10-мавзу. Халқаро иқтисодий ҳуқуқ

Sana01.01.1970
Hajmi
#234183
Bog'liq
10-мавзу. Халқаро иқтисодий ҳуқуқ

10-МАВЗУ. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ


1. Халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг вужудга келиши


2. Халқаро иқтисодий ҳуқуқ тушунчаси ва субъектлари
3. Халқаро иқтисодий ҳуқуқ манбалари
4. Халқаро иқтисодий ҳуқуқ принциплари


Халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг вужудга келиши

Давлатлар ўртасидаги иқтисодий, энг аввало савдо муносабатларининг халқаро-ҳуқуқий тартибга солиниши узоқ ўтмишга бориб тақалади. Савдо муносабатлари қадим даврдан бошлаб халқаро шартномаларда асосий ўринни эгаллаб келган. Бунда савдо муносабатларининг эркинлиги ахлоқий ва ҳуқуқий принциплардан бири деб тан олинган. Милодий II асрда қадимги Рим тарихчиси Флор шундай ёзади: «Агар савдо муносабатлари бузилса, инсоният ўртасидаги иттифоқ ҳам бузилади». Хюго Гроций (XVII аср), «Ҳар қандай халқ бошқа бир халқ билан ўзаро савдо муносабатларига тўсқинлик қилишга ҳаққи йўқ», деб кўрсатиб ўтади. Айнан шу принцип «Jus commerci» – савдо эркинлиги ҳуқуқи (савдо кенг маънода тушунилади) – халқаро иқтисодий ҳуқуқ учун асосий принцип бўлиб қолади.


XVII асрда биринчи марта махсус халқаро савдо шартномалари вужудга келди. ХХ асрга келиб давлатларнинг ўзаро иқтисодий муносабатларини тартибга солишга бағишлан­ган бир қанча халқаро-ҳуқуқий доктриналар, институтлар ва махсус принциплар таркиб топди: «тенг имкониятлар», «капитуляция», «очиқ эшиклар», «консул юрисдикцияси», «орт­тирилган ҳуқуқ», «мумкин қадар қулайлик», «миллий тартиб», «камситмаслик» ва бошқалар. Буларда савдо эркинлиги манфаатлари билан ташқи савдони монополизация қилишга интилувчилар ёки ўз бозорларини чеклашга интилув­чи­лар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ўз аксини топди.
XIX-XX асрларда халқаро иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликнинг янги шакллари вужудга келиши шартномаларнинг янги шакллари ҳаётга татбиқ қилинишига олиб келди (маҳсулот айланиши ва тўловлар тўғрисидаги келишувлар, клиринг, транспорт масаласи, алоқа, саноат мулки ва бошқалар тўғрисидаги битимлар), шунингдек кўпдан-кўп халқаро иқтисо­дий ва илмий-техник ташкилотларнинг тузилишига сабаб бўлди. Бундай жараён Иккинчи жаҳон урушидан кейин янада жадал ривожланди. БМТ Уставида ҳам халқаро ҳамкорликни амалга оширишдан мақсад иқтисодий характерга эга халқаро муаммоларни ҳал этиш деб кўрсатиб ўтилган.
XX асрнинг иккинчи ярмида Европада иқтисодий интеграцион халқаро ташкилотлар – Европа Иттифоқи ва Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгаши ташкил топди.
1947 йили тарихда биринчи марта кўп томонлама савдо шартномаси – Тарифлар ва Савдо Тўғрисидаги Бош Битим (ТСББ-ГАТТ) имзоланди, шу асосда юздан ортиқ давлатларни бирлаштирган ўзига хос халқаро шартнома юзага келди.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling