КИРИШ

Sana01.01.1970
Hajmi
#240703
Bog'liq
КИРИШ


КИРИШ
Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
Ш.М. Мирзиёев

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг фан-техника ва технологияларнинг ривожлантириш, шунингдек таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича катта аҳамиятга эга бўлган молик ишлар амалга оширилмокда.


Ҳукуматимиз томонидан қабул килинган “Таълим тўғрисидаги қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг қабул килиниши бунинг ёрқин далилидир.
Ёшларимиз ҳақли равишда Ватанимизнинг келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг хал этувчи кучига айланиб бораётгани барчамизга гурур ва ифтихор бағишлайди. Бу соҳада олиб бораётган кенг миқёсли ишларимизни, хусусан, таълим-тарбия бўйича қабул қилинган умум миллий дастурларимизни мантиқий якунига етказишимиз зарур.
Шу мақсадда Ҳукуматнинг, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда бутун таълим тизимининг, ҳурматли домлаларимиз ва профессор-ўқитувчиларнинг энг муҳим вазифаси - ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялашдан иборатдир. Фарзандларимиз учун замонавий иш жойлари яратиш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган ишларимизни янги босқичга кўтаришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда1.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда таълим тизимидаги ислоҳатларнинг асосини шакллантирувчи қатор меъёрий хужжатлар қабул қилинган ва амалга оширилиб келинмокда. Булар асосида “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги қонунлар алоҳида ўрин тутади. Бу қонунлардан келиб чиқадиган вазифа таълим дастурлари мазмунининг юқори сифатига эришиш ва янги педагогик технологияларни жорий қилишдир2.
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги” Қонунида ҳам ёшларнинг таълими ва тарбияси сифатини ошириш, ўқув жараёнига таълимнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди3.
Ўзбекистон Республикасининг президенти Шавкат Мирзиёев
“2017-2021 йилларда Ўзбекистонда ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича харакат стратегияси”нинг ижтимойи сохани ривожлантиришнинг устивор йўналишларида белгилаб қўйганидек,таълим ва соҳани ривожлантириш бўйича “Узликсиз таълим тизимини янада такомиллаштириш йўлини давом эттириш,сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларга мувофиқ,юқори малакали кадрларни тайёрлаш,таълим муассасаларини компьютер техникаси ва ўқув-медотик қўлланмалар билан жиҳозлаш бўйича ишларни амалга ошириш орқали уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирларни кўриш” бугунги кунда таълим тизимида фаолият юритаётган ҳар бир профессор-ўқитувчининг вазифасидир4.
Таълим тизимидаги инновация ва креатив ёндашувлар асосида Муҳаммад Хоразмий ва Мирзо Улуғбек номлари билан аталадиган, аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган махсус мактаблар ташкил этилди.
Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди.
Янги ташкил этилган институт ва филиаллар ҳисобидан юртимиздаги олий таълим муассасалари сони 81 тага, ҳудудлардаги филиаллар 15 тага, хорижий университетлар филиаллари 7 тага етди. Шулар қаторида Олмалиқ шаҳрида Москва пўлат ва қотишмалар институтининг, Тошкент шаҳрида эса АҚШнинг Вебстер университетининг филиалларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилганини таъкидлаш лозим. Олий таълим муассасаларида иқтисодиётнинг реал секторидаги талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, сиртқи ва кечки бўлимлар очилди5.
Ҳозирги кунда таълим тизимида инновацион таълим технологияларини жорий этиш, иктисодиётнинг турли соҳалари учун жаҳон таълим стандартларига жавоб берадиган компетентли мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек мавжуд муаммоларни мустақил ечимини аниқловчи ва тегишли қарорлар қабул килувчи фаолият субъектини тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Фанлар академияси тизими такомиллаштирилди, моддий-техник базаси мустаҳкамланди, унинг таркибида бир қатор илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар фаолияти тикланди. Кўп йиллик танаффусдан сўнг Фанлар академиясига сайлов ўтказилиб, ўзининг илмий ишлари билан мамлакатимиз ва халқаро миқёсда ном қозонган истеъдодли олимлар академик деган юксак шарафга сазовор бўлдилар. Энди барчамиз Фанлар академиясидан янги илмий ишланмалар, истиқболли тадқиқотлар яратиш бўйича амалий натижалар кутиб қоламиз.
Буларнинг барчасидан биз ягона бир мақсадни кўзда тутмоқдамиз. Яъни Ўзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши шарт.
Ўқув фаолияти, бошқа инсон фаолияти турлари сингари, кишилик жамиятига хос бўлган объектив ҳодиса сифатида амал қилади. Жамиятнинг ўзи мураккаб ва зиддиятли ўзгаришларга учраб турар экан, ўқув фаолияти ҳам инсоният тараққиётининг турли ривожланиш босқичларида ҳар хил муайян шаклларга эга бўлади. Масалан, Ўзбекистонда мустақиллик қўлга киритилгандан сўнг таълим сохасида бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди ва узлуксиз таълим тизими шаклан ва мазмунан янги ривожланиш босқичларига ўтди, яъни ўқитиш жараёни такомиллашиш йўлига ўтди. Шуни таъкидлаш жоизки, ўқув фаолияти ҳар доим ҳам баркамол инсонни вояга етказишга, унинг анаънавий ва моддий маданиятини шакллантиришга қаратилади. Ўқув фаолияти ўз ривожланишининг ҳамма босқичларида ижтимоий йўналтирилган мақсадга эга. Мақсадли амалга ошириладиган жараён ҳисобланган ўқув фаолияти кўп қирралидир. Унинг асосини шахсан ўқитиш жараёни, яъни ўқитувчи томонидан ўқувчига билим, малака ва кўникмалар мажмуасига бевосита бериш жараёни ташкил этади.
Шунинг учун, замонавий педагогик технологияларни ўқув жараёнига киритишда унинг бошқарувчиси бўлган ўқитувчигина кўзланган мақсадга эришишнинг бош кафолатчиси бўлади. Агар шу нуқтаи назардан келиб чиқиб қарайдиган бўлсак, янги педагогик технологиялар ва унинг асосий негизи бўлган ахборот-коммуникация технологиясини (АКТ) таълим тизимига жорий этишда унинг бошқарувчиси бўлмиш ўқитувчининг тайёргарлик даражасини биринчи ўринга қўйиш лозим. Шу сабабли педагогик жараёнларнинг кун тартибидаги аксарият долзарб муаммоларининг ижобий ёки мақсадга мувофиқ тарзда ҳал килиниши кўп жиҳатдан ўқитувчининг касбий салоҳияти ва педагогик маҳоратига боғлиқдир.
Янги педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш кўламини кенгайтириш, бу йўналишда илғор тажрибаларни татбиқ қилиш, ҳар бир фан бўйича бу соҳада аниқ режаларни тузиш ва амалга ошириш, дарслик ва ўқув қўлланмалари ҳамда дастурлар ва маъруза матнларини электрон дискетларга кўчириш, улар билан ҳар бир талабани таъминлашга эришиш, илмий ва илмий-усулик ишларда, шунингдек, ўқув-тарбия жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг кенг жорий этилишига эришиш, таълим тизимини зарур ахборот воситалари билан етарли даражада таъминлаш, таълим муассасаларини коммуникацион тармоқларга боғлаш каби вазифалар муҳим хисобланади.
Хуллас, педагогик технология-ўқитиш жараёнларини оптимал ташкил этишдир. Ўқув материалларини танлаш, қайта ишлаб ўқувчи ёки талабаларнинг кучига, ўзлаштириш хусусиятларига мослаб шакл ва хажмини ўзгартириш ҳам таълим технологиясига дахлдор. Педагогик технология-ўз навбатида таълим-тарбиянинг объектив қонуниятлари ва диагностик максадлари асосида ўқув жараёнлари, таълим-тарбиянинг мазмуни, усул ва воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш тизимидир, яъни фан ва техника янгиликларини ўзида мужассамлаштирадиган ўқув жараёниди6.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling