1-мавзу.

Sana01.01.1970
Hajmi
#238242
Bog'liq
1-мавзу.

ТДИУ «ХАЛКАРО ТУРИЗМ» ФАКУЛЬТЕТИ «БИЗНЕС БОШКАРУВИ ВА ЛОГИСТИКА» КАФЕДРАСИ «ЛОГИСТИКА» ФАНИ БУЙИЧА ТАКДИМОТЛАР

1-мавзу. “Логистика” фанининг мазмуни

  • Режа:
  • 1.1.“Логистика” фанининг предмети ва мазмуни.
  • 1.2. Логистика тушунчаси.
  • 1.3. Логистиканинг ривожланиш боскичлари.

1.1.“Логистика” фанининг предмети ва мазмуни

  • Ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида унинг қон томири бўлган логистика тизими жуда муҳим аҳамиятга эга. Самарадор логистика тизими ички бозорда тайёр маҳсулот ва хом-ашё ҳаракатини оптималлаштириш орқали товар ва хизматларнинг харидорлар учун қулай шароит ва арзон нархларда етказиб берилишини таъминлайди, бозордаги рақобатни рағбатлантиради. Ташқи бозорда эса мамлакатнинг иқтисодий рақобатбардошлигини оширади ва жаҳон иқтисодиётига интеграция жараёнини тезлаштиради. Ривожланиб бораётган мамлакатимиз учун самарадор логистика тизимини ташкил қилиш жуда ҳам муҳим.
  • «Логистика – ишлаб чиқариш корхонасигача хом ашё ва материалларни етказиб бериш, хом ашё, материалларни, ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни истеъмолчигача етказиб бериш, ҳамда зарур маълумотни қайта ишлаш, сақлаш ва жўнатиш жараёнида бажариладиган ташиш, сақлаш ҳамда бошқа моддий ва номоддий операцияларни бошқариш ва назорат қилиш тўғрисидаги фандир».
  • Логистика – моддий ва ахборот оқимларини, уларнинг биринчи манбаидан то охирги истеъмолчигача бўлган ҳаракатини бошқариш, назорат қилиш, режалаштириш ва ташкил этиш тўғрисидаги фандир.
  • Фан сифатида логистиканинг предмети бўлиб товар ҳаракати соҳасида харид, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни сотиш босқичларидаги ташкилий - иқтисодий муносабатлар хизмат қилади.
  • Логистика фан сифатида логистик тизимларни ташкил этишнинг умумий хусусиятларини, қонун ва қонуниятларини ўрганади.
  • Логистиканинг фан сифатида тузилмаси бўлиб товар ҳаракати жараёнига тегишли бўлган қонуниятлар ва алоқаларни ўрнатиш ҳисобланади. Бу моддий ва ахборот оқимларини бошқаришнинг самарали шакл ва услубларини амалиётда аниқлаш ва қўллаш мақсадида амалга оширилади.
  • Логистика фанининг умумий услуби бўлиб тадқиқотнинг диалектик услуби ҳисобланади. Аниқ масалалар ечимини топиш учун фанда тизимли ёндашув, амалларни тадқиқ қилиш услублари ва тизимлар назариясидан фойдаланилади.
  • Логистиканинг асосий тушунчалари. Логистика ўзининг тушуниш аппаратига эга, унинг таркибига логистикага хос бўлган категориялар, тушунчалар, атамалар киради.
  • Моддий оқим. Моддий оқим тушунчаси логистикада муҳим ўрин тутади. Моддий оқимлар ташиш, омборга жойлаштириш ва хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда тайёр маҳсулотлар билан бошқа моддий амалларни бажариш натижасида юзага келади.
  • Моддий оқим – бу вақт оралиғига келтирилган ва ҳар хил логистик амалларни жорий этиш жараёнида кўриб чиқилаётган товар - моддий бойликларнинг йиғиндиси.
  • Ишлаб чиқаришнинг аниқ манбаидан то истеъмолчигача бўлган оралиқда жойлашган бир турдаги ресурслар йиғиндиси оддий моддий оқимни юзага келтиради.
  • Корхонада шаклланадиган бир нечта оддий оқимлар корхонанинг меъёрий фаолиятини таъминлаб берувчи интеграллашган моддий оқимни ташкил этади.
  •  
  • Логистик операция. Логистик операция – бу моддий ёки ахборот оқимини қайта ишлашга қаратилган, ихтисослашган амаллар йиғиндисидир. Моддий оқимлар устидан логистик операцияларга омборга жойлаштириш, ташиш, қадоқлаш ва бошқаларни мисол қилиш мумкин. Ахборот оқимлари устидан логистик операциялар таркибига зарур ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва ўтказиш киради.
  • Логистик операцияларнинг ички ва ташқи турлари ажратилади. Ташқи логистик операцияларга таъминот ва тайёр маҳсулотни сотиш соҳасидаги барча ҳаракатлар тааллуқли, ички операцияларга эса – ишлаб чиқаришда моддий оқимни бошқариш киради. Бундан ташқари логистик операция бир томонлама ёки икки томонлама бўлиши мумкин, бунда маҳсулотга эгалик қилиш ҳуқуқи бир юридик шахсдан иккинчисига ўтади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling