Жомий “Хамса” ёзганми

Sana01.01.1970
Hajmi
#232779
Bog'liq
Жомий “Хамса” ёзганми



Жомий “Хамса” ёзганми?
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Баъзи адабиётларда хамсанавис шоирлар қаторида Навоийнинг пири, тасаввуф
назариясини чуқур англаб етишда унга устозлик қилган улуғ форс-тожик шоири
Абдураҳмон Жомий номи ҳам тилга олиб ўтилади. Шу масалага бироз аниқлик
киритиш, баҳонада Навоий ва Жомий ижодидаги умумий ва фарқли томонларга
дастлабки даражада эътибор қаратиш мақсадида ушбу мавзуни қаламга олдик.
Устоз – шогирд муносабатлари ҳеч қачон оддий бўлмаган. Айниқса, ижод масаласида.
Аҳмад Яссавий – пир, Сулаймон Боқирғоний – мурид. Ғоявий йўналиш бир хил! Аммо бу
икки шахс шеърият оламида ҳар бири ўз овозига эга. Абдураҳмон Жомий ва Алишер
Навоийнинг бадиий олами ҳам ҳар бири – ўзга бир руҳ, ўзга бир кайфият ифодасидир.
Маълумки, Алишер Навоий “Хамса” достонларининг ҳар бирида Низомий Ганжавий ва
Амир Хусрав Деҳлавий ҳақида баҳс юритгач, Жомийга ҳам алоҳида боб бағишлайди.
Аммо олдинги икки салафидан фарқли ўлароқ Жомийнинг “Хамса” яратганлиги ҳақида
аниқ маълумот бермайди.
Агар биринчи достон – “Ҳайрат ул-аброр” муқаддимасида “Махзан ул-асрор” ва
“Матлаъ ул-анвор” билан бир қаторда “Туҳфат ул-аҳрор”ни ҳам тилга олиб ўтса-да(XIII
боб), “Хамса”нинг иккинчи достони – “Фарҳод ва Ширин”даги Жомийга бағишланган
VII бобда уни жуда кўтаринки руҳда мадҳ этганлигига қарамай, бирор асарини аниқ
тилга олмайди. “Лайли ва Мажнун” дебочасида эса:
Гар “Хамса”ни этмай(ин) мураттаб…
(яъни, “гарчи “Хамса” ёзмаган бўлсанг-да”), деб қайд этади ва “Панж ганж” ҳисобида
“Силсилат уз-заҳаб”, “Туҳфат ул-аҳрор”, “Субҳат ул-аброр”, “Юсуф ва Зулайхо” (“Аҳсан
ул-қисас”) ва “Девон”ни (сўз биринчи девон – “Фотиҳат уш-шабоб” устида кетган бўлса
керак) санаб ўтади. Демак, Навоий “Лайли ва Мажнун”ни бошлаганда Жомий ҳали
бошқа достонларини ёзиб тугатмаган экан. “Сабъаи сайёр” ибтидосида Жомийнинг
“Шарҳи Рубоиёт”, “Лавомеъ”, “Лавойиҳ”, “Ашиъат ул-ламаот”, “Нафаҳот ул-унс” каби
бир қанча насрий асарлари ҳамда “Туҳфат ул-аҳрор”, “Субҳат ул-аброр”, “Силсилат уз-


Жомий “Хамса” ёзганми?
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
заҳаб”, “Ошиқу маъшуқ” (“Юсуф ва Зулайхо” достонининг яна бир номланиши)
достонлари, қасидалари, ғазалиёти тилга олинади. “Хамса” хусусида сўз йўқ. Охирги –
“Садди Искандарий” достони муқаддимасида (VII боб) Жомий яратган маснавийлар
хусусида Навоий шундай дейди:
Бўлиб жилвагар табъи кўзгусида,
Ки сабт айлади “Хамса” ўтрусида.
Эрур андин ортуқки, ўксук эмас,
Эл андин дер ортуқки, ўксук демас.
Демак, яна Жомийнинг “Хамса” яратгани хусусида эмас, балки “Хамса ўтрусида”
(яъни, унга муқобил равишда) яратган маснавийлари 5тадан ошиқ, аммо кам эмас, деб
таъкидлайди; “Туҳфат ул-аҳрор”, “Субҳат ул-аброр”, “Юсуф ва Зулайхо”га қўшимча
қилиб “Лайли ва Мажнун” достони яратилгани ва “Хирадномайи Искандарий” достони
эса, ёзилиш жараёнида эканлигидан хабар беради.
Алишер Навоийнинг Жомий вафотидан кейин, унинг хотирасига бағишлаб махсус
ёзган “Хамсат ул-мутаҳаййирин” рисоласи “Учинчи мақолат”ида улуғ шоир ва
алломанинг барча асарлари бирма-бир санаб ўтилади. Унда, жумладан, шундай
сатрлар битилган:
“яна: “Ҳафт авранг”ки муштамилдур
етти китобға;
аввал:


Жомий “Хамса” ёзганми?
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling