос тушунчаларини тан олмайдилар. (Қайд этамизки, сўфийлар одатда ўзларини “хос” кишилар, қолган барча халойикни “Авом” деб номлаганлар). Аммо маломатийларнинг бу ҳақсеварлигини гўшанишинлик ва узлатга зид харакат деб тушунмаслик керак. Буларнинг ўзларини оддий одамлар билан тенг кўриши камтаринлик, шикасталик белгисидир. Маломатийлардиний расм-русумларни тан олмаганларидек, тариқатнинг хам одобу қоидалари расм-одатларига унча риоя қилмаганлар, чунки улар ҳар қандай қоида русумга суратпарастлик, зохирийлик деб билганлар. Шунинг учун маломатия назарида тарки дунё қилганқуруқ зохид хам, расм-русумга берилган хонақох шайхи хам бирдай катабин ва хакикатдан узоқ кишилардир” (Нажмиддин Комилов. Тасаввуф ёки комил инсон ахлоқи. Биринчи китоб.Тошкент “Ёзувчи” нашриёти 1996 йил. 47-48-бетлар) яъни маломатийлар халқ манфаатини хамма вакт биринчи ўринга қўядилар. Биз ҳам уларни ҳаётидан ўрнак олиб амалга шуни тадбиқ этимиз керак.
Хулоса, маломатийлик тариқатини бош мақсади нафсдан воз кечиш, қалбни хамма вақт покиза сақлаш, бировдан ёмонлик тегса , яхшилик ўрнида қабул қилишдир.

Адабиётлар



  1. Алишер Навоий . Махбубул-қулуб. МАТ, 14-жилд, Тошкент “Фан”-1988.

  2. Нажмиддин Комилов. Тасаввуф ёки комил инсон ахлоқи. Биринчи китоб Тошкент “Ёзувчи” 1996, 272 б.

  3. Ҳаққулов И. Тасаввуф сабоқлари. Бухоро 2000.

  4. Қурбон Восеъ. Ойини риндй ё маслаки хофиз. Душанбе. Ирфон 1991.

Таянч тушунчалар


Маломатия, лавм, қийнаш, маслак, ботинан хак ила, зохиран халқ ила, Хамдуни Қассор, Хуросон, қиссория, хамдуния, Аюдухифс Хиррий, Абдусаид Ҳаддод, Боязиди Бастомий, Бусоъд бинни Шиблий, Абдуқодир Гилоний, риндлик, айёрлик, жавонмардлик...

Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар:



  1. Маломатия маслаги хакида қандай маълумотларга эгасиз?

  2. Маломат қайси сўздан олинган?

  3. Маломатийлик маслагининг асосчиси ким?

  4. Маломатийларнинг асосий мақсадлари нимадан иборат?

  5. Маломатийлар нима учун вақтни азиз ва ғанимат ҳисоблайдилар?

  6. Маломатийликнинг сири нимада?

  7. Адабиётшунос Нажмиддин Комилов маломатийликда қандай таъриф берган?

Сухравардия тариқати


Ҳазрат Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат” да шундай ёзганлар: “ўз замонасининг устози, даврининг ягонаси, нурлар матлаи, сирлар манбаи, тариқатрахбари хақиқат таржимони, зохир ва ботин илмларда барча улуғ шайхларнинг устози орифлар йўлбошчиси, солиқлар таянчи, раббоний олим Шахобуддин Абу Хафс Умар б. Мухаммад Бакрий Сухравардий, Оллох унинг сиррини муқаддас қилсин” деганлар (338-бет).
Сухравардия тариқати аосчиси Шахобиддин Абу Хафс Сухравардий (м.1144-1234) яшаган бўлиб, у сунний сўфийликнинг энг машхур намояндаларидандир. Насли хазрати Абу Бакрга бориб тақалади. Эронда Сухравардда туғилган. Кейинчалик Боғдодда яшаган. Тасаввуфдаги муршиди ўз тоғасининг эътироф этадиганлар ҳам бор. Абдулқодир Гулонийнинг сухбатларида қатнашиб, унинг тахсинига эришган. Фиқх, тафсир ва ҳадис илмларида чуқур илм эгаллаган. Уни “Аворифул маориф” номли асари машҳур қилган. Бу асар сунний сўфийликнинг тамал манбаларидан ҳисобланади ва барча тариқатлар бу асарни қўлдан туширмай ўқийдилар. Бу тариқат асосан Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистон худудларида тарқалган. Сухравардий тариқатининг одобу арконига оид оят ва хадислардан далиллар топган олимдир. Бу тариқатнинг футувват гурухига алоқаси хам бор. Сухравардияда диний асослардан четга чиқмай шариат-тариқат мувозанати сақлаган бўлиб, жазиба ва жўшқинликка ортиқча эътибор берилмайди. Бу тариқат хилват холида “ла илаҳа иллаллоҳ” қалб зикрига асосланади. Суҳравардиянинг шахобчалари: бадрия, зайния, баҳоия, ахмадия ва нажабия ва хоказодир.
“Насойим ул -мухаббат” да келтирилишича , Шайх сухравардий нафақат қодирия тариқатини асосчиси Ҳазрати Ғавсул Аъзам билан сухбатда бўлган. Хатто хазрат у киши ҳақида шундай деганлар.
“Сен Ироқдаги машхур кишиларнинг охиргисисан”. Шу билан бирга хазрат Шайх Сухравардия ҳазрати Хизрдан хам таълим олган шайхдарандир. Ривоят қилишларича Шайх Шахобиддин Суҳравардийда тарқат арбобларидан хар хил саволлар юборар эдилар, улардан баъзиси унга ёзади: Эй Хожам, агар амални тарк этсам, танбаллик қилган бўламан. Агар амал қилсам, менда манманлик пайдо бўляпти. Жавобида ёзади. Амал қил ва манманликка қарши Оллохдан паноҳ тила! Ҳа, ўқувчи бизнинг вазифамиз хам шундан иборат. Ҳар доим ўз илмимизга амал қилиб, ўзимиздаги такабурликни йўқотиб Оллоҳдан тўғри йўлга хидоят қилишимизни сўрашимиз лозим. Акс холда, умримизни ғафлат билан ўтказиб, болаларга гирифтор бўлишимиз хеч гап эмас. Мустақил давлатимизни мустахкамлаш учун ҳалол мехнат қилган билан яхши ниятларимизга етамиз.

Адабиётлар:



  1. Абдурахмон Чомй. Нафахот ал-унс. Осор . дар хашт чилд. Чилди чорум. Душанбе “Адиб”-1988.

  2. Алишер Навоий . Насойим ул- мухаббат. МАТ. 17-том. Тошкент “Фан” -2001 йил.

  3. Усмон Турар. Тасаввуф тарихи. Тошкент “Истиқлол” 1999.

  4. Ҳамиджон Хомидий. Тасаввуф алломалари . Тошкент “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорик компанияси бош тахририяти. 2004.

  5. Шайх Нажмиддин Кубро. Тасаввуфий хаёт. Тошкент “Мовароуннахр”2004 (таржимон ва нашрга тайёрловчилар: Иброҳим Ҳаққул. Азиза Бектош).

Таянч тушунчалар:
Сухравардия: Насойим ул-мухббат, Шахобиддин Абу Ҳафс Умар. Мухаммад Бакрий Сухравардий, Абу Бакр, Боғдод, Эрон, Покистон, Хиндистон, Афғонистон, қалбий зикр, “ла илаҳа иллаллоҳ”, бадрия, зайния, бахоия, камолия, ахмадия, нажабия, Хизр...

Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар



  1. Сухравардия тариқати ҳақида нима биласиз?

  2. Сухравардия тариқанинг асосчиси ким?

  3. Шихобуддин Абу Ҳафс Умар. Мухаммад Бакрий Сухраварддий қачон ва қаерда дунёга келган?

  4. Мазкур тариқат қандай зикрда асосланган?

Кубравия тариқати


Кубравия тариқатининг асосчиси Шайх Нажмиддин Кубродир. Унинг хаёти кароматлари , саховату қахрамонлари хакида эл орасида кўплаб афсона ва ривоятлар мавжуд. Халқимиз ўзининг бу азиз ва табаррук фарзандини эъзозлаб, асрлар давомида номини хотирасида сақлаб келмоқда.
Нажмиддин Кубро 1145 йилда Хива шаҳрида дунёга келади. Унинг асл номи Ахмад бин Умар бин Мухаммад ал-Хевакий ал-Хоразмий бўлиб, “Нажмиддин” (диннинг юлдузи), “Кубро”, “Абдулжаноб”, “Валийтарош” сўзлари бу зоти мукаррамнинг лақаб, унвон ва куниятидир. “Абулжаноб” сўзи эса Нажмиддин кубронинг куниятидир, мазкур сўзнинг маъносидунёдан пархез қилган тақводорнинг отаси демакдир, бошқача қилиб айтганда, шайхнинг тақво ва тавба посбони эканлигига ишорадир.
“Валийтарош” лақабига келсак, бу сўзнинг маъноси валийларни тарбияловчи демакдир. Нажмиддин Кубронинг нафаслари, назарлари шунчалик зўр бўлганки, қалбларида илҳом важд жўш урган пайтда кимга назарлари тушса, у валийлик мартабасини топар экан. Нажмиддин кубро тахминан ўн олти –ўн етти яшарлигида ватани Хоразмни тарк этиб, тахсилни чуқурлаштириш мақсадидаЭрон, Миср, Шому Ироқ мамлакатларни кезади. Уни илмга чанқоқ қалби хеч тинч қўймас, қаердаки бирор номдор олимнинг овозасини эшитса, дархол йўлга тушар, гох пиёда, гоҳ от-улов ёки туяда хафталаб, баъзан ойлаб йўл босар, қидирган кишисини топиб, ундан сидқидилдан сабоқ оларди. Шайхнинг шогирди Рукниддин Аллоуддавланинг хотирлашича, Нажмиддин Кубро Ҳамадон шахрида катта бир аллома хузурида ҳадис илмини ўрганаётган чоғида Искардария шахрида “олий санадлар билан хадис биладиган” бошқа бир муқаддас инсон борлигини эшитиб, Хамадондаги устоздан рухсат олиб, зудлик билан Искандарияга қараб жўнайди ва бир ой у ерда илмини пухталаб, устоз алломадан ижозат хати олиб орқасига қайтади.
Нажмиддин Кубро қалбида рухий –маънавий камолотга, ғайб асрори , каромат ва кашфу хол илми хисобланмиш тасаввуф таълимотига иштиёқ зўр эди. Шу боис у шариат илми билан тариқат илмини ўрганади. Нажмиддин кубро илк дафъа Мисрга бориб, Шайх Рўзбехон ал-Ваззон Мисрий (1189 йилда вафот этган)га мурид тушади. Шайх рахбарлигида тариқат одобини ўрганади, шайхнинг қизига уйланади. Шайх Рўзбехон Нажмиддинни фарзандидай яхши кутиб, ғамхўрлик қилади. Аммо бетоқат Нажмиддин яна сафарга чиқади ва Табризга қайтиб келиб, Абумансур Ҳафдах олдида “Шарқ ас-сунна” китоби бўйича ҳадис ўрганишни давом эттиради. Шайхни руҳий оламида Тебрезлик бобо Фариж исмли “Мажзуб” (девона) таъсири каттадир.
Нажмиддин Кубро Хоразмга 1185 йилда қайтиб келади. Демак бу вақтда у қирқ яшар бўлиб, йигирма беш йилдан ортиқ умрини илм тахлилига бағишлаган эди. Етуклик, комиллик йўли мана шундай оғир ва машаққатлидир. У Хоразмга қайтгач катта хонақох қурдириб, тарикатда янги бир мактаб – йўналишхисобланмиш кубравия силсиласини асослади. Унинг қўли остида тарбияланиб, ислом маърифатида , илохий ирфондан, бахраманд бўладилар. Нижмиддин кишиларни эзгуликка, илмга, саховат ва мардликка даъват этади. Муридлари орасида Шайх Нажмиддин Боғдодий, Шайх Сайфиддин Бахарзий , Шайх Саъдиддин Хамавий, Шайх Рукниддин Алоуддин сингари мусулмон оламига номи кетган валий инсонлар етишиб чиққанлар.
Нажмиддин Кубро тасаввуфнинг буюк амалиётчиларидан биридир, унгача Хоразм халқи ушбу таълимотдан бебахра эди. Нажмиддин валийлик камолоти , тариқат риёзати ва ўзини ўзи поклаш, маънавий етукликка инилиш урфга , анъанага айлантиради.
Нажмиддин Кубро тасаввуф назариётчиси хамдир. Шайх Хонақохда мурид тарбиялашнинг ўзига хос усулларини ишлаб чиқади, ўнта талаб асосида тариқатманзилларини босиб ўтиш ва покланиб, маърифатга эришиш йўллари борлигини курсатади. “Рисолатут-туриқ” (“Тариқатлар рисоласи”) ва “Ал-усул ал-аштара” (“Ўнта усул”) номли китобларида сўфийлар тарбиясида қуйидаги ўнта талабнинг мухимлиги қайд этилади: тавба, зухд, таваккул, қаноат, узлат, зикр, таважжух, сабр, муроқаба, ризо. Мазкур талабларнинг тўлиқ шархи яқинда Нажмиддин Кубронинг “Рисолаи илал хоим” ва “Фавотих- ул жамол” асарлари китобхонларга (Шайх Нажмиддин Кубро . тасаввуфий хаёт. Тошкент “Моваоуннахр” 2004 йил). Адабиётшунос олим Иброхим Хаккул ва ЎзРФА Тил ва адабиёт институти аспиранти Азиза Бектош томонидан таржима қилиб нашрдан чиқардилар ва ўз мухлисларига етди. Мазкур китобда зикри ўтган тариқатнинг ўн талаби ва усуллари ҳақида тўлиқ маълумот мавжуд. (Нажмиддин Комиловнинг Нажмиддин Кубро рисоласида Тошкент. 1995 йил. 23-24 бетларга) хам тўлиқ маълумот берилган. Ҳазрат Нажмиддин Кубро нафақат тасаввуф хақида асарлар ёзган, балки рубоийлар китоблари хам мавжуд экан. Лекин хали илм ахлини қўлига тегмаган.
Нажмиддин Кубро қаламига мансуб рубоилар асосан тасаввуф дунёқараши тарғибига хакикатни излаш, Оллохга бўлган ишқи куйлаш, хак йўлига даъват қилиш, Оллох мухаббатини қозониш мақсадида тариқатга кирган соликнинг хол ва макоматнинг турли босқичларидаги ўй ва кечинмалари , ранжу изтиробларини тасвирлаш, сўфий дарвешларни улуғлаш, нафсни қоралаш, ҳақнинг рамзи бўлмиш маъшуқа гўзаллигини таъриф –тавсиф этиш, гох висол умиди , гох хижрон азобидаги ошиқ холатини ифодалашга бағишланган. Бу рубоийларда ишқни тарк этиш тилаги, бутхонага майл, шахид бўлиш орзуси, фиқру фано ва бошқа тасаввуфий холат кечинмалар хусусида хам сўз боради. Шундай қилиб, Кубронинг қатор рубоийлари тасаввуф таълимотининг у ёки бу назарий қоидасининг шеърий ифодасидир. Ишқ дафтари: рубоийлар (форс тилидан Э. Очилов таржимаси-Тошкент “Маънавият” 2000, 37-41 бетлар. Мазкур қўлланмани иловасига Нажмиддин Кубронинг рубоийларидан келтирамиз.
Нажмиддин Кубро 1221 йилда Чингизхон тўдаларига қарши жангда шахид бўлган.

Адабиётлар



  1. Абдурахмон Чомй. Нафахот ул-унс. Осор. Дар хашт чилд. Чилди Душанбе “Адиб”-1990

  2. Алишер Навоий . Насойм ул-мухаббат. МАТ. 17-том. Тошкент “Фан” 2001. (19-бетни чала)

20-бет


(419-бет) Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний кўп муридларни тарбиялаганлар. Биз бу ҳақида кейинроқ тўхталамиз. Лекин фикримизни тасдиқлаш учун адабиётшунос олим Маҳмуд Асъад Жўшоннинг фикрларни келтиришни маъқул кўрдик: “Аҳмад Яссавий хазратлари тасаввуф тарихида муҳим ўрин тутиб, хожагон ўрин тутиб, хожагон сулоласидан Юсуф Ҳамадонийнинг муриди бўлганлиги боис, бир жиҳатдан нақшбандийлик силсиласининг хам халифаларидан хисобланади. Зотан, Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари Аҳмад Яссавий тарбиялаган баъзи халифалардан ойлаб, йиллаб тасаввуфий сабоқ олган, демак Аҳмад Яссавий нақшбандийларнинг ҳам маънавий шайхидир. (Хожа Аҳмад Яссавий: ҳаёти, ижоди, анъаналари тўловчи ва нашрга тайёрловчилар И. Хаққул, Н. Ҳасан ва Азиза Бектош;- Тошкент “Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси нашриёти”2001, 15- бет). Саъдулла Сиёев Яссавийнинг сўнгги сафари романида шудай ёзади: “...Бухорода пири комил Хожа Ҳамадоний хонақохида таълим олар экан, пирга хамрох бўлиб, Шому Ироқдан Боғдоду Кашмир элигача кезиб чиқади...” (47-бет) мазкур иқтибосдан маълум бўладиким, яссавий ва Хожагон нақшбандия тариқатини намояндалари Ҳазрат Юсуф Ҳамадонийдан таъдим олган. Шунинг учун уларнинг айрим фикрларни инобатга олмасак бир-бирига яқин тариқатлар хисобланади. Бу ҳақда тасаввуфшунос олим Иброхим Ҳаққулов ёзадилар: “Аҳмад Яссавийнинг хам, Абдухолик Ғиждувонийнинг хам муршиди Юсуф Хамадоний бўлганлиги учун нақшбандия тариқатининг тамалида яссавийликка яқинлик янада аниқроғи, мафкуравий вобасталик мавжуддир (ўша китоб 9-бет).
Мустақилликдан кейин ясаввийшунослик авж олди. Мустақил давлатимизда хам ундан ташқарида ҳам. Хусусан у кишини хикматлари қайта –қайта нашр бўлиши, у киши хақида романлар мвужудга келиши, Туркияда яссавийшунослари билан ўтказилган суҳбатлар тўплами. Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, Тошкент-1999 йил-56 бет, Яссавий, Хожа Ахмад хаёти, ижоди, анъаналари (тўпловчи ва нашрга тайёрловчилар И. Ҳаққул, Н. Ҳасан ва Азиза Бектош, Тошкент: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси нашриёти, 2001-336 бет. Турар Усмон, тасаввуф тарихи-Тошкент “Истиқлол” 1999-180 бет. Ахмад Ясаввий .Девона хикмат Тошкент Ғафур Ғулом номидаги нашриёт бирлашмаси 1992 йил 208 бет. Хамиджон Хомидий. Тасаввуф алломалари . Тошкент: Шарқ, 2004. 156-162 бет) фикримизнинг далилидир.
Яссавий тариқатининг асосий мақсадларни билиш ва ўрганиш учун аввало ҳазратнинг “Фахрнома” асарлари биз учун дарсхона бўлса, иккинчи у кишини хикматлари бизга рухий ва маънавий роҳат бағишлаб икки дунё саодатини топиш учун катта йўлбошчидир. Шунинг учун бўлса керак тасаввуфшунос олим Иброхим Ҳаққул шундай ёзадилар:
“Яссавийни билиш- бу энг аввало шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқатни билиш демакдир. Яссавийни билиш- бу акли, қалби ва руҳи сирларини терананглаб, комиллик мақомидан огоҳ бўлиш демак. Яссавий адабий меромига қизиқиш бу Аллоҳ ва инсон муносабатига қизиқиш қулнинг яратувчига бўлган ишқини англашнинг айнан ўзидир....
Дунёда улуғ ибр туйғу бор. Бу –вахдат яъни бирлик туйғуси, бир маслак эътиқод ва дунёқараш втрофида неча минглаб кишиларни бирлаштириш ва эзгу амалларга сафарбар айлаш учун энг аввало ана шу туйғуни камолга етказмоқ зарурдир. Ахмад Ясаввий ҳам тариқат асосчиси, хам ижодкор хам муршиди комил ўлароқ худи мана шу мураккаб вазифани тўла-тўкис амалга оширишга эриша олганди. Ахмад Яссавийнинг йироқлашиб бўлмасликнинг сабабларидан бири хам ана шудир. (4-бет)
Бизнинг вазифамиз эса хазратнинг хикматларини чуқурроқ ўрганиб, амалда бажаришимиз лозим. Ана шундагина Ҳазрат Ахмад Яссавий бобомизнинг рухи бизлардан рози бўлур....

Адабиётлар:



  1. Аҳмад Яссавий . Хикматлар. Тошкент. 1991

  2. Аҳмад Яссавий . Девони хикмат. Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт манба бирлашмаси. 1992

  3. Алишер Навоий . насойим ул –мухаббат. МАТ, 17-том Тошкент “Фан” 2001.

  4. Хожа Аҳмад Яссавийнинг хаёти, ижоди, анъаналари (тўпловчи ва нашрга тайёрловчи И.Ҳаққул, Н. Хасан ва Азиза Бектош масс.мух С. Рафиъиддин)- Тошкент, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жағармаси нашриёти 2001, 336-б.

  5. Насафий . Хожа Аҳмад Яссавий. Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти 1993

  6. Туркияда яссавийшунослик. Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти-1999

  7. Саъдулла Сиёев. Яссавийнинг сўнгги сафари. Роман. Биринчи китоб Тошкент. Чўлпон. 1994

  8. Нажмиддин Комилов. Тасаввуф ёки комил инсон ахлоқи. Биринчи китоб Тошкент “Ёзувчи” 1996

  9. Нажмиддин Комилов. Тасаввуф . иккинчи китоб. Тавҳид асрори. Тошкент. 1999

  10. Ғойиблар хайлидан ёнган чироқлар. Муалиф тузувчи Зуфаржон Жўраев. Тошкент: Ўзбекистон 1994

Таянч тушунчалари


Яссавий, Ахмад Яссавий, Сайрам, Қозиғистон, Арслон бобо, Шайхул ислом, Хожа Юсуф Хамадоний, Шом, Ироқ, Боғдод, Туркистон, Фақрнома, шариат, тариқат, маърифат, хакикат...
Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар

  1. Ясаввий тариқатининг асосчиси ким?

  2. Ахмад Яссавий қачон ва қаерда дунёга келган?

  3. Ахмад Яссавий кимнинг қўлида таълим олган?

  4. Яссавия ва Хожагон нақшбандия тариқатининг алоқадорлиги нимада?

  5. Ахмад Яссавий хақидаги қандай асарларни ўқигансиз?

  6. Аҳмад Яссавийнинг “Девони хикмат” идан шеърлар биласизми?

  7. Ҳазрат Ахмад Яссавий қачон ва қаерда вафот этган?

Юсуф Хамадоний ва унинг халифаларнинг Хожагон-нақшбандия тариқатини шакллантиришдаги ўрни


Аввало шуни айтиш лозимки, Хожа Юсуф Хамадоний ким?
Хожи Ахмад Яссавий асос солган Яссавий тариқати хақида юқорида маълумот берганимизда, Хожа Ахмад Яссавий ва Хазрат Абдухолиқ Ғиждувонийнинг пири муридлари, яъни устозлари Хожа Хамадоний эканликларини таъкидладик. Албатта бу таъкидимизнинг исботини хам мисоллар асосида қайд қилдик. Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, хазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний “Мақомати Юсуф Хамадоний ” рисолаларида ул зоти шарифнинг хаётлари ва ўғитлари хақида маълумот берган.
Хожа Юсуф Хамадоний (1048-1140) ўз хаёти давомида минглаб шогирдларни тарбиялаган. Мақомати Юсуф Хамадонийда Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний шайхнинг таваллуди, ахлоқ ва тамоили (мазкур китоб Хожа)

1 Шодмон Сулаймонов . “Куз хаёли” шеърий туплам. Бухоро, 2004 й, 21-бет.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling