8-mavzu-5802[1]

Sana01.01.1970
Hajmi
#237864
Bog'liq
8-mavzu-5802[1]



9-МАВЗУ. ИШСИЗЛИК: САБАБЛАРИ, ХУСУСИЯТЛАРИ ВА 
КАМАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
 
1. Ишсизлик ҳақида умумий тушунчалар
2.Ишсизликнинг келиб чиқиш сабаблари
3.Ишсизлик ва унинг турлари 
4. Ишсизликнинг даражаси ва давомийлиги. 
5.Ишсизликнинг окибатлари 
6. Ўзбекистонда ишсизликни камайтириш борасида олиб борилаётган 
чора тадбирлар 
1. Ишсизлик ҳақида умумий тушунча. 
Иқтисодий нуқтаи назардан ишсизлик деганда – ишчи кучининг иш жойи 
билан таъминланмаганлиги ва натижада, унинг бирор бир қонуний даромад 
манбаига эга бўлмаслигининг муайян (аниқ) ҳолати тушунилади. 
Халқаро ташкилотларнинг берган таърифига биноан «ишсиз шахслар» 
деганда – ишга эга бўлмаган, ишлашга тайёр ва иш излаётган фуқаролар 
тушунилади. 
Ишсизлик – мураккаб ижтимоий-иқтисодий ҳодиса бўлиб, ишчи кучини 
таклиф этиш билан унга бўлган талаб ва талиф ўртасидаги миқдор жиҳғатдан ҳам, 
сифат жиҳатдан ҳам номувофиқликни акс эттиради. 
Жаҳон тажрибасидан кўриниб турганидек, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида 
меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш муаммоси келиб чиқди, 
ишсизликни ўсиши кучайди. Ишсизликни бартараф этиш, аҳоли бандлигини 
ошириш муаммосини макроиқтисодий тартибга солиш тизимида ҳамда 
иқтисодий тараққий этган бозор структураси шаклланган мамлакатларнинг 
бутун иқтисодий сиёсатида энг асосий муаммолардан биридир. 
Иқтисодий ишлаб чиқариш суст кечаётган, иқтисодий тизимларни 
ўзгартиришнинг 
ҳозирги 
босқичларига 
хос 
кенг 
ва 
оммавий 
хусусийлаштириш амалга оширилаётган шароитда, малакасиз кишиларгина 
эмас, балки оммавий ноёб, ихтисосга эга ходимларга ҳам талаб вақтинча 
чекланиши туфайли улар ишсизлар тоифасига ўтиб қолиши ҳавфи таҳдид 
солган бир пайтда бу муаммонинг аҳамияти айниқса ортади.
Умуман, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида иқтисодиёт таркибий 
тизимининг ўзгариши, йирик корхоналарнинг тўхтаб қолиши, хўжалик 
алоқаларининг узилиб қолиши зарар кўриб ишловчи корхоналарнинг 
ёпилиши, ортиқча ишчи кучини қисқаришига ишсизликни кўпайишига олиб 
келди, аҳолини меҳнатда бандлиги даражаси пасайди, оқибатда иқтисодиёт 
инқирозга юз тутди, ишлаб чиқариш кўлами ва даражаси пасайиб кетди.
Ўтиш даври иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда иқтисодий 


беқарорликнинг кучайиши ишлаб чиқариш тушкунлигини кескинлаштиради, 
бунинг натижасида эса ишсизлик ўсади.
Ишсизлик, иқтисодий берқарорликни ва тушкунликни, инқирозни янада 
кучайтиради (6-чизма). 
Чизма 6 
 
Ишлаб чиқариш. Ишсизликнинг 
тушкунлиги 
ўсиши 
Ишлаб чиқариш тушкунли 
Ишсизлик ўсиши
гини чуқурлашуви нингдавом этиши 
Умуман, ишсизлик корхона маҳсулотларига талаб бўлмаганда ва 
корхона конъюктура ўзгаришларига мослаша олмаганда, ишларнинг 
мавсумий холдалигидан ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши натижасида 
келиб чиқади. Шунингдек бозорнинг асосий қонунияти рақобат кураши экан, 
албатта бунда бозорнинг талабларига жавоб бера оладиган корхоналар 
ривожланади, бозорни талабларига жавоб бера олмайдиганлари инқирозга 
учрайди ва натижада бу корхоналарда ишсизлик вужудга келади. 
Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиётига ишсизликнинг 
юқорилиги ва бандлик даражасининг пастлиги каби бир қанча ҳал қилинмаган 
меҳнат муаммоларининг оғир юки билан кириб келган бўлиб, республикада 
мавжуд ишсизликнинг илдизи, халқ хўжалигини таркибий тузилишини бир 
томонлама хом ашёвий тусда шаклланишидадир. 
Республикамиз иқтисодиёти кўп йиллар давомида собиқ СССР нинг хом ашё 
базаси асосий пахта етиштирувчи ва уни ҳаддан ташқари арзон нархларда 
сотувчи ўлка бўлиб келди. Натижада меҳнат ресурсларидан ҳам самарасиз 
фойдаланилди. 
Республикада меҳнатга лаёқатли аҳолининг кўпчилиги хом ашё ишлаб 
чиқарувчи тармоқларда банд бўлиб, аҳолига ва ишлаб чиқаришга хизмат 
кўрсатувчи соҳаларда аҳоли етарлича меҳнат қилмаганлиги сабабли, 
республиканинг бир хил жойларида меҳнатга лаёқатли кишиларнинг 
ортиқчалигини ва айни пайтда бошқа жойларда ишчи кучини 
етишмовчилигини келтириб чиқарди. Бу ҳолат меҳнат ресурсларидан унумли 
фойдаланилмаганлигини, меҳнат ресурсларини миқдорини ўсиши билан иш 
жойларининг сони ўртасида номувофиқлик бўлганлигини ишлаб чиқарувчи 
кучларнинг жойлашувида ҳудудий миллий-этник, демографик ва ижтимоий 


омилларни ҳисобга олинмаганлигини, мутахассисларни тайёрлаш ва уларни 
қайта тайёрлашга етарилича эътибор берилмаганлигини, кўпчилик 
ишчиларимизни малака, касб-корлик, даражасини пастлигини кўрсатади.
Ўзбекистонга 1992 йилларнинг бошларида меҳнат бозори тушунчаси 
кириб келди ва ишсизликни расман тан олинди. 
Умуман ишсизлар деб кимларни айтишимиз мумкин Ўзбекистон 
Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш” қонунида ишсизлар 
қуйидагича таърифланади. “16 ёшдан бошлаб то пенсияга чиқиш хуқуқини 
олишгача бўлган ёшдаги, ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ишга ва 
иш ҳақи (меҳнат даромадлари)га эга бўлмаган, ҳақиқатда иш қидираётган 
меҳнат қилишга, касб-кор тайёргарлигидан ўтишга тайёр шахс сифатида иш 
билан таъминлаш, давлат хизматларида рўйхатга олинган ва шу хизматлар 
мақбул келадиган ишни таклиф қилмаган, лекин меҳнатга лаёқатли шахслар 
ишсизлар ҳисобланади”. 
Фуқарони ишсиз шахс деб эътироф этиш учун унда бир вақтинг ўзида 
қуйидаги тўртта шарт мавжуд бўлиши лозим. 
Бирннчи шарт — фуқарнинг меҳнатга қобилиятли бўлиши ва амалдаги 
қонун ҳужжатларига биноан пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак 
(мазкур модда шархларининг 2-параграфига каралсин). Ҳуқуқий жиҳатдан 
меҳнат қилиш қобилиятининг қуйи даражаси (фуқарошшг жинсидан қатъий 
назар) Меҳнат кодексининг 77-моддасига мувофиқ 16 ёш деб белгиланган. 
Шуни алоҳида таъкиддаб ўтиш жоизки, Меҳнат кодексининг ушбу 
моддасига мувофиқ тегишли шартларга риоя этилган ҳолда 15 ёки 14 ёшга 
тўлган ёшларни ҳам ишга қабул қилишга йўл қўйилса-да, „Аҳолини иш билан 
таъминлаш тўғрисида"га қонунга мувофиқ улар ишсиз шахс деб эътироф 
этилишлари мумкин эмас.
Иккинчи шарт — фуқаро ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга 
бўлмаслиги лозим. +онун ҳужжатларига мувофиқ иш билан банд бўлган 
шахслар тоифасига мулкчилик шаклларидан катъий назар қар қандай 
корхоналарда, шу жумладан республикамиз ҳудудида ва хориждаги халқаро 
ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётганлар: бетоблиги, меҳнат 
таътили, касбга кайта тайёрлаш, малака оширишда эканлиги, ишлаб 
чиқаришнинг тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан, шунингдек қонун 
ҳужжатларига мувофиқ вақтинча иш жойи сақланиб турадиган бошқа 
ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар: ўзини иш билан мустақил 
таъминлаётган фуқаролар, шу жумладан юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда 
тадбиркорлик 
фаолияти 
билан 
шуғулланаёттан 
фуқаролар, 
кооперативларнинг аъзолари, фермерлар ва бошқалар (мазкур қонуннинг 2-
моддасига ва унга берилган шархларга каралсин) киради. 


Агар, фуқаро асосий ишини йўқотган (масалан, штатлар қисқариши 
муносабати билан бўшатилган), лекин ўриндошлик асосида бошқа корхонада 
ишлаётган бўлса, бунда у иш билан банд бўлган деб ҳисобланади. 
Нафақалар, алиментлар, кимматли қоғозлар бўйича олинган 
дивидендлар, банкларга қўйилган маблағларга ҳисоблаган фоизлар иш ҳақига 
(меҳнат даромади) кирмайди. 
Худди шундай пенсия ва стипецдиялар ҳам иш ҳақи (меҳнат даромади) 
таркибига кирмайди, лекин пенсия олувчи фуқаролар ижтимоий жиҳатдан 
ҳимояланганликлари, ишлаб чикаришдан ажралган ҳолда стипецдия олиб 
ўқиётганлар эса мазкур қонуннинг 2-моддасига асосан иш билан 
таъминланган деб ҳисобланишлари сабабли, бундай фуқаролар ишсиз шахс 
деб эътироф этилмайдилар. 
Учинчи шарт — фуқаро ишлашга тайёр бўлиши лозим. Фуқаронинг 
ишлашга тайёр эканлигини, унинг маҳаллий меҳнат органига иш қидириб 
расмий мурожат қилиши, белгиланган муддатларда меҳнат органида қайтадан 
рўйхатдан ўтиб туриши ва меҳнат органлари томонидан таклиф қилинган 
мақбул ишни қабул қилиш ҳолатлари тасдиқлайди. 
Хомиладор аёллар, агарда уларнинг ҳомиладордик даври йигирма 
саккиз ҳафтадан ошмаган бўлса, улар меҳнатга қобилиятли деб 
ҳисобланадилар ва ҳомиладорликнинг бу даврида улар ишсиз шахс деб 
эътироф этилишлари керак. 
Тўртинчи шарт — фуқаро барча тегишли ҳужжатларни тақдим қилган 
ҳолда маҳаллий меҳнат органида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан 
ўгиши лозим (мазкур модда шарҳларнинг 3- параграфига қаралсин). 
Зарур ҳужжатларни тақдим этмаган фуқаро меҳнат органига маслаҳат 
сўраб мурожат этган деб ҳисобланади. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling