Шахс даврлари

Sana01.01.1970
Hajmi
#228445
Bog'liq
Шахс даврлари


Шахс тараққиётини даврларга бўлиш
Режа:
Психик тараққиётни ҳаракатга келтирувчи куч муаммоси

Турнинг ривожланишидан-филогенездан фарқли равишда индивиднинг тараққиёти “онтогенез” тушунчаси билан ишлатилади. Бу тушунчани немис биологи Э.Геккелл тақдим этган. Психика онтогенези инсоннинг туғилганидан то умрининг якунигача давом этадиган узлуксиз ривожланиши саналади.


Психик тараққиёт ҳақидаги масала бошқа сўз билан, яъни психик тараққиётнинг ҳаракатга келтирувчи куч масаласи орқали психологиядаги энг муҳим муаммолардан бир саналади. Узоқ йил давомида олимлар ушбу муаммога ёндашган бўлсаларда, аммо ягона бир тўхтамга келмадилар. Ёш психологияси –психологиянинг алоҳида соҳаси бўлиб, инсон тараққиётининг далиллари ва қонуниятларини ўрганади1.
Психик тараққиётни белгиловчи иккита анъанавий категория мавжуд: биологик ва социал.
“Муҳит”, жамият тараққиётини асосий белгиловчи роли тўғрисидаги тасаввур тарафдорлари мавжуд бўлиб, улар социогенетиклар деб номланади. Ушбу йўналиш вакилларидан бир инглиз философи Дж. Локк ҳисобланади. Унинг талқинича боланинг қалби нимани хоҳласа ёзиш мумкин бўлган тоза доскага (tabula rasa) ўхшайди. Олимлар шахснинг ҳар қандай қирраси шахс тажрибага боғлиқ, туғма омиллар катта аҳамиятга эга эмас деган ғояни қўллаб қувватладилар. Инсоннинг психик тараққиётида таълим ва тарбиянинг аҳамияти билан боғловчилар ҳозиргача мавжуд. Масалан, шахс назариясининг “вазиятлилик” ёндашувига кўра инсонлар бошидан пок ва пок эмас, меҳрибрн ёки ваҳший, фидоий ва эгоист бўлмайдилар, улар вазиятнинг босими остида таркиб топадилар деган ғояга таянадилар.
Юқоридаги ёндашувга қарама-қарши ғояни илгари сурганлар эса француз файласуфлари Р. Декарт ва Жан-Жак Руссолардир. Бу йўналиш вакиллари биологизаторлар ҳисобланадилар. Уларнинг фикрича шахс тараққиётида белгиловчи ролни наслий, генетик омиллар белгилаши таъкидланади. Бола табиат қонуниятларига мувофиқ ривожланади
Шахс ривожланишида ҳар иккала ёндашувни уйғунлигини таъминловчи қарашлар мавжуд бўлдики, бу конвергенция назарияси деб аталади ва В. Штернга тегишли. У психик тараққиёт туғма хусусиятларни ва ташқи таъсирларни оддий намоён бўлиши эмас, балки ички имкониятларни тараққиётнинг ташқи шарт-шароитлари билан ўзаро конвергенцияси деб ҳисоблади.
Конвергенция назариясига кўра психик тараққиёт Х – наслий элемент ва У-муҳит элементлари остида тўпланувчи жараён сифатида қаралади. Бу ғарб психологиясида энг кенг тарқалган концепция саналади. Масалан, инглиз психологи Г. Айзенк 80% муҳит таъсирида , 20% ирсият таъсирида аниқланади деб ҳисоблайди.
Аммо конвергенция назарияси вакиллари ирсий омилларнинг ўрни муҳим ҳисоблаб, муҳит наслий белгиларнинг тартибга солувчи руёбга чиқишини таъминловчи санайди. Конвернеция назариясининг биологик ва социал омилларни механик қўшишидаги чекланганлиги инсоннинг табиат ва жамиятдаги моҳиятини тушунишга олиб келмади.
Масалани ҳал этишга йўналтирилган бошқа бир ёндашув икки омилнинг таъсири билан боғлиқликни психоанализ ва кўпгина неофрейдистларнинг ишларида кузатилди.
З.Фрейд шахс тараққиётини қониқиш ва реаллик принципларига боғлиқ тушунишга ҳаракат қилди.
Қониқиш олишга интилиш жинсий майллар билан боғлиқ бўлиб, биологик,й туғма ва табиий берилган бўлиб, унга интилиш ижтимоий, жамиятдаги муҳит билан ўзаро тўқнаш келади. Реаллик принципига кўра инсон дунёдаги муносабатларда намоён бўлади. Тарбия туфайли реаллик ва қониқиш принципи зиддиятга учрайди. Шундай қилиб, иккала принцип ўртасидаги зиддиятлар туфайли жамият билан майллар ўртасидаги низо шахснинг турли инстациялари –“Кайвоний Мен” ва “У” ўртасидаги тафовутда акс этади. “Кайвоний Мен” ўзида шахснинг социал ролларни ўзлаштириши, “У” Тада эса инсондаги табиий бошланғич манба, чуқур майлларни ифодалайди2.
Психиканинг иррационал (ақлий билиш жараёнларидан ташқари) таркибий қисмлари бўлмиш эмоция, майл ва шу кабилар ёрдамида шахс хулқини таҳлил қилувчи назария психодинамика дейилади. Мазкур назариянинг йирик намоёндаларидан бири - бу америкалик психолог Э.Эриксондир. У шахс ривожини 8 та даврга ажратади ва уларнинг ҳар қайсиси ўзига хос бетакрор хусусиятга эгадир.
Биринчи давр - гўдаклик. Ушбу даврда гўдакда онгсизликка асосланган ташқи дунёга нисбатан “ишонч” туйғуси вужудга келади. Бунинг бош сабабчиси ота--онанинг меҳр-муҳаббати, ғамхўрлиги ва жонкуярлигининг нишонасидир. Агарда гўдакда ишонч негизи пайдо бўлмаса, балки борлиққа нисбатан ишончсизлик ҳисси туғилса, у тақдирда вояга етган одамларда маҳдудлик, умидсизлик шаклида акс этувчи хавф вужудга келиши, эҳтимол.
Иккинчи даврда, яъни илк болаликда жонзодда ярим мустаққиллик ва шахсий қадр-қиммат туйғуси шаклланади ёки аксинча, уларнинг қарама-қаршиси бўлмиш уят ва шубҳа ҳисси ҳосил бўлади. Болада мустақилликнинг ўсиши, ўз танасини бошқаришга кенг имконият яратиб, бўлғусида шахс хусусиятларига айланувчи тартиб ва интизом, масъулият, жавобгарлик, ҳурмат туйғуларини таркиб топтиришга пухта замин ҳозирлайди.
Учинчи давр - ўйин ёши деб аталиб 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни ўзига қамраб олади. Мазкур даврда ташаббус туйғуси, қайсидир ишни амалга ошириш ва бажариш майлини таркиб топтиради. Мабодо унда хоҳиш-истакни рўёбга чиқаришнинг йўли тўсиб қўйилса, ушбу ҳолатда бола ўзини айбдор деб ҳисоблайди. Мазкур ёш даврида давра, яъни гуруҳий ўйин, тенгқурлари билан мулоқотга киришиш жараёнлари муҳим аҳамият касб этади, натижада боланинг турли роллар синаб кўришига, хаёлоти ўсишига имкон яратилади. Худди шу даврда болада адолат туйғуси, уни тушуниш майли туғила бошлайди.
Тўртинчи давр - мактаб ёши деб номланиб, ундаги асосий ўзгаришлар кўзлаган мақсадга эришиш қобилияти, уддабуронлик ва маҳсулдорликка интилиш туйғуси билан ажралиб туради. Унинг энг муҳим қадрияти - омилкорлик ва маҳсулдорликдан иборатдир. Ушбу ёш даврининг салбий жиҳатлари (иллатлари) ҳам кўзга ташланади ва уларнинг қаторига ижобий хислатлари етарли даражада бўлмаганлиги, онги ҳаётнинг барча қирраларини қамраб ололмаслиги, муаммоларни ечишда ақл-заковатнинг етишмаслиги, билимларни ўзлаштиришда қолоқлиги (сустлиги) ва ҳоказо. Худди шу даврда шахсда меҳнатга нисбатан индивидуал муносабати шакллана бошлайди.
Бешинчи давр - ўспиринлик - ўзининг бетакрор хислати, индивидуаллиги ва бошқа одамлар билан кескин тафовутланиши билан тавсифланади. Шунингдек, ўсмирлик шахс сифатида ноаниқлик, муайян ролнинг уддаламаслик, қатъиятсизлик сингари нуқсонларга (иллатларга) эгадир. Мазкур даврнинг энг муҳим хусусияти “ролни кечиктириш”нинг ўзгариши ҳисобланиб, бирмунча тараққиёт босқичига кўтарилишининг дақиқасидир. Унда ижтимоий ҳаётда бажараётган ролларининг кўлами кенгаяди, лекин уларнинг барчасини жиддий эгаллаш имконияти мавжуд бўлмайди, ваҳоланки бу кезда ўспирин ролларда ўзини синаб кўриш билан чекланади, холос. Эриксон ўспиринларда ўз-ўзини англашнинг психологик механизмларини батафсил таҳлил қилади, унда вақтни янгича ҳис қилиш, психосексуал қизиқиш, патоген (касаллик қўзғатувчи) жараёнлар ва уларнинг турли кўринишлари намоён бўлишини шарҳлайди.
Олтинчи давр - ёшлик бошқа одамга (жинсга) нисбатан психологик интим яқинлашув қобилияти (уқуви) ва эҳтиёжи вужудга келиши билан ажралиб туради. Айниқса, жинсий майл бу соҳада алоҳида ўрин тутади. Бундан ташқари, ёшлик танҳолик ва одамовилик каби бехосият хусусиятлари билан тафовутланади.
Етинчи давр - етуклик даври деб аталиб, ҳаёт ва фаолиятнинг барча соҳаларида (меҳнатга, ижодиётга, ғамхўрликда, пушт қолдиришда, тажриба узатишда ва бошқаларда) маҳсулдорлик туйғуси унга узлуксиз равишда ҳамроҳ бўлади ва эзгу ниятларнинг амалга ошишида туртки вазифасини бажаради. Шунингдек, мазкур даврда айрим жиҳатларда турғунлик туйғуси нуқсон (иллат) сифатида ҳукм суриши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Саккизинчи давр, яъни қарилик инсон тариқасида ўз бурчини уддалай олганлиги, турмушнинг кенг қамровлиги, ундан қаноатланганлиги (қониққанлиги) туйғулари билан тавсифланади. Салбий хусусият сифатида ушбу ёшда ҳаётдан, фаолиятдан ноумидлилик, улардан кўнгил совиш ҳис-туйғуларини таъкидлаб ўтиш ўринлидир. Донолик, софлик, гуноҳлардан фориғ бўлишлик бу ёшдаги одамларнинг энг муҳим жиҳати, саховати ҳисобланади, бинобарин, ҳар бир алоҳида олинган ҳолатга нисбатан шахсият ва умумият нуқтаи назардан қараш уларнинг олий ҳиммати саналади3.
Ж.Пиаже4 интеллект назарияси иккита муҳим жиҳатга ажратилган бўлиб, у интеллект функциялари ва интеллектнинг даврлари таълимотини ўз ичига қамраб олади. Интеллектнинг асосий функциялари қаторига уюшқоқлик (тартиблилик) ва адаптация (мослашиш,кўникиш) дан иборат бўлиб, интеллектнинг функционал инвариантлиги деб юритилади.
Муаллиф шахсда интеллект ривожланишининг қуйидаги босқичларга ажратади:
1) сенсомотор интеллекти (туғилишдан то 2 ёшгача),
2) операциялардан илгариги тафаккур даври (2 ёшдан то 7 ёшгача),
3) конкрет операциялар даври (7-8 ёшдан 11-12 ёшгача),
4) формал (расмий) операциялар даври.
З.Фрейд шахс тараққиётини қониқиш ва реаллик принципларига боғлиқ тушунишга ҳаракат қилди.
Қониқиш олишга интилиш жинсий майллар билан боғлиқ бўлиб, биологик,й туғма ва табиий берилган бўлиб, унга интилиш ижтимоий, жамиятдаги муҳит билан ўзаро тўқнаш келади. Реаллик принципига кўра инсон дунёдаги муносабатларда намоён бўлади. Тарбия туфайли реаллик ва қониқиш принципи зиддиятга учрайди. Шундай қилиб, иккала принцип ўртасидаги зиддиятлар туфайли жамият билан майллар ўртасидаги низо шахснинг турли инстациялари –“Кайвоний Мен” ва “У” ўртасидаги тафовутда акс этади. “Кайвоний Мен” ўзида шахснинг социал ролларни ўзлаштириши, “У”да эса инсондаги табиий бошланғич манба, чуқур майлларни ифодалайди5.


1 Myers D. G. Psychology. Hope College. Holland, Michigan, 2010. - Р.173

2 Myers D. G. Psychology. Hope College. Holland, Michigan, 2010. - Р. 555.


3 Myers D. G. Psychology. Hope College. Holland, Michigan, 2010. - Р. 556.

4Boeree C. G. Jean Piaget/ Personality Theories. Psychology Department Shippensburg University. 1997. – Р.3-10


5 Myers D. G. Psychology. Hope College. Holland, Michigan, 2010. - Р. 555.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling