MAVZU 6. OQSILLAR VA PEPTIDLARNING KIMYOVIY MODIFIKATSIYASI.

Sana01.01.1970
Hajmi
#245141
Bog'liq
MAVZU 6. OQSILLAR VA PEPTIDLARNING KIMYOVIY MODIFIKATSIYASI.


MAVZU 6. OQSILLAR VA PEPTIDLARNING KIMYOVIY MODIFIKATSIYASI.
Режа:
1.Модификация мазмуни
2.Модиқикация турлари
3.Модификациянинг асосий усуллари
4.Peptidlar kimyoviy sintezining asosiy usullari.

Мутахассислар олдида бир неча муҳим вазифалар мавжуд. Биринчилар қаторида оқсил-пептид молекуласини биологик фаоллиги ва унинг кимёвий тузилиши орасидаги узвийлик қонуниятларини аниқлаш масаласи туради. Уни хал этиш учун бир гурух тузилиши бир-бирига яқин моддаларни физиологик фаоллигини аниқлаб, қайси тузилиш қисмлари фаолликни ўзгаришига келтиришини билиш лозим бўлади. Бу масалани ечимини топиш учун мавжуд молекулани турли ўзгартиришларга, яъни кимёвий модификацияга киритиш керак бўлади. Бундан кейинги долзарб вазифа амалда қўлланиши учун зарур бўлган айнан маълум ҳасталикни даволашга мўлжалланган самарали препаратларни яратишдан иборатдир.


Қўйилган мақсаддан келиб чиққан холда қуйида келтирилган оқсил ва пептидларни модификация турларидан бири танлаб олинади:
1) Молекула таркибидаги аминокислота қолдиқларидан бири ёки бир нечтасини бошқасига алмаштириш ва натижада табиий бирикмаларнинг бир неча аналогларини олиш. Бундай натижага пептидлар қаторида эришиш учун пептид синтези усуллари қўлланади, оқсиллар қаторида эса “йўналтирилган мутагенез” усули ишлатиладиа;
2) Молекула таркибидаги айрим аминокислоталар колдиқларидаги ён занжирларига маҳсус селектив таъсир кўрсатадиган кимёвий реагентлар ишлатилади. Бу ерда ён занжирнинг табиати, модификация қилинаётган модданинг фазовий тузилиши ва реакция шароити муҳим роль ўйнайди.;
3) Бифункционал реагентлар ёрдамидаги модификация, яъни бир вақтни ўзида оқсил молекуласининг икки ёки унданда кўпроқ функционал гурухлар билан таъсирлашадиган реагентлапр таъсирида;
4) «Аффин нишонлаш» усули, яъни аниқ манзилга йўналтирилган биоспецифик модификация усули. Масалан, кенг тарқалган ферментларнинг фаол марказини табиати ва жойланишини аниқлаш мақсадида субстратсимон агентлар ишлатилиш усули. Ёки бошка соддароқ мисол: маҳсус ферментлар иштирокида кечадиган оқсилларнинг фосфориллаш, ациллаш, гликозиллаш, метиллаш жараёнларни биоспецифик модификация сифатида кўрилиши мумкин;
5) Турли кимёвий нишонлар киритиш. Натижада оқсил-пептид молекуласини кимёвий тузилишни аниқлашнинг физик-кимёвий усуллардан фойдаланиш имкониятлари кенгаядив (ЯМР- ва ЭПР-спектроскопия, масс-спектрометрия, рентгеноструктуравий анализ ва бошк.);
6) Оқсил-пептид молекуласини полимер молекуласига ковалент бириктириш. Натижада “иммобилизирланган” препарат ҳосил бўлади (масалан, иммобилизирланган фермент);
7) пептид тузилмаларнинг топокимёвий модификацияси (трансформация). Ушбу услуб хам табиий бирикмаларнинг аналогларини яратиш мақсадида қўлланади.
Оқсил ва пептидларни яримсинтези. Яримсинтез (семисинтез, кисман синтез) усулининг маъноси табиий оқсил ва пептидларни тўлиқ синтез ёки модификация орқали олинган молекулалар билан бир-бирига кимёвий улашдан иборатдир. Яримсинтез табиий бирикмаларнинг модификация сифатида кўрилиши мумкин. Оқсил кимёсида маълум усулдан фойдаланилади: кимёвий ёки ферментатив таъсирда молекула парчаланади, натижада ҳосил бўлган парчалар хроматография усулида ажратилади ва шу тарзда гомоген блоклар ҳосил бўлади. Турли усуллардан фойдаланиб, айрим парчаларни қисқартириш ёки бошқача ўзгартириш мумкин бўлади. Янги блоклар қайта уланиш натижасида янги кетма-кетлик, яъни бирламчи тузилиш ҳосил қилинади. Ҳимоя гурухларни танлашда улар киритилиши натижасида ҳосил бўлган моддалар сув ва сув-органик мухитда эрувчанликни йўқотмаслиги лозим бўлади. Қайта синтезда азид, фаолланган эфирлар ва бир қатор бошқа усуллар қўлланади.Рацематланиш муаммосига алохида этибор қаратилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling