3-mavzu.Ma'ruza

Sana01.01.1970
Hajmi
#232787
Bog'liq
3-mavzu.Ma'ruza


АҲОЛИГА СТАЦИОНАР - КАСАЛХОНА ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Соғлиқни сақлашни ҳозирги тараққиёт босқичида аҳолига стационар хизматни ташкил этишнинг аҳамияти катта. Тиббий ёрдамнинг ушбу яъни стационар тури касалликларининг характери, тури, беморнинг ёши, касалликнинг кечиш ҳолатига қараб (ҳар хил типдаги касалхоналарда, клиникаларда, ихтисослашган тиббиёт марказларида, диспансерлар, туғруқхоналар ва бошқалар) турли хил тиббий муассасаларда кўрсатилади. Тиббий ёрдамнинг стационар типи асосан комплекс диагностик ва даволаш, мураккаб текшириш усулларини, даволашда тиббиёт техникасини жарроҳлик усулини, доимо интенсив парваришлаш ва мунтазам шифокор кузатувини олиб боришни тақозо этувчи оғир касалликларда кўлланилади. Касалхона тиббий ёрдами тизимида асосий ва етакчи ўринни кўп тармоқли касалхона ташкил этади. Касалхоналарнинг тури, профили, жойлашиши ва кимга буйсунишига қараб фақланади. Маъмурий-территориал жойлашуви ва бошқарилишига қараб касалхоналар Республика, вилоят, шахар, туман, қишлоқ шифохоналарига бўлинади. Профилига қараб эса — кўп профилли (тармоқли), битта профилли, яъни ихтисослашган касалхоналарга ва диспансерларга (сил, онкологик, офталмологик, кардиологик ва бошқалар) бўлинади. Ташкилий сифатларига қараб улар бирлашган (поликлиника билан), мустақил-бирлашмаган касалхоналарга бўлинади. Ҳар қандай типдаги стационар ўзининг функционал фаолияти бўйича асосан 4 та қисмдан иборат бўлади: раҳбарият, стационар, поликлиника ва маъмурий-хўжалик бўлими. Ҳар бир шифохонанинг юқорида келтирилган қисмлари ўз навбатида бир неча бўлимлардан иборат бўлади.
Шаҳар касалхонаси — аҳолига юқори малакали ихтисослашган стационар (поликлиника) ёрдамини кўрсатишга мўлжалланган тиббиёт муассасасидир. Шахар касалхонаси (стационар) одатда қуйидаги таркибга эга бўлади. 1. Қабул бўлими. 2. Профиллашган невралогия, бўлимлар кардиология, пульмонология ва ҳ.к.). 3. Ёрдамчи (терапия, диогностика-даволаш жаррохлик, бўлимлари (рентген хонаси, лаборатория, физитерапия, функционал диогностика хонаси, дорихона ва хоказо). 4. Маъмурий ҳисобхона, хўжалик статистика хонаси, девонхона). 5. бўлими (раҳбарият, ошхона, Касалхонанинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: —беморларга юқори малакали ихтисослшган ёрдамни кўрсатиш; —стационар ва поликлиника орасидаги изчилликни таъминлаш; —амалиётга замонавий даволаш-дигностика усулларини жорий этиш; —иш фаолиятини ташкилий форма ва усулларини такомиллаштириш; —профилактик тадбирлар ўтказишда кенг кўламда иштирок этиш; —аҳолини диспансеризация қилишда иштирок этиш; —аҳоли, беморлар орасида санитария-мориф ишларини олиб боради ва Патологик анатомия бўлими. соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш;
—аҳолининг касалланиш ва ўлим сабабларини чуқур тахлил этади уларни камайтириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; —аҳолига кўрсатилаётган даволаш-профилактика ёрдамининг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Даволаш - диагностика, саломатликни тиклаш, профилактик тадбирларни ўтказишдан ташқари, касалхона тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш билан ҳам шуғулланади. Агар шифохона талабаларни ўқитиш учун база ҳисобланса, у клиника ҳисобланади. Ҳозирги даврда замонавий касалхонанинг асосий вазифасини (функциясини) жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти 4 гуруҳга ажратади: —саломатликни тиклаш даволаш, (диагностика, касалликларни саломатликни қайта тиклаш ва шошилинч тиббий ёрдам); —кўпрок поликлиникалар билан бирлашган шифохоналарга тегишли бўлган, профилактик фоалият (даволаш-соғломлаштириш фаолияти, юқумли ва сурункали касалликлар профилактикаси, ногиронликни олдини олиш ва ҳ.к.) олиб бориш; —ўқув тарбия (тиббиёт ходимларини тайёрлаш, малакасини ошириш) ишларини ташкил этиш; —илмий тадқиқот ишларини олиб бориш. Касалхоналарни кўришда қуйидаги асосий принципларга амал қилиш керак: —аҳолининг айрим гуруҳларни (болалар, аёлларнинг туғруққа бўлган ёрдами, етакчи саноат корхоналар), ҳамда айрим категорияли (рухий,онкологик, сил касалигига чалинган ва ҳ.к.) беморларни тўлиқ даражада ва устувор тарзда шифохонага бўлган эҳтиёжини қондириш; —стационар, касалхонадан режали пропорционал ривожлантириш; ташқари тиббий ёрдамни ва —ҳар бир худуднинг, туман, шаҳар ва вилоятнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда касалхоналарни ривожлантиришга ёндошиши. Касалхонани бош врач бошқаради. У барча даволаш профилактика, маъмурий – хўжалик ва молиявий ишларга жавобгар ҳисобланади. Бош врач беморларни ўз вақтида текшириш, даволаш, парвариш қилиш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, касаллик тарихини тўғри юритишни, касалхонани тегишли тиббий ва хўжалик товарлари билан таъминлашини ташкил этади ва назорат қилади. У мунтазам равишда касалхонанинг кўрсаткичларини, иқтисодий молиявий фаолиятини таҳлил этади. Дори – дармонларни тўғри сарфланаётганлигини назорат қилади, касалхонанинг санитария ҳолатига жавобгар ҳисобланади, ходимларни танлаш ва жой – жойига қўйиш билан шуғулланади ва бошқалар. Бош врачнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари – бош врачга биринчи ёрдамчи ҳисобланади. У касалхона даволаш – профилактика ва санитария – эпидемиологик ишларни бошқаради ва тиббий ёрдамнинг сифатига жавоб беради. Ташхислаш, даволаш ва беморларни парваришлашнинг сифатини назорат қилади. Даволаш - профилактик тадбирларнинг самарадорлигини назорат қилади ва ҳар – бир ўлимнинг сабабини таҳлил этади. Парҳез овқатланиш ва жисмоний маданиятни тўғри ташкил этишни таъминлайди, беморларга консультатив ёрдамни ташкил этади ва бошқалар.
Касалхонага беморлар бир неча йўллар орқали ёткизилиши мумкин: поликлиника йўлланмаси билан, тез ёрдам орқали, беморнинг бевосита мурожати, бошқа шифохона йўланмаси билан. Касалхонанинг асосий бўлимларидан бири қабул бўлими хисобланади, қабул бўлими таркибига: 1. Рўйхатхона 2. Навбатчи врач хонаси 3. Тез ва шошилинч ёрдам кўрсатиш хонаси 4. Беморларни кўриш хонаси 5. Санитария-гигиена хонаси (санпропусник) ва бошқалар киради. Кўпгина йирик шаҳар шифохонаси қабул бўлимида терапевт, хирург, неврапатолог, лор ва бошқа врачлар ҳамда экспресс лаборатория учун алоҳида хона ажратилган бўлади. Қабул бўлимида ташхиси аниқ бўлмаган беморлар учун икки-уч ўринли хона бўлиши керак. Қабул бўлимининг асосий вазифалари: 1. Касалларни қабул қилиш. 2 Касалларни ётказишни ҳал қилиш. 3. Тиббий ҳужжатларни тўлдириш. 4. Анамнез йиғиш ва бирламчи дигноз қўйиш. 5. Бўлимлар бўйича касалларни тақсимлаш. 6. Беморлар саломатлиги тўғрисида маълумот бериш. 7. Касалхонага тушаётган беморларни хисобга олиш. 8. Қабул бўлимида касалларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш. 9. Касалларни санитария-гигиена кўригидан ўтказиш. 10.Касалхонага ётаётган беморларнинг кийимларини нарсаларини санитар тозаловдан ўтказиш ва уларни сақлаш. Қабул бўлимининг асосий ҳужжатлари. Ва 1. Шифохонага қабул қилинган ва бирламчи ёрдам кўрсатилиб унга ва бошқа шифохонага юборилган беморларни рўйхатга олиш китоби. 2. Амбулатория касалларни қабул қилиш журнали китоби. 3. Стационар беморининг картаси. Қабул бўлимида бемор касалхонанинг тегишли бўлимига ётқизилади. Касалхона бўлимлари - шифохонанинг асосий структуравий қисми бўлиб, у палаталардан ва ёрдамчи бўлимлардан (хоналардан) иборат. Палата ва бўлимни жиҳозлаш унинг профилига боғлиқ. Бўлимдаги штатлар лавозими, ўринлар сони, тури ва шифохонанинг турига боғлиқ. Бўлимни ишларига бўлим мудири раҳбарлик қилади ва у ординаторларнинг ишларини бошқаради. Оғир касалларни ҳар бир тушаётган, бўлимдан чиқаётган беморларни консультация қилади. Касаллик тарихини юритилишини текшириш, даволаш ва хўжалик ишларини олиб борилишини назорат қилади. Паталого-анатомик конференцияларда қатнашади. Шу билан бирга бўлимдаги ҳисоб - китоб ишларини ҳам олиб боради. Қабул қилинган навбатчилик бўйича 1 та ординаторга 20-25 та ўрин берилади. Врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари учун 6 соатлик, кичик тиббиёт ходимлари учун эса 7 соатлик иш куни белгиланган. Ўрта тиббиёт ходимларининг иш режими 2 ва 3 сменали бўлиши мумкин. Энг қулай бу 3 сменали иш режими бўлиб, эрталабки ва кундузги пайтда бўлимда доимий тарзда битта хамшира бўлишини таъминлайди. Чунки бу даврда бўлимда даволаш-муолажа ишлари: асосан касалларни кўриш, қабул қилиш, уларни касалхонадан чиқариш, врач буюртмаларини бажариш ишлари амалга оширилади.
Стационардаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш 2 ва 3 босқичли В Н Л II 1-9 бўлиши мумкин. 3 босқичли хизмат турида беморга тиббий ёрдамни врач, ҳамшира, санитарка (фаррош) амалга оширади. 2 босқичлида эса беморга тибий ёрдамни бевосита врач ва ҳамшира кўрсатади. Ҳозирги даврда барча жойларда 2 босқичли хизмат кўрсатишга ўтилган. Беморни ўз вақтида соғломлаштиришда стационардаги даволаш-муҳофаза режимининг роли катта. Беморларни касалхонада ётиб даволаниш даврида оптимал шароит яратиш учун амалга ошириладиган барча тадбирларга даволашмухофазалаш режими дейилади. Унинг асосий элементлари қуйидагилардан иборат: я В Г с 1. Ташқи муҳитнинг ноқулай омилларини бартараф этиш ёки уни иложи борича камайтириш (шовқинни камайтириш, йўқотиш, палаталарни яхши ёруғлик билан таъминлаш, деворлар сатҳини беморларни тинчлантирадиган бўёқлар билан бўяш, касалхона территориясини кўкаламзорлаштириш). 2. Оғрикка қарши кураш — беморларни операцияга, ҳомиладор аёлларни туғишга руҳий жиҳатдан тайёрлаш. 3. Физиологик уйқу даврини чўзиш: беморларни тинчлиги, ҳамда рухсат этилган жисмоний фаоллиги ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш. 4. Ички тартибни сақлаш ва касалларда соғайиб кетиш учун ишонч руҳини уйғотиш. 5. Беморлар билан бўладиган суҳбатда, ходимларнинг ўзаро суҳбатида этик ва деонтологик қоидаларга амал қилиш. Стационарларда амалга оширилаётган даволаш профилактик ишларнинг энг асосий кўрсаткичлардан бири бу ўринлар сонидан оқилона самарали фойдаланишдир. Чунки ҳар бир бўш ўрин тиббий ёрдам ҳажмини камайтирибгина қолмай, балки жуда катта иқтисодий зарар ҳам келтиради. Бўш ўринга қилинаётган харажат фойдаланилаётган ўринга кетаётган харажатлардан бор-йўғи 25%гагина кам холос..
Касалхонада ҳар – бир ётқизилган беморга “Стациоанар беморининг картаси” қабул бўлимида тўлдирилиб бемор билан биргаликда бўлимга юборилади. Бўлимда врач – ординатор уни тўлдириб боради. Стационар беморининг картаси муҳим тиббий ҳужжат ҳисобланиб, у бир неча муҳим вазифаларни - функцияларни бажаради. —Карта катта амалий аҳамиятга эга, у бемор ҳақидаги асосий даволаш ташхислаш ахборотларни ўзида мужассамлаштиради, унда касалликнинг кечиши динамикада қайд этиб борилади. —Карта педагогик аҳамиятга эга – талабалар, ординаторлар, аспирантлар, тиббиёт ҳамшираларини ўқитиш учун тегишли бемор, касаллик тарихи ҳақидаги маълумотларни олиш мумкин. Барча қабул қилинган беморларда ётиш учун тўла тиббий асос Поликлиникада қилинган анализ сифатини ошириш ва уларнинг Беморларга уйда ёрдам кўрсатиш даражасини такомиллаштириш Қариялар ва ногиронлар уйи хизматидан кенг фойдаланиш. —Ушбу ҳужжат катта илмий аҳамиятга эга – кўпгина клиник статистик тадқиқотлардаги хулосалар стационар беморининг картасидаги маълумотлар асосланади. —Карта юридик аҳамиятга эга - суд – тиббиёт экспертизаси тақозо этилганда ушбу карта врачни айблаш ёки ҳимоя қилиш учун бош ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам стационар беморининг картасидаги маълумотларни жамлаган ҳолда аниқ ва лўнда қилиб баён этиш лозим. Бемор стационардан чиқарилаётганда “Стационар беморининг картаси” билан бўлим мудири, даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари ёки бош врач танишиб чиққандан сўнг, уни сақлаш учун муассасанинг тиббиёт архивига юборилади. Бемор стационардан чиқарилаётганда врач ординатор– касалликнинг кечиши, беморнинг стационардан чиқаётгандаги ҳолатини эпикриз – хулоса сифатида ёзиб, бўлим мудирининг имзоси билан беморга топширади. Шу билан бирга ҳар – бир стационардан чиқаётган бемор учун “ Стационардан чиқаётган бемор картаси Ф-О66/Х ” тўлдирилиб – тиббиёт статистикаси хонасига таҳлил учун топширилади.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling