Геохимия 1-мавзу

Sana01.01.1970
Hajmi
#224298
Bog'liq
Геохимия 1-мавзу


ЕРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ, ТУЗИЛИШИ ВА КИМЁВИЙ ТАРКИБИ. ЛИТОСФЕРА ГЕОКИМЁСИ
Режа



  1. Ернинг пайдо бўлиши, тузилиши ва кимёвий таркиби

  2. Мантия

Ернинг пайдо бўлиши, тузилиши ва кимёвий таркиби
Ер пўсти - бевосита кузатиш мумкин бўлган Ернинг устки қавати. У юқоридан атмосфера ва гидросфера, пастдан Мохоровичич чегараси билан чегараланади. Ер пўстининг кимёвий ва минералогик таркиби ҳақидаги билимлар сайёра устки қисмларида олиб борилган кузатишларга асосланади.
Турли хил тоғ жинсларининг кимёвий ва минералогик таркиблари ҳамда физик хоссаларини биргаликда талқин қилиш ва мавжуд маълумотларни бошқа космик жисмлар билан таққослаш асосида, жумладан, метеоритларни ўрганиш далилларига таянган ҳолда Ернинг ички қисмлари, мантия ва марказининг тузилиши ҳамда таркиби ҳақидаги тасаввурлар шаклланган (1- жадвал, 1- расм).
1- жадвал
Ернинг геосфералари ҳақида маълумотлар

Геосфералар

Геосфераларнинг бўлимлари

Ҳарфий
ишораси

Пастки чегарасининг чуқурлиги

Ер пўсти

1. Чўкинди - метаморфик жинслар “қатлами”

А

20 км. гача



2. Гранит-гнейслар “қатлами”

40 км. гача



3. Эклогит-базальт “қатлами”

70 км. гача

Мантия

1. Гутенберг “қатлами”

В



100-400 км. гача



2. Астеносфера - Голицын “қатлами”

С



900 км. гача



3. Қуйи мантия

D

2900 км. гача

Марказ (ядро)

Ташқи ядро



F

4800 км. гача

F1

5100 км. гача

Ички ядро

G

6371 км. гача




1- расм. Ернинг тузилиш схемаси
Кейинги 50 йиллик геофизика, петрология, геокимё ва бошқа фанларда амалга оширилган изланишларнинг натижаларига таянган ҳолда айтиш мумкинки, Ер уч қисмга бўлинади: Ер пўсти, мантия ва ядро (марказ). Ер пўсти ўз навбатида учга бўлинади: а) чўкинди-метаморфик жинслар; б) гранит-гнейслар; в) базальт қаватлари. Геофизикавий маълумотларга кўра, Ер пўстининг қалинлиги океанлар остида 5-10 км., континентал текисликларда 30-40 км. ва орогеник тоғли ўлкаларда 50-75 км. ни ташкил қилади. Ушбу қаватлар орқали ўтаётган сейсмик тўлқинларнинг тезлиги анча ўзгарувчан, чўкинди-метаморфик жинсларда 3-5 км/сек., гранит-гнейсларда 5,5-6,5 км/сек. ва “базальтларда” 6,6-7,2 км/сек. Маълум бўлишича, бу қаватларнинг қалинлиги ўзгарувчан. Булардан биринчиси - чўкинди жинслар қавати (қатлами) қадимий қалқонларда (Алдан, Болтиқ) деярли йўқ ҳисоби, континентал текисликларда (платформаларда) 5 км. гача бўлса, ороген ўлкаларда 15 км. ни ташкил этади. Ер пўсти иккинчи қаватининг (гранит-гнейслар “қатлами”нинг) қалинлиги платформаларда 15-20 км. атрофида бўлса, тоғли ўлкаларда 20-25 км. ни ташкил этади. Учинчи қават - “базальт қатлами"нинг қалинлиги платформаларда 15-20 км., орогеник ўлкаларда 25-35 км. орасида бўлади (2- расм.).


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling