5 Лаборатория Office Word (2)

Sana01.01.1970
Hajmi
#235939
Bog'liq
5 Лаборатория Office Word (2)




5-МАВЗУ: НОВДА ВА УНИНГ ШАКЛ ЎЗГАРИШЛАРИ, ШОХЛАНИШ ТИПЛАРИ. БИРЛАМЧИ АНАТОМИК ТУЗИЛИШИ (МАККАЖЎҲОРИ ВА БУҒДОЙ ПОЯСИ МИСОЛИДА )


Мавзунинг мақсади: Картошка туганаги, пиёзбош, ажриқ илдизпояси мисолида ўзгарган новдаларни, гербарийлар асосида поя типларини ва шохланиш типларини маккажўҳори ва буғдой поясининг кўндаланг кесмаси асосида поянинг бирламчи анатомик тузилишини ўрганиш.
Керакли жиҳозлар: картошка туганаги, пиёзбош, ажриқ илдизпояси, гербарийлар, маккажўҳори, буғдой пояси, микроскоп, флороглюцин, глицерин, хлорид кислота, майда асбоблар, расмлар ва жадваллар.
Новданинг асосий вазифаси илдиз билан барглар орасида моддаларни ҳаракатлантиришдир. Пояда ўтказувчи ва механик тўқималар ривожланган бўлади. Ўсимликнинг яшаш шароитига қараб новда ички ва ташқи қиёфасини ўзгартиради яъни метаморфозлашади. Метаморфозлашган новдалар кўринишига қараб турли вазифани бажаради.
Иш тартиби: Ер устки новдалар кўпинча барг шаклига киради ва барг вазифасини бажаради, масалан, кактус, рускус ўсимликларида. Новданинг гажак ёки тиканга айланганлигини узум, қовоқ, дўлана каби дарахтларда учратиш мумкин. Новданинг ер остки қисми ҳам метаморфозланади. Пиёзбош – пиёз, лола, саримсоқларда ва бошқаларда, туганак – картошкада, илдиз поя - ажриқда кўришимиз мумкин.
Шохланиш типлари: Новда, асосан ўсимлик танасидан ўсиб чиқадиган шохчалардир. Улар жойлашишига ва ривожланишига қараб ҳар – хил шохлайди. Новданинг шохланиши тўрт хил бўлади: 1) дихотомик, 2) моноподиал, 3) симподиал, 4) сохта дихотомик.
Поя ўсимликларнинг ер устидаги баргсиз, куртаксиз қисми бўлиб, баргни илдиз билан морфологик ҳамда функционал боғлайди (109-расм). Ўсимлик поялари ўсиш характерига, шаклига ҳамда узун қисқалигига қараб бир неча хил бўлади. Пояларнинг кўндаланг кесмасини кўрсак, кўпчиллиги доирасимон ( арпа, буғдой ) уч қиррали (қиёқ, саломалайкум), тўрт қиррали (ялпиз, райҳон) ва кўп қиррали (қовоқ, тарвуз) бўлади.
Ўсимликнинг ҳаёт кечириши даврига кўра: дарахт, бута, чала бута ва ўт ўсимликларга бўлинади.
Дарахтларда асосий поя яхши ривожланган бўлади. Дарахтлар кўп йиллик бўлиб, юқори қисми шохланиб шох-шабба кўринишини олади. Масалан: терак, олма, нок ва бошқа дарахтлар.
Бута ўсимликлар ҳам кўп йиллик бўлиб, асосий поя яхши тараққий этмайди ва илдиз бўғзидан бир нечта поя ҳосил бўлади. Поясининг ер устки ва остки қисми ёғочланади. Атиргул, анор, бодом, каби ўсимликлар шулар жумласидандир.
Чала бута ўсимликларида поянинг пастки қисми ёғочланиб, қишлайди. Эрта кўкламда мана шу совуқ урмаган қисмидаги куртаклар кўкара бошлайди. Булар жумласига чўл шувоғи, изень, шўрак каби ўсимликлар киради.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling