Геохимия 3-мавзу


Download 32.1 Kb.
Sana07.02.2021
Hajmi32.1 Kb.
#224071
Bog'liq
Геохимия 3-мавзу
informatikadan dars ishlanmalar 10-sinf , informatikadan dars ishlanmalar 10-sinf , ПРЕЗЕНТАЦИЯ 1, Xusinbayev Azizbek mikroiqtisodiyot, Xusinbayev Azizbek mikroiqtisodiyot, IX-XII Asrlarda yashab ijod Qilgan O‘rta Osi , sssssss, IX-XII Asrlarda yashab ijod Qilgan O‘rta Osi , Odilov Akrom F-1802 6-labaratoriya, Asadbek Rasuljonov 1 laboratoriya, Асосий адабиётлар, Iqtisodiyotni rivojlantirishda xorijiy investitsiyalarning o’rni (1), “Matematika” kafedrasi Qo'chqorov Abdurashidbek Farhod o'g'linin (1), Asosiy elementar funksiyalar

ГЕОКИМЁВИЙ ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ
РЕЖА



  1. Геокимёвий аналитик (лаборатория) усуллари

  2. Геокимёвий қидирув тадқиқот усуллари

  3. Геокимёвий ореоллар

  4. Геокимёвий индикаторлар

  5. Геокимёвий аномалиялар

Геокимёвий аналитик (лаборатория) усуллари
Элементлар миқдорини (уларнинг бирикмаларида) аниқлаш учун ўтказиладиган геокимёвий қидирув ишларида қуйидаги таҳлил усуллари қўлланилади: эмиссион спектрал таҳлил, атом абсорбцион, калориметрик ва бошқа махсус кимёвий анализлар, шунингдек, радиометрик, рентген-спектрал таҳлиллардан фойдаланилади. Бундан ташқари айрим ҳолларда турли минералларнинг хусусиятларини ўрганувчи усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Маълум таҳлиллар намуналар олинмасдан ҳам бажарилиши мумкин. Бунда натижалар автоматик тарзда ёзиб, қайд этилади. Мазкур турдаги таҳлилларга: турли хил радиометрик усуллар, “симоб гази” ва бир қатор бошқа усуллар киради. Бу усулларни қўллаш геокимёвий қидирув ишлари самарадорлигини оширади.
Эмиссион спектрал таҳлил
Эмиссион спектрал таҳлил қарийб 50 йилдан бери геокимёвий қидирув ишларида кенг қўлланилиб келаётган таҳлил усулларидан бири. Мазкур таҳлил усулидан туб жинcлар, бўшоқ жинслар, ўсимлик кули, сув намуналарининг қуруқ қолдиқлари ва алоҳида минералларнинг таркибидаги элементларнинг миқдорини аниқлашда фойдаланиш мумкин.
Асосий спектрал таҳлиллар ёруғлик манбаидан атомлар, молекула ва ионлар тарқатиши, тўлқин узунлиги ва тарқалиш интенсивлигини ўлчашдан иборат. Алоҳида элементнинг миқдори спектрда уни белгиловчи чизиғининг интенсивлигига қараб аниқланади. Геокимёвий қидирув ишларида спектрал таҳлиллар бир қатор афзалликлари туфайли кенг қўлланилади. Мазкур таҳлил усули ёрдамида бир вақтнинг ўзида ўрганилаётган объектда 70 дан ортиқ элементни аниқлаш мумкин. Бу элементлар қаторига кўпгина металлар ва тарқоқ ер элементлари кириб, уларни аниқлашни намуналарнинг ҳажмини кўпайтирмасдан ҳам амалга оширса бўлади. Аслида таҳлил учун намуналарга дастлабки ишлов бериш қийин операцияларни бажаришни талаб этмайди. Усулнинг аниқлилик даражаси - 10-3 - 10-4 % гача бўлиб, бу кўрсаткич баъзи қўшимча операциялар ўтказилса 10-5 - 10-6 % гача ортиши мумкин. Бу усул спектрограммани фотопластинкаларга олиб, элементлар миқдорини муайян аниқлик даражасида баҳолаш, шунингдек натижаларини текшириш ва бирламчи таҳлилларда аниқланган элементлар миқдорини қўшимча равишда қайта аниқлаш имконини ҳам беради.
Таҳлил камчиликлари спектрограммада чизиқларни тасвирлаш билан боғлиқ бўлиб, кўп (1% дан юқори) миқдордаги элементларни аниқлашда спектрал таҳлил аниқлиги бошқа усуллардан пастроқ. Ҳисоблаш жараёнида аниқланаётган элементнинг учраш шаклларини ва бу омил намунанинг умумий кимёвий таркибини аниқлаш натижаларига кўрсатадиган таъсирини ҳисобга олиш имкони йўқ.
Спектрал таҳлил иккига: ярим (тахминий) миқдорий ва миқдорий турларга бўлинади. Тахминий миқдорий спектрал таҳлил тадқиқ этилаётган элементларни миқдорий қиёслаш орқали уларнинг миқдорларини бирмунча кичик аниқликда аниқлаш имконини беради, аммо бу усулнинг унимдорлиги юқори.

Download 32.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling