4 амалий

Sana01.01.1970
Hajmi
#223373
Bog'liq
4 амалий


Тасвирий фаолиятга ўргатишнинг методи ва усуллари мавзуси юзасидан 9-1МТS-18 сиртқи гуруҳ талабаси Болтаева Нилуфарнинг амалий машғулот иши.

Амалий машғулот № 4


Пахтали таёқчалар билан дўл расмини чизиш.


Машғулотнинг мақсади: Болаларни куз фаслида руй берадиган булутни ва дўлни тасвирлашга ўргатиш. Пахтали таёқча орқали оралиқни ўзгартирган ҳолда доғларни ҳосил қилиш. Ранг ва ритмни ҳис этиш.
Машғулотга тайёргарлик: Куз фаслида юз берадиган Табиат ҳодисалари тўғрисида суҳбат уюштириш. Ёмғир, дўл ҳақида гапириб бериш.
Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар. Ҳаво ранг қоғоз, пахтали таёқчалар, оқ ва бошқа оч ранг гуашь бўёқлари, қоғоз ва мато салфеткалар, сув, турли техникавий воситалардан фойдаланган ҳолда ишланган намуналар.
Машғулотнинг бориши. Куз фаслига тарбиячи томонидан таъриф ва шу фаслда юз берувчи табиат ходисалари хакида сухбат. Ёмгир,дул тўғрисида шеър ўқиш мумкин.
Тарбиячи болаларга булутлардан дўл ёғаётган расмни солишни таклиф этади. Болаларнинг таклифларини эшитади ва турли намуналарни кўрсатади. Шакли ва ранги турлича ва дўлнинг онда-сонда ва кўп ёққан расм намуналарини кўрсатади. Болалар буларнинг ҳаммаси пахтали таёқчалар орқали солинганини айтадилар. Тарбиячи аввалига болаларнинг диққатини булутларнинг рангига оч кўк, дўлнинг оқлигига қаратади. Дўлнинг қандай ёғиб ўтганлигига ва қандай жойлашганлигига болаларнинг диққатини қаратади. Болалар қоғозларни танлаб олишади дўл расмини чизишади.


Пахта таёқчалари билан куз фаслида юз берадиган булут ва дўлни тасвирлаш Булутларда доғлар бир- бирига яқин жойлашган, дўл эса бир- биридан узоқда жойлашган.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling