2 5199884340825164768

Sana01.01.1970
Hajmi
#232880
Bog'liq
2 5199884340825164768












ТАСДИҚЛАНДИ”
Кимё факультети декани
проф. Ш.Кадирова

_________
2021 йил«___» ________

КИМЁ ФАКУЛЬТЕТИ 5141300-НЕФТЬ ВА ГАЗ КИМЁСИ ЙЎНАЛИШИ 2-КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН НЕФТЬ КИМЁСИ ВА ФИЗИКАСИ ФАНИДАН ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИШИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНИ

Назорат тури

ЯБ

Максимал балл

5

Назорат шакли

Ёзма. (3 тадан назарий топшириқ берилади)
*Изоҳ. Назоратлардаги ҳар бир савол ва топшириқлар қуйидаги баҳолаш мезонлари бўйича баҳоланади.

Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш мезонлари

Баҳолаш усуллари

Экспресс тестлар, ёзма ишлар, оғзаки сўров, тақдимотлар

Баҳолаш мезонлари

5 “аъло”

  • вариант саволларининг барчасига илмий асосланган аниқ ва тўғри жавоблар ёзилган бўлса;

  • ўқув дастуридан ташқари мавзулар бўйича кимёвий реакция механизмлари тўғри ёзилган ва ифодаланганлиги билиниб турса;

  • баёнда назарий хатоларга йўл қўйилмаган, жавоблар илмий асосланган ва мантиқий пухта ёзилган бўлса;

  • баён қилишда орфографик ва грамматик хатоликлар учрамаса.

4 “яхши”

  • вариант саволларига ёзилган жавоблар ўқув дастури талаблари доирасида чекланган, аммо тўғри бўлса;

  • баён мазмунида мантиқ бузилмаган бўлса;

  • кимёнинг қонун-қоидалари, илмий назарий асослари, умумий тушунча ва тасаввурлар баёнида хатоликлар учрамаса;

  • берилган саволларнинг бирига тўлиқ жавоблари ёзилмаган бўлса;

  • баёнда орфографик ва грамматик хатолар учрамаса.

3 “қониқарли”

  • вариант саволларининг учдан икки қисмига жавоблар дастур доирасида тўғри ёзилган бўлса;

  • кимёнинг қонун-қоидалари, илмий назарий асослари, умумий тушунча ва тасаввурлар баёнида ноаниқликларга йўл қўйилган бўлса;

  • баёнда мантиқий чалкашликлар қайд этилса;

  • баёнда орфографик ва имловий хатоларга йўл қўйилган бўлса.

2 “қониқарсиз”

  • вариант саволларининг учдан бир қисмига жавоб берса ёки умуман жавоб ёзилмаган бўлса;

  • кимёнинг қонун-қоидалари, илмий-назарий асослари, умумий тушунча ва тасаввурлар нотўғри ёки қисман ёзилган бўлса;

  • жавоблар баёнида мужмаллик, мантиқий чалкашликлар қайд этилса;

  • реакциялар тенгламалари баёнида қўпол хатоликлар қайд этилган бўлса;

-баён матнида қўпол хатоликлар, орфографик ва грамматик хатолар жуда кўп бўлса.

Илова

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling