фарма хулоса

Sana01.01.1970
Hajmi
#237115
Bog'liq
фарма хулоса


Ўрта бўғин фармацевт мутахасисларни тайёрлаш учун яратилган намунавий дастурларга киритиш мумкин булган ўзгаришлар.
1- энг катта ўзгартириш бу фанлар ва дастурларни купайтириб ва хар йил ўзгартириш керак эмас.
Чунки асосий фанлар учун масалан; Фармацевтик кимё, Фармакогнозия ва ботаника асослари, Фармацевтик технология, Фармацевтика саноати технологияси, Фармацевт ишини ташкил қилиш, Фармакология фанлари учун барча соатларни ажратиш ва турдош фанларни асосий юқорида айтилган фанлар таркибига киритишни таклиф килмоқчиман.
Фармацевтик товаршунослик фанини Фармацевтика саноати технологияси ва Фармацевт ишини ташкил қилиш каби фанлар таркибига киритиш керак. Соатлари эса шу асосий фан соатларига қўшишни таклиф этаман.
Фармацевтик кимё фани да қўлланиладиган дори препаратларининг аксарияти хозирда амалиётда қўлланилмайди, ҳар холда чекка худудларда таминот сустлигини хисобга олсак ёки таъминотни яхшилашни, ёки сифати назорат қилинадиган препаратларни алмаштиришни таклиф этаман.
Фармакология фан дастурида 90-2000 йиллар дори воситалар хакида келтирилган, янги препаратлар хақида маълумот йўқ. Таклифим Фармакология фанини клиник фармакология номига ўзгартиришни ва уни таркибига дори воситаларни замонавий клиник текширувлари тўғрисида маълумотлар киритишни таклиф этаман.
Фармакогнозия ва ботаника асослари фани дастури учун қуйидаги таклифни бермоқчиман. Дастурга хозирги замон қарор ва фармонлардан киритишни таклиф этаман. Масалан ПҚ-4670-сон 10.04.2020 сонли қарор тўғрисида маълумот келтирилмаган. Амалиёт дарсларида гербарийларни тайёрлашни таклиф этмоқчи эдим.
Фармацевтик технология фани дастурига катта ўзгартириш киритиш шарт эмас. Чунки шифохона таркибидаги дори тайёрлов бўлими моддий техник базаси анча суст ахволда. Лекин барибир сохага оид карор фармон буйруқларни хар оралик ва якуний назорат олдидан ўтиладиган дарсларда бериб ёки ўргатилиб боришини тартибида дастур яратишни таклиф этаман. Яна бир таклиф Ўзбекистон давлат фармакопеасини яратишни таклифини бермоқчиман ва дастурга алохида булим ёки модуль сифатида киритишни таклиф қилмоқчиман.
Саноат фармацияси фан дастуридаги GMP стандартлари, умуман стандартлар учун кўпроқ соат ажратиш керак деб ўйлайман. Товаршунослик фанини хам шу фанга киритишни таклиф этаман.
Фармацевтика ишини ташкил қилиш ва бошқариш фани дастурини тубдан ўзгартиришни таклиф этаман. Улар қуйидагилар;
1-фармацевтика сохасидаги ислохотларни Давлат даражасидаги ўзгаришларни уларнинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотларни китишни таклиф бераман.
2-амалий дарсларни хусусий дорихоналарда тўғридан тўғри жараённи ўзида талабалар иштирок этиши таминлашни таклиф қилмоқчиман.
3-1 ойга 1 марта Вилоят марказидаги Фармацевтика бошкарув марказида бўлиб у ердаги иш жараёнларида бевосита иштирок этишларини таклиф этмоқчиман.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling