устоз шогирб ишланмалари

Sana01.01.1970
Hajmi
#241876
Bog'liq
устоз шогирб ишланмалари


Мавзу. Болалар психогигиясини ўрганиш, тушуниш, бола мехрини қозона олиш характерини аниқлаш, бола билан якка ишлаш юзасидан маслахатлар.
Таянч иборалар:
Психогигиена дастурларини тузишдаги асосий тамойиллар,
психогигиенага қўйиладиган талаблар, коррекцион дастурнинг
бажарилиши бўйича ҳисобот, психогигиенага таъсир.
Маълумки, ишлаб чиқариш муносабатлари асосида инсон, унинг
соғлиғи биринчи навбатда туради.
Инсон, унингсоғлиғи, иш қобилияти ва ижодий имкониятлари соғлиқни сақлашнингобъектигина бўлиб қолмай, балки асосий мақсади ҳамдир.Соғлиққа нисбатан онгли муносабатни тарбиялаш таълим ва
тарбиянинг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб, бутун жамиятнинг ваҳар бир шахснинг ҳаракатини талаб қилади. Бундай ҳаракатларнинг мақсадиаҳоли соғлиғини доимий мустаҳкамлашдир.
- Жамият соғлом турмуш тарзи учун шароитларни яратишга ҳаракат
қилади;
- Ҳар бир инсон ўз жамоаси аъзоларининг соғлиғини сақлаш ва
мустаҳкамлаш ишида иштирок этишга тайёрлигини намоён қилиши зарур.
- Соғлиқ – асосий мақсад эмас, балки шахс ва жамият тараққиёти учун
воситадир.
- Инсон соғлиғи – машқ қилиш орқали яхшиланиши мумкин.
- Демократик жамиятнинг умумий вазифаларини ҳал қилиш учун ҳар
бир индивид соғлом, ишга қобилиятли ва қувноқ бўлиши зарур.
- Давлат ўз фуқароларининг соғлиғи учун, руҳий ва жисмоний ўзини
яхши ҳис қилиши учун шароитларни яратади.
Соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган тиббий-санитар
маърифат дастлабки профилактика чораси сифатида психик жараёнларга,инсон ва муҳит орасидаги динамик алоқаларга ва инсоннинг ижтимоиймуносабатларига қаратилиши лозим. Бу йўналишда иш олиб бориб,соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашга имкон берадиган янгича турмуш тарзиучун кураш зарур.
Соғлиқ учун аҳамиятли бўлган инсон тафаккури ва хулқ-атвори,
эҳтиёжларни қондириш усуллари ва одатлар турмуш тарзининг таркибийқисмлари сифатида қаралиши мумкин. Санитар маърифат ва ташвиқотсоғлиқни сақлаш, мустаҳкамлаш ва қайта тиклашда муҳим роль ўйнайди вадемократик жамиятнинг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Демократик жамиятнинг бош инсонпарварлик ғояси “касалликнидаъволашдан, одини олган яхши”- бўлиб, агар шифокорнинг эътибори
касалликка эмас, соғлиққа йўналтирилган бўлса, бу ғоя тўлиқ амалга
оширилиши мумкин. Нима учун соғлиқ инсон эътиборидан четда қолди?Бунинг бир неча сабаби бор. Улардан биринчиси – соғлиқнинг
“билинмаслиги”.Касалликка нисбатан соғлиқни орқада қолишининг бошқасабабини бозор иқтисодиётига ўтган жамиятдан излаш зарур. Бундайжамиятда шифокор бошқа касб эгалари каби яшаш учун курашишгамажбур, у кўзига ташланган нарсадан, яъни касалликдан моддий манфаатизлайди.Бундай қизиқарли ҳолат иқтисодий шароитларнинг натижасидир.Шифокор ўз мижозларининг соғлиғи учун қайғуради, деган тасаввур пайдобўлади. Лекин шифокорнинг моддий қизиқишларини ҳисобга олсак, умижозларнинг соғлиғига қарши ҳисобланади. У соғлиқ учун эмас, балкиунинг қарама-қаршиси, касаллик учун пул топади.
Ҳозирги вақтда бундай ҳолат кўпчилик ривожланган
мамлакатларда, жумладан Ватанимизда ҳам мавжуд. Кўпчилик шифокорларўзларини тадбиркорлар сифатида тутадилар. Улар хизматга ҳақ тўлайоладиган “беморларнигина” даъволайдилар. Шундай қилиб, шифокор ҳамоёқ кийим тайёрловчи ёки автомобиль чиқарувчидек ҳолатни эгаллайди.
“Соғлиқ” ва “касаллик” тушунчаларининг аниқмаслиги, шунинг учун
вужудга келдики, тиббиёт инсонни шахс сифатида эмас, балки биологикмавжудот сифатида ўрганди, марказий нерв системаси функцияларига, яънипсихикага етарлича аҳамият берилмади, махсус фанлар неврология вапсихиатрия бундан мустасно. “Соғлиқ” ва “касаллик” тушунчаларини бир-бирига тубдан қарама-қарши қўйиш тиббиёт ходимлари ва тиббийхизматдан фойдаланувчи аҳоли орасида тушунмовчиликка олиб келмоқда.
Буни қуйидаги мисолда кўриш мумкин.
Ҳар куни кўпчилик беморлар шифокор хонасини “объектив
тадқиқот натижаларида тасдиқланмаган касаллик “ ташхиси билан тарк
этадилар.Бу жиддий шикоятлари бор, иш қобилиятлари пасайган беморларнинг“соғ” эканлигини англатади.
Аксинча, диабетга чалинган, ўзини яхши ҳисқилаётган, жон деб ишлайдиган, спортда ютуқларга ҳам эриша оладиган спортчи, касал ҳисобланади.Инсоннинг соғлиғи ҳақида маълумот берувчи объектив мезонлармавжуд эмас, уларни ишлаб чиқиш зарур.
Бундай мезонларга, инсоннингишга лаёқатлилиги мезонлари, юклама мезонлари, ижтимоий муносабатлардинамикаси, атроф-муҳитдаги турли омиллар таъсир қилганда организмнингтўлдирувчи ва кумулятив эффектлари, руҳий ва жисмоний машқ қилишкўрсаткичлари киритилиши мумкин.
Инсонни кўп ёқлама ижтимоий муносабатлар нуқтаи назаридан
баҳолашга имкон берадиган мезонлар ҳам муҳим ҳисобланади. Демократикжамиятда яшовчи инсоннинг соғлиғини шу жамият шахсининг тараққиётижараёни сифатида қараш зарур. Бу жараён ўқув жамоаларида, меҳнатжамоаларида ва турмушда кечади. Психогигиена – психиксоғлиқни сақлаш ва мустаҳккамлашга йўналтирилган тадбирларни ишлабчиқувчи ва амалга оширувчи гигиена соҳасидир. Баъзи муаллифларпсихогигиенага таъриф беришганда уни фақатгина гигиена соҳаси эмас,балки психиатрия соҳаси деб ҳисоблашади. Бошқа муаллифлар (М.: МягерВ.К., 1976) психогигиена вазифаларига руҳий касалликларнинг вужудгакелиш ва ривожланишининг олдини олиш деб қараб, психогигиенанидастлабки психопрофилактикага яқинлаштирадилар.
Н.Д.Лакосин ва Г.К.Ушаковлар (1976 ) психогигиенани тиббиёт
фанларининг мустақил бўлими сифатида ажратадилар. В.П.Петленко ва
бошқаларнинг (1997) фикрига кўра, психогигиена фақатгина психиатриябилан боғлиқ бўлиб қолмай, балки тиббиёт психологияси, тиббиётсоциологияси, валеология фанлари билан боғлиқ комплес фан ҳисобланади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling