4. ИЖРО

Sana01.01.1970
Hajmi
#240554
Bog'liq
4. ИЖРО


ТУМАН (ШАҲАР) ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ
ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН САВОЛЛАР


  1. Халқ таълими соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси




  1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорининг мақсади?

  2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ қандай ижро ҳужжатлари қатъий назоратда туради?

  3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сон қарорига мувофиқ ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиришда қандай қоидаларга риоя этиш талаб қилинади?

  4. “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг ишлаш тартиби тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг
    ПҚ-3962-сон Қарорининг асосий мақсади нима?

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон Қарори асосида ташкилотингизда қандай ишлар амалга оширилди?

  6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 августда “Республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва уларнинг ижросини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш Тартиби” тўғрисидаги 11-10-сонли талаблари асосида 1- ва 2-жадвал ҳисоботлари юқори турувчи органга тақдим этиш тартиби ва муддатлари бўйича маълумот беринг.

  7. Вазирлар Махкамасининг “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний
    ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сон қарорида кўзда тутилган вазифалар нималардан иборат?

  8. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 29-моддасига асосан қандай мурожаатлар кўриб чиқилмайди?

  9. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг нечанчи моддасида Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, худди шунингдек туҳмат
    ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади?

  10. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг асосий принциплари нималардан иборат?

  11. Қайси вақтларда давлат органининг раҳбарига ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахсига келиб тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларга ёзма жавоб ёки электрон шаклдаги жавоб талаб этилмайди?

  12. Қонунга мувофиқ қандай мурожаатларни кўрмай қолдириш белгиланган?

  13. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг шаклларини айтиб беринг.

  14. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг турларини санаб беринг.

  15. Жисмоний шахслар мурожаатларига қандай талаблар қўйилган?

  16. Вояга етмаган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  17. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари қандай?

  18. Жисмоний шахснинг мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланилаётганда камситишга йўл қўйилмаслиги нимада ифодаланади?

  19. Мурожаатлар муносабати билан аён бўлиб қолган маълумотларнинг ошкор этилмаслиги кафолатларини айтиб беринг.

  20. Жисмоний ва юридик шахс мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби қандай?





  1. Download

    Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling