МЧЖлар реферат

Sana01.01.1970
Hajmi
#230119
Bog'liq
МЧЖлар реферат




Мундарижа:
Кириш...................................................................................................................3-5
Асосий қисм:

  1. Маъсулияти чекланган ва қўшимча маъсулиятли жамиятлар ҳамда МЧЖнинг бир тури сифатида тадбиркорлик фаолиятининг шакллари ва корхоналарнинг туркумланиши.......................................................................6-8

  2. МЧЖ ва қўшимча маъсулиятли жамиятларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми...............................................................................................................9-18

  3. МЧЖ ва қўшимча маъсулиятли жамиятларни иқтисодий асослари..19-26

  4. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши динамикаси таҳлили........................................................................................27-29

  5. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши...................................................................30-32

Хулоса ва таклифлар.....................................................................................33-36
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати..............................................................37

Кириш


Мавзунинг долзарблиги. Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган МЧЖ ва қўшимча маъсулиятли жамиятларнинг (фирмаларнинг) хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бу масалаларни ҳал қилишда бозорнинг аҳамияти катта, чунки бу фан иқтисодиёт фанининг таркибий қисми бўлиб, у корхоналар, фирмалар, бирлашмалар, уй хўжаликлари ва бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётининг қуйи қисмида амал қиладиган барча бозор субъектларининг фаолиятини кенг миқиёсда таҳлил этиш асосида тегишли хулосалар чиқариб, қарорлар қабул қилиш имконини яратади.
Бозор субъектлари деганда истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар (ҳар хил мулкчиликка асосланган колрхоналар), ёлланма ишчилар, маблағ қўювчилар, ер эгалари-умуман иқтисодиётни ишлашига ва ривожланишига таъсир кўрсата оладиган ҳар шахс ва хўжалик субъекти тушинилади. Бу ерда давлат, хусусий ва шу каби бошқа секторларнинг айрим корхоналари олиниб, улардаги даромадлар ва харажатлар, ишчиларнинг сони ва уларни иш билан таъминланиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар миқдори, уларнинг баҳоси ва шу каби қатор бошқа иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил этилади.
Бозор иқтисодиёти субъектлари фаолиятига бевосита таъсир этувчи ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг бозодаги нархларга муносабати, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот баҳоси, ишлаб чиқариш омиллари ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари каби бир қатор бошқа масалалар ўрганилади.
Бу йил республикамизда 197 та йирик, минглаб кичик ва ўрта корхоналар ҳамда инфратузилма объектлари барпо этилди. Жумладан, “Навоийазот”да аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплекси ҳамда азот кислотаси заводи, Муборак, Газли ва Шўртан нефть-газ корхоналарида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмалари, Тошкент металлургия заводи каби йирик қувватлар ишга туширилди.
Биргина энергетика соҳасида хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 6 та янги электр станциясини барпо этиш ишлари бошланди. Уларнинг умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлиб, 2 минг 700 мегаватт қувватга эга.
Тошкент шаҳрида 2 та янги метро станцияси ва илк бор 18 километрлик ер усти метроси фойдаланишга топширилди.1”.
Шу нуқтаи-назардан ёндошганда мамлакатимизда корхоналар фаолиятининг ҳозирги ҳолатини, уни ривожлантириш истиқболларини тадқиқ этиш шу куннинг долзарб масалаларидан эканлигига шубҳа йўқ.
Курс ишнинг мақсади ва вазифалари. Бозор иқтисодиёти шароитида МЧЖ ва қўшимча маъсулиятли жамиятларнинг ташкилий-иқтисодий асосларининг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиб, бу борада тегишли хулосалар ишлаб чиқиш курс ишнинг мақсадини ташкил этади. Қўйилган мақсаддан келиб чиқиб қўйдаги вазифаларини ечиш кўзда тутилади:

  • МЧЖ ва қўшимча маъсулиятли жамиятларни шакллари ва корхоналарнинг туркумланишини ўрганиб чиқиш;

  • МЧЖ ва қўшимча маъсулиятли жамиятларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақомини тадқиқ этиш;

  • МЧЖ ва қўшимча маъсулиятли жамиятларнинг ташкилий-иқтисодий асосларини тадқиқ этиш;

  • МЧЖ ва қўшимча маъсулиятли жамиятларнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш йўлларини ўрганиш ва тегишли хулосалар бериш.

Мавзунинг асосий вазифаси талабаларга бозор муносабатлари шароитида МЧЖ ва қўшимча маъсулиятли жамиятларнинг фаолият олиб бориши, жамиятдаги ресурслар танқислиги ва кишилар эҳтиёжини қондириш зарурияти тўғрисида кенг иқтисодий мулоҳазалар юритишни ва уни амалда тадбиқ этиш йўлларини ўргатишдан иборат.
Курс ишнинг предмети сифатида бозор иқтисодиёти шароитида турли мулкчиликка асосланган МЧЖ ва қўшимча маъсулиятли жамиятларнинг ташкилий-иқтисодий асослари билан боғлиқ иқтисодий муносабатларни ўрганиш юзага чиқади.
Курс ишнинг объекти: Курс ишининг объекти сифатида мамлакатимиздаги МЧЖ ва қўшимча маъсулиятли жамиятларни субъектлари - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари фаолияти хизмат қилади.
Курс иши таркибий жиҳатдан кириш, асосий қисмда 4 та параграф, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Ишнинг кириш қисмида мавзунинг далзарблиги, мақсад ва вазифалари, объкти , предмети, илмий ва амалий аҳамияти ёритилган.
Асосий қисмда МЧЖ ва қўшимча маъсулиятли жамиятлар корхоналарининг туркумланиши, уларларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми, иқтисодий асосларини такомиллаштириш, иытисодиётни модернизациялаш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантириш масалалари ёритилган.
Хулоса қисмида олиб борилган тадқиқот натижаларида олинган хулосалар, таклиф ва тавсиялар ўз аксини топган.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling