Янги Ўзбекстон

Sana01.01.1970
Hajmi
#233169
Bog'liq
Янги Ўзбекстон


2020 yil«12 » ноябрда Косонсой туман ХТБга қарашли 54-сонли умумий ўрта таълим мактабида
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ!”
мавзусида ўтказилган тадбир
АХБОРОТИ.
2020 yil«12 » ноябрда Косонсой туман ХТБга қарашли 54-сонли умумий ўрта таълим мактабида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Републикаси Президенти девони вакиллари, Косонсой туман ҳокимлиги Ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари , Косонсой туман ХТБ, Жар м.ф.й вакиллари ҳамда 54-мактаб жамоаси иштирок этдилар.


Тадбирни дастлаб Ўзбекистон Републикаси Президенти девонидан келган меҳмон очиб берди ва Ўзбекистонда сўнги йилларда таълим–тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод тарбиясида педагогларниниг масъуллигини ошириш, шунингдек мактабларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлашга қаратилди.
Бу борада мамлакатда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим ва куникмаларни шакллантириш, таълим тизимлари ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмокда. Иқтисодий –ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларнинг замирида шу юрт фуқароларининг фаровонлиги турганлиги таъкидланди.Энг муҳими ҳар бир фуқаро ана шу ўзгаришларда ўзининг масъуллигини ҳис қилиши зарурлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг , Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси –Сайёра опа сўз олиб тадбир иштирокчиларини илиқ шеърий мисралар билан табриклади.
Тадбир ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар билан янада қизғин давом этди.Унда Косонсой туман Маданият бўлимининг вакиллари ўзларининг бадиий дастурлари билан қатнашдилар.
Тадбирда Наманган саноат ва технология институти вакили Иқтисод Фанлари Номзоди сўзга чиқиб Ўзбекистон Републикасидаги сўнгги иқтисодий ютуқларимиз ҳақида маълумот берди.Тадбир муносабати билан ўзининг табрик сўзини тадбир иштирокчиларига йўллади.Шундан сўнг навбат бадиий чиқишларга берилди. Унда Косонсой туман ХТБга қарашли 54-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори А.Абдурашидов келган меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдирди ва бугунги шодлик хурсандчилик кунимизга шукроналик ҳисси ҳар биримизни тарк этмаслигини таъкидлади.
Тадбирда яқиндан ёрдам берган Жар м.ф.й раиси ва ходимларини рағбатлантирилди.Тадбир сўнгида Косонсой туман ХТБ мудираси М.Х.Аллохонова тадбир ташкилотчиларига, мактаб маъмуриятига миннатдорчилигини билдириб, Жар м.ф.й фуқароларини мактаб таълимига аллоҳида эътибор беришларини сўради ва мактаб педагогик жамоасига баркамол авлод тарбиясида омад тилади.


Тадбир иштирокчиларда мамнуният ва катта таасурот қолдирди.

Мактаб директорининг М.М.И.Б.Д.Ў: Н.Болтабоев. .
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling