Imom G'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Riyozatun nafs

Sana01.01.1970
Hajmi
#229641
Bog'liq
Imom G'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Riyozatun nafs



Риёзатун-нафс. Имом Ғаззолий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
1
Абу Ҳомид Ғаззолий 
 
ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН 
 
РИЁЗАТУН - НАФС 
(Нафс тарбияси) 
Тошкент 
«Мовароуннаҳр» 
2006 
 
Таржимон ва сўзбоши муаллифи филология фанлари номзоди Рашид Зоҳид
Муҳаррир: Нурбой Абдулҳаким 
Мусаҳҳиҳ: Акром Деҳқон 
Ушбу китоб улуғ имом «ҳужжатул-ислом» Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Абу 
Ҳомид ат-Тусий Ғаззолийнинг Байрутда нашр этилган IV жилдлик «Иҳйоу улумид-дин» 
асаридан таржима килинган. 
«Риёзатун-нафс» китобида зиддиятларга тўла инсон табиати, унинг ички оламида 
кечадиган маърифий такомул жараёни жонли ва ажиб манзаралар орқали акс 
эттирилган. 
Ахлоқ фанидан дарс берувчи бу манба исломий тарбия асослари билан қизиқувчи 
китобхонларга кенг ва чуқур маълумотлар беради. 
 
 
ҚАЛБ ТИББИНИНГ ТАБИБИ 
 
Бутун оламларни яратган Зот жамики махлуқоти ичидан инсонни танлади. Инсон 
тилига калом қувватини бериб, сўйлатти. Дилига иймонни, ақлига тафаккурни жойлаб, 
ўйлатти. Кимдир мўъжизаларга тўла олам ичра сингиб кетди, балки муродига етди. 
Кимгадир қалам берилди, ҳайрат сари йўл олди ва ҳайратланиб қолди... 
Ажиб! «Риёзатун-нафс» китобини ўқиб, хаёлдан шундай ўйлар кечди. Ҳақиқатан ҳам 
инсон назарида уфқларга туташиб кетган бу дунёнинг чеки йўқдек. Лекин бунга 
ўхшаган, балки бундан-да улкан қанча-қанча дунёларни ўз ичига олган оламлар олдида 
биз яшаётган дунёнинг «чексиз»лиги нима деган гап?! 
Хўш, ожиз ақлимиз билан оламлар сарҳадини тасаввур қилдик ҳам дейлик. Айтинг-чи, 
бу сўнгсиз улканликни яратган Зотнинг Улуғлигини тасаввурга сиғдириш мумкинми? 
Кўзи-миз битта томчининг чегарасига етолмай толса-ю, бутун бошли денгизни қамраб 
олишга чоғланса! Ҳар қандай соғлом ақл бу ишнинг имконсиз эканини тан олади. 
Энди тафаккур қилинг. Шундай улуғ Зот сизу бизни барча мавжудотидан афзал 
билса: тиш берди: сўйлаймиз, изҳори дил қиламиз, бир-бировни тушунишга, оғирини 
енгил қилишга уринамиз. Ақл берди: ўйлаймиз, «оқ»ни «қорадан ажратамиз, ўзимизга ва 
ўзгага зарар етмайдиган йўлни — тўғриликни танлаймиз. Қалбимизга иймон гавҳарини 
жойлади: биздан бой йўқ, ҳар нафасда азизликни ҳис этамиз, хотиримиз жам. Тилу 


Риёзатун-нафс. Имом Ғаззолий 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling