Ўзсаноатқурилишматериаллари 2021 учрашув

Sana01.01.1970
Hajmi
#223215
Bog'liq
Ўзсаноатқурилишматериаллари 2021 учрашув


Бугун, 2021 йил 19 январ куни соат 15:00 да “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун -моҳиятини ўрганиши мақсадидаги тадбир ташкил этилди.
Тадбирда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқарув раисининг ўринбосари Б. Бобоқулов, ижро этувчи аппратнинг 23 нафар, таркибий тузилмаларнинг 35 нафар, ҳудудлардан 182 нафар ходимлар, жами 240 та ходим иштирок этди.
Тадбирда И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети доценти, Самад Жайсанович Ниматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга депуталари ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти мавзусида маъруза қилди ва асосий жиҳатларини батафсил тушунтириб берди. Учрашув давомида соҳа ходимларининг саволларига жавоб берди, таклиф ва мулоҳазаларни тинглади, ўзаро фикрлар алмашилди.
Шунингдек, тадбир давомида Муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатномаларида белгилаб берилган асосий йўналишлар, давлат ва жамият барча соҳаларини ривожлантириш бўйича берган таклифлари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир иштирокчиларига юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ёритилган видео роликлар намойиш этилди.
Фото лавҳалар илова қилинди.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling