37-17 маъруза-4

Sana01.01.1970
Hajmi
#244088
Bog'liq
37-17 маъруза-4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
“МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ ВА АККРЕДИТАТЦИЯ” ФАНИДАН
ТАҚДИМОТ
МАВЗУ: АККРЕДИТАТЦИЯ ВА МИЛЛИЙ АККРЕДИТАТЦИЯ ОРГАНИ. АККРЕДИТАТЦИЯ ШАРТЛАРИ. АККРЕДИТАТЦИЯ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА. ХОРИЖИЙ АККРЕДИТАТЛАШТИРИШ ТИЗИМЛАРИ
ТАЙЁРЛАДИ асс. Норматова Ш.Ш.
Тошкент-2021й

РЕЖА:

  • 5.1.1 Аккредитлаштириш
  • 5.1.2 Аккредитлаштириш миллий тизимининг ташкилий тузилмаси ва вазифалари
  • 5.1.3 Аккредитациядан ўтказиш ва хабардор қилиш
  • 5.1.4 Аккредитланган объектларнинг инспекцион назорати

5.1.1 АККРЕДИТЛАШТИРИШ
Ўзбекистон Республикасида аккредитлаштириш тизимини ишлаб чиқишдан мақсад маҳаллий маҳсулолар, хизматлар ёки жараёнларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатлар ва бошқа ҳужжатларни халқаро тан олиниши учун шарт-шароитлар яратишдан иборат. Бу шарт-шароитлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро аккредитлаштириш тизими (ILAC, IAF) га қўшилиши ва тан олиш бўйича келишув тузишда асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Тан олиш хорижий аккредитлаштириш тизимлари, бу тизимнинг хилма хил қийматлилигини ҳисобга олган холда аккредитлаштириш миллий тизимига ишонишга асосланган. Бунда синов натижалари мувофиқлиги ва сертификатланган маҳсулот сифати кўрсаткичининг барқарорлиги мувофиқликни тасдиқлаш бўйича регламентланган халқаро стандартларга мувофиқ аккредитланган сертификатлаштириш ва назорат идоралари, синаш, калибрлаш (қиёслаш) лабораториялари фаолиятларининг лаёқатлилиги билан кафолатланиши кўзда тутилган.

Аккредитлаш тизими

АККРЕДИТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА КЕНГАШ БУ «ЎТКАЗИЛГАН АККРЕДИТЛАШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛУВЧИ МИЛЛИЙ АККРЕДИТЛАШ ТИЗИМИНИНГ РАҲБАРИЙ ИДОРАСИ». АККРЕДИТЛАШ СОҲАСИ, БУ «МУВОФИҚЛИКНИ ТАСДИҚЛАШ БЎЙИЧА АНИҚЛАНГАН ФАОЛИЯТ СОҲАСИДА МУАЙЯН ИШЛАРНИ, ЯЪНИ АККРЕДИТЛАШГА ТАҚДИМ ҚИЛИНГАН ВА БЕРИЛГАН АРИЗАНИ БАЖАРИШ».

  • ТИЗИМ ҚУЙИДАГИ ТАМОЙИЛЛАРГА АСОСЛАНАДИ:
    • миллий даражада тизимни тан олиш;
    • ўзининг қоида ва процедуралирининг мавжудлиги;
    • аккредитлаштириш объектларининг ишчи ҳолати масалалари ва хорижий ва халқаро аккредитлаш тизимлари билан миносабатларни ривожлантириш бўйича тизимини такомиллаштириш;
    • тизимда барча юридик ва жисмоний шасхларни қатнашишига имконятлар мавжудлиги;
    • тизим аъзоларининг лаёқатлилигини ходимлар етарли малакаси, уларни ваколатлари ва техникавий воситалар билан таъминлаш;
    • аккредитлаш натижалари ва процедуралари холислиги, адолатсиз қарорлар ва камситишлар (ҳақ-ҳуқуқларини чегаралаш) мавжуд эмаслиги;

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling