11-мавзу.Хал.экология ҳуқуқи

Sana01.01.1970
Hajmi
#234190
Bog'liq
11-мавзу.Хал.экология ҳуқуқи

Халқаро экология ҳуқуқи

Р Е Ж А :

  • Атроф табиий муҳитни халқаро-ҳуқуқий муҳофаза қилиш зарурати ва аҳамияти.
  • Атроф табиий муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилиш тушунчаси, предмети ва манбалари.
  • Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро шартнома ва конвенцияларнинг юридик табиати.
  • Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотлар, давлатлараро ва нодавлат ташкилотлар.

Асосий тушунчалар:

Халқаро экология ҳуқуқи – инсонларнинг экологик хавфсиз муҳити ва давлатларнинг бир меъёрда ривожланишини таъминловчи халқаро ҳуқуқ принциплари, нормалари ва муносабатлари йиғиндисига айтилади.

Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг халқаро-ҳуқуқий объекти – халқаро ҳуқуқ субъектларининг экологик муносабатлар предмети бўлган табиий объектлар, яъни ўзининг хусусияти, жойланиши ва аҳамияти нуқтаи назардан бирон бир давлат юридикциясига кирмайдиган ва шунинг учун ҳам икки ва ундан ортиқ мамлакатлар ёки халқаро-ҳуқуқ субъектлари мулки бўлган табиий объектлар (масалан, Амударё ва Сирдарё). Халқаро-ҳуқуқий муҳофаза қилиш объектига ҳаво бассейни, фазо, дунё океани, Антарктика, кўчиб юрувчи ҳайвонлар ва қушлар киради.

Халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар
Халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар – шартнома, келишув, конвенция, резолюция, хартия, декларация, қарор, баённомалар киради. Айрим ҳолларда халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга давлатларнинг ички қонунларини ҳам киргазадилар, қачонки миллий қонунлар халқаро-ҳуқуқ меъёрларига нисбатан атроф табиий муҳит муҳофазаси кўпроқ таъминлаб бера оладиган бўлса.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling