Назарий машғулот бўйича топшириқлар

Sana01.01.1970
Hajmi
#234624
Bog'liq
Назарий машғулот бўйича топшириқлар


Назарий машғулот бўйича топшириқлар
1. Педагогик дастурий воситалар – бу ... .
Педагогик дастурий воситалар - компьютер технологиялари ёрдамида ўқув жараёнини кисман ёки тулик автоматлаштириш учун мулжалланган дидактик восита ҳисобланади.
2. Педагогик дастурий воситалар нима мақсадда ишлатилади?
Улар таълим жараёнини самарадорлигини оширишнинг истиқболли шаклларидан бири ҳисобланиб, замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида ишлатилади.
3. Педагогик дастурий воситалар таркиби нималар кирада?
Педагогик дастурий воситаларни қанақа турларга ажратиш мумкин?
Педагогик дастурий воситалар таркибига: ўқув фани буйича аник дидактик максадларга эришишга йуналтирилган дастурий махсулот (дастурлар мажмуаси), техник ва методик таъминот, қўшимча ёрдамчи воситалар киради.
Педагогик дастурий воситаларни куйидагиларга ажратиш мумкин:

  • ургатувчи дастурлар - ўқувчиларнинг билим даражаси ва кизикишларидан келиб чикиб янги билимларни узлаштиришга йўналтиради;

  • тест дастурлари - эгалланган билим, малака ва кўникмаларни текшириш ёки бахолаш максадларида кулланилади;

  • машк килдиргичлар - аввал узлаштирилган ўқув материалини такрорлаш ва мустахкамлашга хизмат килади;

  • ўқитувчи иштирокидаги виртуал ўқув мухитини шакллантирувчи дастурлар.

4. Педагогик дастурий воситалар яратишга қанақа талаблар қўйилади?


Педагогик дастурий воситаларни яратиш технологиясини амалга ошириш максадида уларнинг анъанавий воситалардан устунлигини тасдикловчи катор ижобий омиллар мавжуд. Мазкур омиллар дидактик, психологик, иктисодий, физиологик гурухларга ажратилди.

5. Муаллифлик дастурий таъминоти бу - ... .


Муаллифлик дастурий таъминоти — компьютер технологиялари ёрдамида ўқув жараёнини кисман ёки тулик автоматлаштириш учун мулжалланган дастурий восита хисобланади.
6. Муаллифлик дастурлари нима мақсадда қўлланилади?
Улар таълим жараёни самарадорлигини оширишнинг истикболли шаклларидан бири хисобланиб, замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида кулланилади. Муаллифлик дастурий таъминотлар ёрдамида электрон дарсликлар яратиш жуда кулай. Электрон дарсликлар, компьютер технологияларидан фойдаланган холда энг мухим тушунча ва конуниятларни тушуниш хамда ёдда саклашни максимал даражада енгиллаштиради.
Муаллифлик дастурларига мисол сифатида қанақа дастурларни айта
Муаллифлик дастурларига мисол килиб, Articulate Storyline, Adobe Captivate, CourseLab, iSpringPro, Lectora каби дастурларни келтиришимиз мумкин.

7. Articulate Storyline нима мақсадда ишлаб чиқилган?


Articulate Storyline курслар яратиш учун мулжалланган энг машхур дастурлардан бири булиб, у мослашувчан, фойдаланишда кулай ва турли максадли курслар яратиш учун ишлаб чикилган.
8. Captivate ёрдамида нималарни қилиш мумкин?
Captivate ёрдамида дастурларнинг интерфаол намойишлари, симуляциялар, ёрдамчи маълумотлар, скринкастлар, уйинлар ва дарслар яратиш ва тахрирлаш мумкин.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling