ИЛТИМОСНОМА

Sana01.01.1970
Hajmi
#234697
Bog'liq
ИЛТИМОСНОМА


Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқига

Тошкент шахри Яшнобод тумани Фарғона йули кўчаси 4-уй 98-хонадон яшовчи фуқаро Хайитматова Фарида Норматовнадан


Тел: +998 93 519-23-61
ИЛТИМОСНОМА
Сизларга мурожаат йўллашимдан мақсад менинг катта укам автокран ҳайдовчиси эди. 2003-йили 31-август кунида йўқотиб қўйганмиз, ҳали ҳам топилгани йўқ. Кенжа укам ёш вафот этди. Ундан ёдгорлик ўғли Норматов Анвар Пирматович 3-март 1998-йилда туғилган жияним жиноятчилар сафида 6-февралдан қамоқда ўтирибди. Бу 4 та ёшларнинг ҳали ҳаёт йўллари бошланмасдан туриб дўзахга айланмасин. Тавбаларини қабул қилинг. Қилган хатоларини кечиринг илтимос. Ёлғиз бетоб онаизорларига турмуш ташвишларига ёрдам бераман деб адашган банадаларни кечиринг.
Жияним укагинамдан мерос қолган “Дамас” русумли машинада киракашлик қилаётган эди. Неча бор иш сўраб қилган мурожаатларимизга қарамай иш жойи топилмади. Ноилож киракашлик қилишга чиққан эди.
Уларнинг қилган хатоларини кечиринг илтимос. Тўрттала онаизорларнинг минг бир машаққат билан вояга етказган зурриёдларини роҳатини кўрмай уларни дийдорига зор бўлиб захар-заққум ютаётган оналарига рахмингиз келсин.
Муттахам инсонларнинг домига илинган шу ёшларни авф этинг.
Ҳали ҳаёт нима эканлигини тушуниб етмай туриб: қалблари парчаланиб, диллари вайрон бўлиб шижоатлари сўниб ҳаётга бўлган интилишлари тугайди-ку бу тўрт девор ичида кечаётган даҳшатдан.
Шу тўрт ёш авлоднинг тақдири Сизнинг ҳукмингизга боғлиқ. Илтимос ёрдам беринг. Соғлиқларидан жудо бўлиб ҳаётга нафрат кўзи билан боқмаслигини олдини олайлик.
Бир имкон беринг ёшларга илтимос. Юртимиз учун беминнат қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling