ITI ishlari bo'yicha hisobot-Nodirxon

Sana01.01.1970
Hajmi
#218470
Bog'liq
ITI ishlari bo'yicha hisobot-Nodirxon


Фарғонa 2021 йил
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ
“ООХ” йўналиши М8-19 гурух магистранти Омонов Нодирхон Омонжон ўғлининг
“Товуқ озуқасига қўшилувчи янги стимуляторлар синтези ва биологик фаоллиги” мавзусида  

ИТИ НАТИЖАЛАРИ БУЙИЧА ҲИСОБОТИ
Илмий рахбар: т.ф.д.(PhD) Саттарова Б.Н
Илмий тадқиқот иши бўйича хисобот режаси
1. Тадқиқотнинг мақсади
2. Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
3. Тадқиқотнинг объекти ва предмети
4. Тадқиқотда қўлланиладиган усулларнинг қисқача тавсифи
5.Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий ахамияти
6. Матбуотда чоп этилган мақола ва тезислар
Тадқиқот мақсади:
Ўзбекистонда гўшт ва гўшт маҳсулотларига талабнинг тобора ортиб бориши ва гўшт оқсилига эҳтиёжнинг юқорилиги гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноатининг ривожини янада такомиллаштириш заруратини туғдиради. Хусусан товуқ гўшти ишлаб чиқариш саноатини ва унинг озуқавий қийматини, таркибига қўшиладиган қўшимча стимуляторлар фаоллигини ошириш заруратини тўғдиради. п-ферроценилбензой кислоталари асосида гўшт ишлаб чиқариш унумдорлигини оширувчи янги биостимуляторлар яратишдан иборат.
Мавзунинг долзарблиги: дунёда бугунги кундаги ишлаб чиқарилаётган гўшт маҳсулотлари орасида товуқ гўшти ўзининг енгил ҳазм бўлиши, организм учун керакли озуқа моддаларининг бойлиги, ишлаб чиқариш таннархининг нисбатан арзонлиги ва бир қанча бошқа параметрлар бўйича етакчи ўринларни эгаллайди ҳамда унга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Мамлакатимизни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида «таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш» вазифалари белгилаб берилган. Мазкур вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ферроценнинг ароматик кислотаси асосида биологик фаол, паррандаларни ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир этувчи, экологик тоза янги препаратлар синтез қилишга қаратилган илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Товуқ гўштининг кимёвий таркиби асосида синфлаш билан бир қаторда ферроценнинг ароматик кислотасининг сувда эрувчан ҳосилалари синтезини амалга ошириш, хоссаларини физик-кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш, олинган бирикмалар биостимулятор хоссалари тадқиқ этган ҳолда товуқ гўшти ишлаб чиқариш самародорлигини оширишда стимулятор сифатида қўллаш, бу маҳсулотларини кимёвий таркиби асосида синфлашни, ТИФ ТН бўйича тегишли код рақамлари бериш ва тавсия этилган код рақамларини амалиётга жорий этиш каби муаммоларни ечишга йўналтирилган.

Тадқиқотда қўлланиладиган усулларнинг қисқача тавсифи: Диссертация ишида 5% фенилметилсилок-санли капилляр колонка ёрдамида газхроматограф масс-спектрометр «GC/MS AT 5973 N» РУСУМЛИда «DrugSP-SHORT.M» услубларидан фойдаланилган.

Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий ахамияти Товуқ гўштини п-ферроценилбензой кислоталари ва уларнинг сувда эрувчан литийли тузларини синтез қилиш усулларининг такомиллаштирилганлиги, олинган бирикмаларнинг физик-кимёвий хоссалари ҳамда биологик фаоллиги тадқиқ этилганлиги билан изоҳланади. Синтез қилинган п-ферроценилбензой кислота асосида паррандаларни ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир этувчи, экологик тоза, янги биологик фаол ҳосилалари яратилганлиги тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ҳисобланади.

Матбуотда чоп этилган мақола ва тезислар "Товуқ гўштини етиштиришда, унинг озуқасига қўшиладиган биостимуляторларни хисоблаш " мавзусидаги дастурга ПАТЕНТ DGU 07991 19.02.2020 Тезис. "ТОВУҚ ГЎШТИНИ КИМЁВИЙ ТАРКИБИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ АХАМИЯТИ" мавзусида Иқтидорли талабалар, магистрантлар, докторантлар ва мустақил изланувчилар online илмий-амалий анжумани. Фарпи 2020-йил 24-25 апрель Мақола. “Товуқ озуқасига қўшиладиган биостимуляторлар” мавзусида Иқтидорли талабалар, магистрантлар, докторантлар ва мустақил изланувчилар online илмий-амалий анжумани. Фарпи 2020-йил 16-17 ноябрь


1. Абдуллоев О.Ш. Таркибида темир тутган биостимуляторлар, уларни синфлаш ва сертификатлаш.: дис. .. кимё ф. фалс. док (PhD): 02.00.09 // Абдуллоев Обиджон Шахабидинович. − Андижон, 2018. – Б. 123..
2. Абдуллоев О.Ш. Таркибида темир тутган биостимуляторлар, уларни синфлаш ва сертификатлаш.: дис. .. кимё ф. фалс. док (PhD): 02.00.09 // Абдуллоев Обиджон Шахабидинович. − Андижон, 2018. – Б. 123..
3. Намозов А. Истеъмолчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишида сертификатлашни такомиллаштириш масалалари // ФПИ Илмий-техника. – 2004., №4., -Б.114-116..
Адабиётлар
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling