ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

Sana01.01.1970
Hajmi
#245170
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўтган давр мобайнида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида тизимли ва самарали чора-тадбирлар амалга оширилди, шунингдек, мазкур фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» олижаноб ғояси асосида тубдан қайта кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва ушбу йўналишда ўзаро мақсадли ҳамкорликни ташкил этишда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда жамоатчилик тузилмалари иштирокининг самараси пастлигида, ҳуқуқбузарликларнинг, биринчи навбатда, ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг олдини олиш, уларга чек қўйиш, содир этилганларини фош этишда фуқаролик позициясининг сустлигида намоён бўлаётган қатор камчиликлар мавжуд.
Мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ўрнатилган механизмларнинг самарали амалга оширилишини таъминлашда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда жамоатчилик тузилмаларининг куч ва воситаларини мувофиқлаштирган ҳолда сафарбар қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳар куни:
тегишли ҳудуднинг сутка давомидаги криминоген вазияти билан шахсан танишади ва бунда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларга алоҳида эътибор қаратади;
тегишли ҳудудда содир этилган, биринчи навбатда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг сабаблари ва шароитларини ўрганиб, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни келтириб чиқарган омилларни аниқлаштиради ҳамда масъул ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларнинг ҳаракатсизлигига нисбатан чоралар кўради;
ҳуқуққа хилоф ҳолатлар бўйича ўз вақтида таъсир чораларини кўриш ва уларнинг салбий оқибатларига барҳам бериш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи органлар ва муассасаларни жалб қилиш ҳамда уларнинг ҳамкорлигини ташкил этиш борасида таъсирчан чора-тадбирларни кўриб, мазкур йўналишда шахсий назорат ўрнатади;
б) ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг мажлисларида ҳисобот даври якунига кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш натижаларининг таҳлили асосида қуйидагилар танқидий муҳокама қилинади:
тегишли ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича манзилли таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссиясига киритишни белгиланган ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи органлар ва муассасалар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг аҳволи.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимларини тугатиб, уларга иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалдаги механизмларини сақлаб қолган ҳолда, бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари (бундан буён — профилактика инспекторларининг ёрдамчилари) лавозимларини жорий этиш ҳамда уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш учун шахсий жавобгарликни юклаш;
бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг (пул таъминотининг) 100 фоизигача бўлган миқдорда (ўрнатилган ва тўланаётган қўшимча ҳақ ва устамалардан қатъи назар) ва бошқа пул мукофотлари билан тақдирлаш тартибини жорий этиш.
3. Белгилаб қўйилсинки:
профилактика инспекторлари ёрдамчилари лавозимлари, қоида тариқасида, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга аъзолари орасидан жамланади;

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling