Савол жавоблар Кемачи

Sana01.01.1970
Hajmi
#237796
Bog'liq
Савол жавоблар Кемачи


ММК ва ХТ буйича:
1. Йурикнома нечи турга булинади ва улар хакида тушунча беринг.
Жавоб: Йурикнома тури 2 хил булади: 1) Кириш йурикномаси. 2) Иш жойидаги йурикномалар
1. Кириш йурикномаси – корхонага янги ишга кирган ишчи ходимларга, бошка конларга ишга утган (перевод) ишчи ходимларга ва бошка ташкилотдан келиб ишлаган ишчи ходимларга ва укув юртларидан корхонада амалиёт уташ учун келган талабаларга утказилади.
2. Иш жойидаги йурикноманинг узи 4 га булинади:
А) Бирламчи (Первичный инструктаж) йурикнома - конга янги ишга кирган ишчи ходимларга, бошка кондан (перевод) ишга утган ишчи ходимларга ва укув юртларидан корхонада амалиёт уташ учун келган талабаларга утказилади. Йўрикнома берувчи шахс ходимларга иш жойи ва ускуналардаги барча хавфли зоналарни кўрсатиши, иш жойини хавфсиз ва тўғри ташкиллаштириш усуллари, хавфсиз ишлаш йўллари, ходимлар ёки атрофдагиларнинг шикастланиши ёки заҳарланишига сабаб бўладиган хавфли усулларни кўллаш тартиби билан таништириши шарт
Б) Навбатдаги (Периодический инструктаж) йурикнома – корхонанинг буйругига асосан ишчларнинг билим савиясини ошириш ва мустахкамлаш максадида хар 3 ойда утказилади.
В) Навбатдан ташкари (Внеочередной инструктаж) йурикнома – нефт ва газ сохасида ва корхонада бахтсиз ходиса юз берганда, конда янги технология жорий этилганда, иш жараёни узгарганда, хавфсиз ишлашга доир янги коидалар ва йурикномалар жорий этилганда ва корхона рахбариятининг буйругига асосан утказилади.
Г) Бир марталик (Разовой инструктаж) йурикнома – узининг ишига таалукли булмаган ва хавфли ишларни бажарганда утказилади.
2. Авария нима?
Жавоб: Иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чикариш объектларида кўлланиладиган техника курилмаларининг бузилиши, назорат килиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чикиши.
3. Ишлаб чикаришда бахтсиз ходиса деб нимага айтилади?
Жавоб: Ишлаб чикариш зарарли омиллари таъсирида жабрланган киши иш кунининг бир кунини ва ундан ортик кунини йўкотса бундай ходиса бахтсиз ходиса дейилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling