Begoyim ozodbek

Sana01.01.1970
Hajmi
#232270
Bog'liq
Begoyim ozodbek



___”___________2020йил
_______




Фукаролик ишлари бўйича Ромитан тумалараро судига

Даъвогар:

Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси




Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-Тижорат Халқ банк Бошқаруви
(Манзили: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси 46 уй)
х/р 16103000300000667001, МФО: 00667
ИНН: 200878491.
тел:56-52-985, 56-51-051.

Жавобгар:

“Бегойим Озодбек Махлиё” МЧЖ рахбари Н. Ҳамраева


(Манзили: Ромитан туман Ибн Сино МФЙ Янги ҳаёт №59 кўчаси)
х/р 202080001055342001, МФО: 00669
СТИР: 307467354
тел:













Жавобгар: Эргашева Малика Ашуровна
Д А Ъ В О А Р И З АС И
(Кредитнинг муддати утмаган асосий карз суммаси муддати утган кредит суммаси -----------------------сум, Кредит фоизи суммаси ----------------------- сумлик, жами -------------------------- сум кредит карзини ундириш тугрисида
АТ Халк банки Ромитан туман филиали “Бегойим Озодбек Махлиё” МЧЖ рахбари Н. Ҳамраева билан 2020 йилнинг 11 август куни 111-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилиб, шартномага асосан 36 (ўттиз олти ой) муддатга кредит ва унга йиллик 15 (ўн беш) фоиз тўлаш шарти билан 100000000 ( юз миллион) сўм миқдорида Миллий ширинликлар пишириш учун Асбоб-ускуналар сотиб олиш учун кредит ажратилган.
Гаров таъминоти сифатида 1-мулк Бухоро вилоят « Баҳолаш Консалттинг Сервис» оилавий корхонасинингнинг 2020 йил 08 июлдаги 018/07-20 сонли баҳолаш ҳисоботига асосан 250870000 (икки юз эллик миллион саккиз юз етмиш минг) сўмга баҳоланган Ромитан тумани Ибн Сино МФЙ Янги ҳаёт №59 кўчаси жойлашган Бино умумий ер майдони 508,3м^2, шу жумладан қурулиш ости майдони 146,37м^2, фойдали майдон 146,37м^2 бўлган бино гувоҳномаси №ТА0842025 кадастр рақами 20;07;08;01;03;0281 ер гувоҳномаси, Эргашева Малика Ашуровна тегишли Павильон биноси, Ромитан Деҳқон Бозори ОК раиси Файзуллоев Муҳиддин Нутфиллоевичнинг бир йиллик 24 325 400 (йигирма тўрт миллион уч юз йигирма беш минг тўрт юз) сўм иш ҳақиси, Кредитни қўшимча таъминоти сифатида кредит қайтармаслик хатарини олиш мақсадида суғурта компанясининг 20 000 000 (йигирма миллион) сўмлик суғурта полиси гаров сифатида тақдим этилган. Банк ва мижознинг узаро келишувига асосан гаров таъминотидаги мол-мулклардан куйидагилари гаров таъминотидан чикарилиб урнига ------ киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги кўрсатилган.
“Бегойим Озодбек Махлиё” МЧЖ кредит ажратиш тўгрисидаги шартноманинг 4.2.4- бандида Банк ходимларини мақсадли текширишлар (Қарздорнинг молиявий ҳолати, ҳисоб юритиш ва ҳисобот юритиш аҳволи, Кредитдан мақсадли фойдаланиш, кредитланган товар моддий бойликларнинг ҳамда гаровга қўйилган мулкнинг сақланиши ва бутлиги масалалари бўйича) ўтклазишлари учун ишлаб чиқариш , омбор, хизмат ва бошқа биноларга киритиш, шунингдек уларнинг талабларига асосан бирламчи ҳисобот ва бухгалтерлик ҳужжатлари билан таништириш бевосита МЧЖ рахбари Н. Ҳамраеванинг зиммасига мажбурият асосида юклатилган.
Бундан ташкари кредит шартномасининг 4.2.1-бандига кура Кредитни ва у буйича хисобланган фоизларни мазкур шартномада курсатиб утилганмуддатларда ўз вақтида ва тўлиқ қайтаришлик (тўловни кечиктирмаслик), таъминланганлик каби асосий тамойилларга амал қилиш, 4.2.3-бандига кура Кредитдан фойдаланиш жараёни давомида кредитлашнинг асосий тамойиллари: муддатлилик, қайтаришлик, мақсадлилик, тўловлилик, кредит қайтарилишининг ишончлилиги ва таъминланганлигига риоя қилиш, 4.3.1-бандига қарз олувчи тўловга лаёқатси деб топилганда, кредитни таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда, кредитдан мақсадсиз фойдаланганда, шартнома имзолангандан кейин тақдим этилган кредитни қайтарилишига таъсир кўрсатувчи маълумот ва ҳисоботларнинг ҳаққоний эмаслиги аниқланганда ҳамда қарз олувчи томондан кредитдан 1 ойдан кўп муддат давомида фойдаланилмаганда (тўло\в хужжатларини тақдим этмаслик) ушбу шартномада назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортиш 4.3.3-банд Қуйдаги ҳолларда Қарз олувчини бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатда олдин олдин, жумладан ундурувни кредит раъминотига қаратиш орқали ундуриш: мазкур шартномага асосан Қарз олувчи ҳисобот маълумотларни тақдим этмаганда, банк назоратида бўйин товлаганда (бош тортганда).лиги курсатилган
МЧЖ рахбари томонингиздан кредит шартномасида курсатилган мажбуриятларни олган бўлишингизга карамасдан , мажбуриятларингизни лозим даражада бажармасдан тўлов муддатлари ўтиб кетганлишига хам йўл кўйилган.
Бу эса ўз навбатида банкка молиявий жиҳатдан жиддий зарар етказиб келмоқда ҳамда Банк акциядорларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
2021 йилнинг 01-январь холатида “Бегойим Озодбек Махлиё” МЧЖ нинг муддати утган кредит карздорлиги ------ ва фоиз қарздорлиги ------ ни ташкил килмокда.
МЧЖ рахюарига мажбуриятини бажариши хамда кредит қарздорлигини ўз вақтида тўланиши бўйича 2020 йилнинг ---------- куни огоҳлантириш қарамасдан жавобгар томондан ҳисобланган фоиз ва кредит тўловларини амалга оширмасдан, банкнинг мурожаати ҳал этилмасдан қолмоқда.
Мазкур кредит ажратиш тўғрисидаги шартноманинг 7-бўлим 7.2-бандида Агарда кўрсатиб ўтилган келишмовчилик ва низолар музокара йўли билан ҳал этилмаса Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида ҳал этилиши кўрсатилган. Банк томонидан низони музокара йўли билан хал қилиш мақсадида жавобгарга бир неча маротаба оғзаки огоҳлантириш берилганлиги, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўланиши сўралганлигига қарамасданжавобгар томонидан банкнинг талаблари қолдирилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси тўғрисида»ги Қунуннинг 5,21-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 1,5,151, 153-моддаларига асосан
С Ў РА Й М А Н :
1. Ўзбекистон Республикаси «Солиқ кодекси»нинг 329-моддаси 17-бандига ва 330-моддаси 6-бандига асосан Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилиган даъволар бўйича давлат божидан озод қилинганлиги сабабли, даъво аризасини давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилишингизни;
2. Жавобгар “Бегойим Озодбек Махлиё” МЧЖдан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-Тижорат Халқ банк (Ромитан филиали орқали) фойдасига муддати ўтмаган асосий қарз ----- ва фоиз қарздорлиги ------ жами------ ҳамда олдиндан тўланган 17.878 сўм почта харажатларини ундириб беришингизни.
3. Ундурувни Ромитан тумани Ибн Сино МФЙ Янги ҳаёт №59 кўчаси жойлашган Бино умумий ер майдони 508,3м^2, шу жумладан қурулиш ости майдони 146,37м^2, фойдали майдон 146,37м^2 бўлган бино гувоҳномаси №ТА0842025 кадастр рақами 20;07;08;01;03;0281 ер гувоҳномаси, Эргашева Малика Ашуровна тегишли Павильон биноси, Ромитан Деҳқон Бозори ОК раиси Файзуллоев Муҳиддин Нутфиллоевичнинг бир йиллик 24 325 400 (йигирма тўрт миллион уч юз йигирма беш минг тўрт юз) сўм иш ҳақиси, Кредитни қўшимча таъминоти сифатида кредит қайтармаслик хатарини олиш мақсадида суғурта компанясининг 20 000 000 (йигирма миллион) сўмлик суғурта полиси кафиллик хатига қаратишингизни,
4 Ундурувга қаратилган мулкни бошлангич нархларини -----
5. ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШ яъни гаров мулкини йўқ қилинишини олдини олиш мақсадида гаров мулкидан фойдаланишни таъқиқлаш ва хатлаш тўғрисида ажрим қабул қилишингизни;
6. Иш бўйича белгиланган муддатларда бўлиб ўтадиган суд жараёнларини палатанинг иштирокисиз, манфаатларини кўзлаб ариза берган «давогар» тараф ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-Тижорат “Халқ банки” Бухоро вилоят Ромитан филиалининг ишончли вакили иштирокида кўришингизни;
7. Суд ва бошқа харажатларни “жавобгар” зиммасига юклашингизни, суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабар беришингизни.
Илова:
1. Мижознинг аризаси 1 бетда
2. Кредит шартномаси 4 бетда ва кредитни қайтариш графиги 1 бетда
3. Талабнома ва уни жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси 1 бетда
4. Ипотека шартнома ва ишончнома нусхалари
5. Баҳолаш далолотномаси нусхаси 2 бетда
6. Мижознинг пул айланмаси график бўйича тўловни амалга оширмаганлик маълумотномаси
7. Аъзолик гувоҳнома нусхаси 1 бетда
8. Даъво аризасини жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта квитанцияси


Бошқарма бошлиғи В.Қаххоров
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling