2-амалиёт

Sana01.01.1970
Hajmi
#236494
Bog'liq
2-амалиёт


Магнит майдоннинг вариациялари
Ернинг магнит майдони нафақат маконда, балки маълум бир вақт давомида турли йўналишлар бўйича ҳам ўзгариб туради ва шу ўзгаришларни вариациялар деб аталади. Вариациялар ўзгариш вақт бирликларига қараб 4 та турга бўлинади: асрлик, йиллик, ойлик, суткалик ва магнит бўронлар.
Асрлик вариациялар содир бўлиш сабаби олимларнинг фикрлари бўйича Ернинг ичида (ядросида ва ядро билан қобиқ орасидаги чегарасида) ўтаётган жараёнларда бўлади. Асрлик вариациялар узоқ вақт давомида (ўн ва юз йиллар) ўтади ва Ер магнит майдонининг ўртага йиллик қийматини анча ўзгаришига олиб келади. Улар даврли ўзгаришлар бўлиб, магнит обсерваториялар ва таянч нуқталардаги кузатувлар бўйича ҳисобланади.
Йиллик, ойлик, суткалик ва магнит бўронлар вариациялари ионосферада юз бераётган ташқи жараёнлар туфайли содир бўлади. Улар қуёшнинг активлигига боғлиқ.
Йиллик вариациялар – бу геомагнит майдон кучланганлигини ўртача ойлик қийматларининг ўзгаришига олиб келади. Улар кичик амплитуда билан таърифланади.
Суткалик вариациялар – сутка давомида қуёш активлигининг ўзгариши сабабли геомагнит майдон кучланганлигини ўзгаришига олиб келади. Вариацияни максимал қиймати кундузи ва ойни ерга қарши туришида бўлади. Йиллик ва суткалик вариациялар силлиқ, даврлик бўлади. Уларни шиддатланмаган вариациялар дейишади.
Улардан ташқари шиддатланувчи вариациялар мавжуд, уларга нодаврлик импульсли вариациялар ёки магнит бўронлари киради. Магнит бўронларининг жадаллиги ва сони қуёшнинг активлигига боғлиқ ва қонунли 11 йиллик давр билан ўзгаради. Давомийлиги бир неча соатдан бир неча суткагача, жадаллиги бир неча гамма(нТл)дан минг гамма(нТл)гача ўзгаради. Улар катта майдонларни қамраб олади (кўпинча шимолий ва жанубий кенгликларда). Улар қуёшдан тарқалган зарядланган заррачалар – корпускулалар оқимлари таъсирида ҳосил бўлади. Ушбу корпускулалар оқимлари геомагнит майдонга кириб мураккаб траекториялар бўйлаб ҳаракат қиладилар. Корпускулаларнинг катта қисми ернинг қутб соҳаларига бостириб киради ва кучли вариациялар ҳамда қутб ёғдусини ҳосил қилади.
Ернинг геологик ривожланиш босқичида геомагнит майдоннинг қутбларида бир қатор ўзгаришлар бўлган (ишоралари тескари ўзгарган). Қадимий геологик даврдаги геомагнит майдон бўйича ўзгариш миқдорлари палеомагнит усули ёрдамида аниқланади. Палеомагнит усулининг асосида тоғ жинслар ҳосил бўлиши вақтида геомагнит майдоннинг векторини сақлаб туриш қобилиятларига асосланган. Масалан, чўкинди жинслар ҳосил бўлишида денгиз ҳавзаси тагида орасида ферромагнит минераллари мавжуд бўлган заррачаларни секин чўкиши шундай бўлганки, заррачалар ернинг магнит майдони кучланиш чизиқларига паралелл жойлашган. Бу эса чўкинди қатламларнинг қолдик магнитланганлигини кўрсатади. Геомагнит майдон вақт давомида ўзгарган бўлса ҳам қолдиқ магнитланганлик сақланган бўлади.


Магнит майдонининг асосий характеристикалари (таърифлари) қўйидагилардан иборат:

  1. Магнит майдоннинг индукцияси (Т). Ўлчов бирлиги СИ тизимида – Тесла (Тл) ва нанотесла (нТл). 1нТл = 10-9Тл

  2. Магнит майдоннинг кучланганлиги (Н). Ўлчов бирлиги СИ тизимида – А/м, 1Э =103/4π А/м. , бу ерда - вакуумдаги магнит сингдирувчанлик. (СИ тизимида . СГС тизимида ўлчамсиз ва 1га тенг).

  3. Майдоннинг магнитланганлиги (I) - Ўлчов бирлиги СИда – А/м, СГСда – Э, γ (гамма).



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling