eslatma


Download 13.43 Kb.
Sana14.02.2021
Hajmi13.43 Kb.
#230359
Bog'liq
eslatma
Metrologiya hammasi, sath o'lchagich, ATLO' va S kalendar reja, ATLO' va S kalendar reja, 6-MARUZA KESISH JARAYONIDAGI ISSIQLIK HODISALARI (3), Falsafa, Variant-7(1), Instagram sales, Tarjimaihol Mirzajonov Shukrullo , MO\'M Kasrlar, Ona tili mashq, Текст документа - 327796-(335262), Saipnazarov, Ýêîíîìåòðèêà óêóâ êóëëàíìà1 ïåðåâîä íà êèðèëèöó

Тарбиячига эслатма!


Корупциядан эҳтиёт бўлинг!


Корупция – бу

Коррупция бу - мансаб, мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади. Коррупция фаолияти хуфёна иқтисодиётнинг асосий турларидан биридир. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат хизматчилари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида халқдан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади. Аммо, умуман олганда, мансабдор шахсларгина эмас, балки, давлат ташкилотида ишламайдиган фуқаролар ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлиши, пора эмас, балки бошқа нарсалар эвазига ўз эҳтиёж ва манфаатларини ҳам амалга оширишлари мумкин. Дарҳақиқат, коррупция – илдизлари давлат хизматини ташкил этишдаги нуқсонларга ва давлат хизматчиларининг ўзига хос психологиясига бориб тақаладиган ижтимоий ҳодиса. Бу коррупцияга қарши аввало маъмурий-ҳуқуқий ва ташкилий-бошқарув чора-тадбирлари кўрилишини тақозо этади.




Ҳурматли тарбиячилар, одоб-аҳлоқ нурларини
болажонлар қалбига синдиринг!

Эртамиз эгаларида - меҳнатсеварлик, тўғрисўзлик, ростгўйлик, камтарлик, инсофли, бўлиш, ўз туғишганларига, қариндош-уруғларига, яқин дўстларига нисбатан меҳр-муҳаббат ҳисларини тарбияланг. Шу билан бирга кичкинтойларга тартиб-интизом қоидаларини, яхши, ёмон, мумкин, мумкин эмас деган тушунчаларини тушунишга ўргатинг. Одобнома асосида болани уйда ўзини тутиши, ота-онасини айтганига қулоқ солиши, ака-укаларига ғамҳўрлик кўрсатиши, тўғрисўз бўлиши, меҳнат қилиши, илм олишга қизиқиши, бўш вақтини бекор ўтказмаслик, тозаликка риоя қилиш, катталар олдида одоб сақлаши, ҳайвон, ўсимликларни парваришлаш, боғ кўкартириш каби қатор эзгу ишларга унданг! Шундагина биз уларни коррупциядан асраган бўламиз.




Тарбиячиларга бола тарбиясида зарурий тавсиялар!
Ҳар бир болани қобилияти, қизиқишига қараб ривожлантиришга ҳаракат қилинг. Болаларга нима яхши-ю, нима ёмон эканлиги ҳақида:нима қилиш мумкин (тенгдошларигағамхўрлик қилиш, ўйинчоқларни болалар билан аҳилликда ўйнаш),нима қилиш мумкин эмас(тўполон ва инжиқлик қилиш, ўйинчоқни ўртоғидан тортиб олиш ёки билдирмай олиш, ёмон сўзларни айтиш в.б.)тушунтириб қолмасдан балки шу ҳолатларни бажаришга одатлантириб боринг.
Болаларни муаммоларга дуч келганда танишлардан ёрдам сўрашбошқаларни тушуниш, керак бўлганда уларга ёрдам бериш, ўзидан кичикларга ва кекса инсонларга эътиборли бўлиш, гуруҳга янги келган болаларга, уйига келган меҳмонларга самимий муносабатда бўлишга ўргатинг.
Одамлар билан мулоқот қилишда, суҳбат ва мунозараларда ўз фикрини айта олиш қобилиятини шакллантиринг.
Болаларни ўз ҳиссиётларини сўз билан ифодалай олиш, ўзини ва бошқаларнинг ҳолатларини таққослаш ва баҳолашга ўргатинг.
Бадиий асар қаҳрамони руҳий ҳолатидан таъсирланиш ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришга ўргатинг.
Тарбияланувчиларга нисбатан самимий муносабатда бўлинг.
Тарбияланувчиларни бирдек кўринг.
Тарбияланувчиларни сабр-тоқатли, қатъиятли бўлишга унданг.
Тарбияланувчиларни бирдек рағбатлантиринг.
Ўз манфаатларингиз учун тарбияланувчилардан фойдаланманг.
Download 13.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling