BuxDU JSH 2015-2017 2

Sana01.01.1970
Hajmi
#223030
Bog'liq
BuxDU JSH 2015-2017 2

Меҳнат жамоасининг

конференциясида маъқулланган


2015 йил «___» март


БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


маъмурияти ҳамда ходимлар касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2015-2017 йиллар
учун тузилган
ЖАМОА ШАРТНОМАСИ
Мазкур жамоа шартномаси университет жамоасининг 2015 йил _______ да ўтказилган умумий йиғилишида тасдиқланган
Меҳнат жамоасининг конференцияси қарорига биноан жамоа шартномасига имзо чекдилар:



Иш берувчи:
Университет ректори



Университет ходимлар касаба уюшмаси қўмитаси раиси:



А.А.Тулаганов



С.Қ.Қаҳҳоров









Жамоа шартномасига қуйидагилар имзо чекдилар:



Иш берувчи вакиллари:


1. Рахимов О.Ҳ.
2. Дурдиев Д. К.
3. Кодиров О.К.



Ходимлар вакиллари:


1. Адизова О.
2. Турсунов Ш.
3. Ҳамроев А.


Ҳуқуқшунос: Ш.Шаропов



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур жамоа шартномаси (кейинги ўринларда «Шартнома») Бухоро давлат университети иш берувчи билан ходимлар, талабалар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив ҳужжат ҳисобланади.
Мазкур Шартноманинг тарафлари деб қуйидагилар ҳисобланади:
- иш берувчи Бухоро давлат университети ректори А.А.Тулаганов,
- ходимлар касаба уюшма қўмитаси раиси С.Қ.Қаҳҳоров
1.2. Шартнома 2015 йил ___ мартдан кучга киради ва 2017 йил 31 декабрга қадар амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунча ёки амалдаги шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.
1.3. Мазкур Шартнома Иш берувчига ва Муассасанинг барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул килинган шахсларга ҳам тадбик этилади.
Мазкур Шартномада назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади:

  • ходимнинг оила аъзоларига;

  • ёшга доир пенсияга кетиши муносабати билан меҳнат муносабатлари иш берувчи томонидан бекор қилинган шахсларга;

  • касаба уюшма қўмитасининг штатдаги ходимларига;

  • меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ холда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етказилиши оқибатида жабрланган собиқ ходимларга;

  • меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ходим қарамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;

  • касаба уюшмаси аъзоларига (касаба уюшма бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида).

1.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли Қарори билан тасдиқланган «Касаначилик тўғрисида Низом»га биноан мазкур Шартноманинг иш ҳафтасининг муддатига (4.1-банди), тунги вақтдаги ва кечки сменадаги иш учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақга (5.12.1- кичик банди), иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақга (5.12.2- кичик банди) оид меъёрий қоидалари касаначиларга нисбатан татбиқ этилмайди.
1.5. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро розилиги билан Меҳнат кодексида уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.6. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар мазмунига қилинган ишораларнинг барчасида уларнинг мазкур Шартномани тузиш чоғидаги таҳрири назарда тутилган.
1.7. Иш берувчи барча ходимларни, шу жумладан ишга янги қабул қилинган ходимларни, жамоа шартномаси, шунингдек Касаба уюшма қўмитаси билан келишиб қабул қилинган Муассасанинг бошқа локал ҳужжатлари билан таништириш, жамоа шартномасининг мазмунига ва бажарилиши шартларига оид маълумотлар ошкоралигини (мажлислар, масъул ходимлар ҳисоботлари, ахборот стендлари ва ҳоказо орқали) таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling