Шунқорлар Низоми(1)

Sana01.01.1970
Hajmi
#218851
Bog'liq
Шунқорлар Низоми(1)


УМУМИЙ МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР
_____________________________________________________________________________________________





ЁШЛАРНИНГ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН «ШУНҚОРЛАР» РЕСПУБЛИКА ХАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТЎҒРИСИДА

Н И З О М


Ўзбекистон ёшларининг Республика «Шунқорлар» ҳарбий-спорт мусобақаси чақирув мавсумигача бўлган асосий ва зарур оммавий-мудофаа ишлари қаторига кириб, умумий таълим ўрта мактаблар, лицей, гимназия, касб-хунар таълими ўқув юртлари ўқувчиларининг жисмоний тайёргарликларини яхшилашга техникани билиш, техника билимларини оширишга ва уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.





  1. «ШУНҚОРЛАР» МУСОБАҚАСИНИНГ МАҚСАДЛАРИ

«Шунқорлар» мусобақасининг асосий мақсад ва вазифалари қийидагилардан иборат:



  • ёшларда ватанпарварликни тарбиялаш, ўсмирларни Республика Қуролли кучлари сафидаги хизматга ва ҳарбий билим юртларига киришга тайёрлаш;

  • ўқувчилар томонидан Ўзбекистон халқларининг ва қуролли кучларининг шакли, тарихини ўрганиш, аждодлар анoаналари руҳида тарбиялаш:

  • ёшларда мардликни, қатoиятликни, куч-ғайратни, интизомни жамоатчиликка таянишни тарбиялаш;

  • соғлом авлодни тарбиялаш;

  • техникани билиш, техника воситаларидан моҳирлик билан фойдаланиш ва сақлашни ўрганиш:



2. "ШУНҚОРЛАР" МУСОБАҚАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

Ҳар ўқув йилининг бошида ҳар бир синфда ва бўлимда ўқувчиларни "Шунқорлар" мусобақасида иштирок қилиши учун взвод, бўлинмалар ташкил қилиб, уларнинг орасидан бошқарувчилар таркиби сайланади:



  • взводдаги бошқарувчилар таркиби армия ёшигача бўлган ўқувчиларни ҳарбий тайёргарликларга бўлган билимини мустаҳкамлаб борадилар ва даврий ҳарбий варақа, деворий газета чиқаришни йўлга қўядилар.

  • ҳар бир мактабда, билим юртида "Шунқорлар" мусобақаларида иштирок этиш учун взвод ташкил қилинади. Взвод умумий йиғилишида командирлар, ҳамда шахсий таркиб билан ишлаш бўйича командирлар, ҳамда шахсий таркиб билан ишлаш бўйича командир ўринбосарлари, штаб бошлиғи ва штаб аoзолари, взводлар командирлари сайланадилар.

  • взвод бошлиқлари таркиби ҳар ойда бир маротаба группалар командирлари, ҳарбий варақа муҳаррирларининг ўқишини ташкил қилиб турадилар ҳамда «Шунқорлар» мусобақаларини ўтишини таoминлайдилар ва ҳар ойда рота деворий газеталарини чиқарилишини йўлга қўядилар.

  • ҳар бир взводда ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказиш куни ўқув юртларида белгилаб қўйилади.

  • шу куни мусобақалашувчи группалар ҳарбий тарихини ўрганиш машғулотлари, танловлар, ҳар ҳил кўрсатувлар, викториналар, мусобақалар, эстафеталар, олимпиадалар, хар хил ўйинлар ўтказадилар.

  • «Шунқорлар» мусобақалари доимо ўқишдан ташқари вақтларда ўтказилади.

  • дам олиш кунлари группада, тактик ўйинлари ҳамда, жойларда ҳарбий-спорт иншоатларини тартибга солиш ишлари олиб борилади.




Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling