Икт наз-я фанидан курс иши учун услубий кўрсатма

Sana01.01.1970
Hajmi
#220351
Bog'liq
Икт наз-я фанидан курс иши учун услубий кўрсатма


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

Саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш


ва иқтисоди” кафедраси


ИҚТИСОДИЁТ
НАЗАРИЯСИ ФАНИДАН
Сиртқи таълим йўналишлари талабалари учун
курс иши мавзулари ва уларни бажариш юзасидан

УСЛУБИЙ КЎРСАТМА



Наманган-2020 йил

ТАСДИҚЛАЙМАН”


НамМТИ, Ўқув ишлари
бўйича проректори



____________Р.Исроилов
“____” ___________ 2020 йил

Умумий қоида
Курс иши - бу ўқув режасига киритилган, бирор аниқ мавзу бўйича талаба ва магистр томонидан тайёрланадиган, илмий-тадқиқот элементларини ўз ичига олган ёзма иш. Курс ишларини бажариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Давлат таълим стандартлари”да кўзда тутилган. Уни ёзиш талаба ва магистрларнинг фан бўйича олган билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга, мустақил равишда илмийтадқиқот ишларини олиб бориш кўникмасини эгаллашга, бажарган илмий иши натижаларини ижодий якунлашни ўрганишга ёрдам беради.
Курс ишини мақсади ва вазифаси
Академия таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган талаба ва магистрларда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш кўникмаларини шакллантиришда курс ишининг аҳамияти каттадир. Курс ишини бажариш жараёнида талаба ва магистр эгаллаган назарий билимлари ва мавжуд меъёрий ҳужжатлар, маълумотномалар ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб амалий масалаларни мустақил равишда ечиш ҳамда ўз ғоя ва ечимларини жамоада ҳимоя қилиш кўникмасини эгаллайди.
Курс ишини бажаришдан мақсад - ўқув режасида кўзда тутилган муайян фан бўйича маъруза ва амалий машғулотларда олган назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, умумлаштириш ва ушбу билимларни аниқ ижодий ва амалий масалаларни мукаммал ечишда қўллашдир.
Курс ишини бажариш орқали талаба ва магистр мураккаброқ назарий ва амалий масалаларни, масалан, битирув-малакавий ишини бажаришга тайёрланади. Шу билан бирга курс иши талаба ва магистрда давлат стандартлари, соҳа меъёрлари, маълумотномалар, жадваллар, диаграммалар, йўриқномалар ва муқаддам эгалланган тажрибалардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиради. Шунингдек, курс иши талаба ва магистрларда ҳисоб-китоб ишларини бажариш, масалалар чизмаларини чизиш, тушунтириш ҳисоботларини расмийлаштириш кўникмаларини ҳосил қилиши лозим.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling