2-mavzu

Sana01.01.1970
Hajmi
#245124
Bog'liq
2-mavzu



II-Mavzu: РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ: ЭЛЕКТРОН БИЗНЕСНИ БОШҚАРИШ 
АСОСЛАРИ 
 
2.1.Электрон бизнеснинг моҳияти ва ривожланиш ҳусусиятлари 
 
Электрон бизнес (ингл. Electronic Business), Е-бизнес, И-бизнес, e-Business, Интернет-
бизнес – бу ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган бизнес-
жараёнларнинг, тижорат маълумотлар алмашинуви ва тижорат операцияларининг бизнес-
модели.Ечимларнинг муҳим қисми маълумотларни узатиш ва veb-хизматларни тақдим қилиш 
учун Интернет технология-ларидан фойдаланади. 
Илк бор ушбу атама IBMнинг собиқ бош раҳбари Луис Гернстер ўз маърузасида айтиб ўтган. 
Бундан ташқари, бу Интернет орқали маълу-мот алмашишни оъз ичига олган ҳар қандай 
тижорат ёки нотижорат битим. Савдо - бу корхоналар, гуруҳлар ва жисмоний шахслар ўртасида 
маҳсулотлар ва хизматлар алмашинувидир ва ҳар қандай бизнеснинг асосий фаолиятларидан 
бири сифатида қаралиши мумкин. Электрон тижорат 
ташқи фаолият ва шахслар, гуруҳлар ва бошқа 
корхоналар билан бизнес алоқаларини қўллаб-
қувватлаш учун АКТдан фойдаланишга қаратилган, 
электрон бизнес эса Интернетдан фойдаланган ҳолда 
иш юритилади. 
Электрон бизнес тарихи 1960-1970 йилларнинг 
ахборот технологиялари соҳасида инқилобнинг 
бошланишига бориб тақалади. Микроэлектроника
компьютер технологиялари ва телекоммуникация 
тармоқларининг йиғма номи бўлган АКТнинг жадал 
ривожланиши - корхоналар ўртасида ва улар ичида 
маълумотлар алмашиш жараёнини соддалаштириш ва арзонлаштириш имконини берди. Йирик 
корпорациялар ҳужжатли ишлар босими ва харажатларини камайтириш, шунингдек ахборот 
алмашиш тезлигини ошириш мақсадида электрон маълумот алмашиш учун қоғозсиз 
технологиялар (
EDI

бундан буён матнда ЭМА деб юритилади) жорий этилган. Интернет орқали 
савдонинг иқтисодий фойдалари ҳақида кўп ёзилган бўлса-да, шу билан бирга Интернетнинг 
айрим тжиҳатлари, хусусан хариталар ва жойлашувга асосланган хизматлар иқтисодий 
тенгсизлик ва рақамли тафовутни кучайтиришга хизмат қилиши мумкинлиги ҳақида далиллар 
мавжуд. 
Электрон бизнес атамаси 1996 йилда IBM компаниясининг маркетинг ва Интернет бўлими 
томонидан 
уйлаб 
топилган. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling