Янги Ўзбекистон

Sana01.01.1970
Hajmi
#233180
Bog'liq
Янги Ўзбекистон


Пешкў туман ХТБга қарашли 17 - умумий ўрта таълим мактаби
Б А Ё Н Н О М А С И
17.11. 2020 йил

Пешку туман ХТБ га қарашли 17-умумий ўрта таълим мактабида « Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш » шиори остида тарғибот акцияси булиб ўтди. Тадбирда Бухоро Давлат Унверситети Тарих ва маданий меърос факултетининг “Бухоро тарихи” кафедарси катта ўқитувчилари Ш.Қудратов ва Т.Ҳалимов, Қорақалпоқ МФЙ раиси З.Тўраева ва маҳалланинг “Темир дафтарига” киритилган кам таъминланган фуқаролари иштирок этди. Тадбирни мактабнинг маънавий - маърифий ва тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Нуруллоева олиб борди.


К У Н Т А Р Т И Б И.

  1. “Янги Ўзбекистон янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилиши белгиланган “ Маҳаллабай ” тадбири ва унинг мазмун моҳияти ҳақида.


Э Ш И Т И Л Д И.
Кун тартибидаги масалалар билан йиғилиш иштирокчиларини Инглиз тили фани ўкитувчиси М.Насуллоева ва информатика фани ўқитувчиси Ҳ.Шириновлар таништириб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори К.Остонов нутқи тингланди. К.Остонов ўз нуткида 2020 йил 17 ноябрь куни Пешкў туманидаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Қорақалпоқ МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ фуқаролар таклиф этилганлар. Президентимиз рахбарлигида халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка етказиш, жойларда аҳолининг ижтимоий кайфиятини кўтариш ва фаолликка чорлаш бўйича “маҳаллабай” тарзида маънавий-маърифий кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Маданий тадбир ташкил этиладиган ҳудуд байрамона безатилган бўлиб, мактаб биносига миллий каштачилик, тўқимачилик, тикувчилик йўналишида фаолият олиб борувчи хунармандлар томонидан тайёрланган тайёр маҳсулотлардан иборат кўргазма ташкил этилди. Тадбирда китоблар кўргазмаси, мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан 5 ташаббус доирасида яратилган ижодий ишларидан намуналари намойиш этилди.
Шундан сўнг, мактабнинг фаоллар залида мусиқали кеча ва бадиий чиқишлар бошланди. Тадбирда ташриф буюрган меҳмонлардан Бухоро Давлат Унверситети Тарих ва маданий меърос факултетининг Бухоро тарихи кафедарси катта ўқитувчиси Т.Ҳалимовга сўз берилди. Т.Ҳалимов ўз сўзида Маҳаллабай тадбирнинг мақсади ва тадбир режаси билан барчани таништирди, Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ва бу ислоҳотларнинг натижалари, таълим ва тиббиётда, турли ижтимоий сохаларда эришилган ютуқлар ҳақида кенг маълумотлар бериб ўтди.
Тадбирда сўз олган Қорақалпоқ МФЙ раиси З.Тўраева билимли ўз юртини севадиган инсонлар кам бўлмаслигини ва уларни эришган ютуқларини мисоллар билан келтириб ўтди. Тадбир сўнггида юртимиз бойлиги бўлган оқ олтинни териб олишда фаол бўлган махалла аёллари ва туман миқёсида ўтган фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир сўнггида кўпни кўрган онахонларимиз дуога қўл очиб юртимиз рахбари мухтарам президентимизга соғлик-омонлик тиладилар.
Юқоридагилардан хулоса қилиб


Й И Ғ И Л И Ш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И

1.“Янги Ўзбекистон янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилиши белгиланган “ Маҳаллабай ” тадбири ва унинг мазмун моҳиятига бағишланган мактаб директори К.Остонов маърузаси барча учун маълумот ўрнида қабул қилинсин.


2.“Янги Ўзбекистон янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган “ Маҳаллабай ” тадбири юқори даражада ўтди деб ҳисоблансин.
3.Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар ҳомийлар томонидан эсталик совғалари билан тақдирлансин.

Йиғилиш раиси: Ф.Нуруллоева
Котиби: М.Насуллоева
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling