tolstoy

Sana01.01.1970
Hajmi
#245919
Bog'liq
tolstoy


БИРИНЧИ ВА ИККИНЧИ КИТОБДАН
Дунёда бахт деган нарса баъзан жуда адолатсизлик билан тақсим қилинар экан.
(11-бет).
* * *
Киборлар доирасидаги обрў шундай бир сармояки, уни эҳтиёт билан сарф қилмоқ керак.
(25-бет).
* * *
Эскиликка қайтиш жуда қийин бўлади.
(28-бет).
* * *
Кўкда бир шаҳид ортди-ю, ерда бир қаҳрамон камайди.
(29-бет).
* * *
Ҳуррият ва тинчликни пайғамбаримиз ҳам тарғиб қилган эди.
(31-бет).
* * *
Абадий тинчлик сиёсий мувозанат билан бўлмайди.
(36-бет).
* * *
Агар ҳамма фақат ўз эътиқоди асосида урушадиган бўлса, дунёда уруш деган нарса бўлмас эди.
(37-бет).
* * *
Ғилдиракка мой керак бўлгандай, оддий в адўстона муносабатларда ҳам таърифлаш ёки мақташ зарур бўлади.
(43-бет).
* * *
Немис бурганинг ҳам ёғини олади.
(82-бет).
* * *
Уйқудан қолган одамга бир пиёла яхши рус чойидан фойдалироқ нарса йўқ.
(113-бет).
* * *
Ҳеч нарса кўз ёшидай кишининг юрагини бўшатмайди.
(117-бет).
* * *
Фаолият учун энг муҳим шарт-тартиб.
(118-бет).
* * *
Инсонда бўладиган нуқсонларнинг икки манбаи бор: бири-бекорчилик, бири- хурофот: инсонда икки фазилат бор: бири-фаолият, бири ақл.
(118-бет).
* * *
Жудолик нақадар оғир ва ёмон нарса.
(122-бет).
* * *
Бу кўнгил тақдирга қарши исён қилади.
(122-бет).
* * *
Бойларнинг жаннатга киришидан кўра туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқ.
(128-бет).
* * *
Бизга дин тасалли бўлмаса, умримиз қайғуда ўтар экан.
(128-бет).
* * *
Агар мендан биров «дунёда энг катта орзуинг нима», деб сўраса, мен «қашшоқларнинг қашшоғи бўлиш», деб жавоб берар эдим.
(128-бет).
* * *
У тушликдан кейинги уйқу кумуш-у тушликдан олдингиси тилла дер эди.
(134-бет).
* * *
Фақат ахмоқ одамлар-у фосиқ одамлар саломат бўлмайди.
(134-бет).
* * *
Ўз қилмишларин ўйлаб кўриш қобилиятига эга бўлган кишилар одатан жиддий фикр ва мулоҳазалар қилади.
(141-бет).
* * *
Ҳамма нарсага ақли етадиган киши ҳамма нарсани кечиради.
(142-бет).
* * *
Айтгандан зиёда қилиш ҳеч қачон зарар қилмайди.
(151-бет).
* * *
Агар одам ўлганидан кейин нима бўлишини билса эди, ҳеч ким ўлимдан қўрқмас эди.
(234-бет).
* * *
Урушда ёшларнинг ғайрати кўпинча қариларнинг бутун тажрибасидан кўра яхшироқ қўл келади.
(339-бет).
* * *
Жанг олдидан ҳаммадан зарурроқ нарса яхшилаб ухлаб олишдир.
(355-бет).
* * *
Буюк саркарданинг мақтови солдат учун энг яхши мукофот.
(382-бет).
* * *
Агар мен ҳаёт дейдиган бўлсам, фақат шундай юкдомон ва вафодор хотинни учратарман, бу хотин мени қайтадан оламга келтиради, қалбимни пок қилади ва мени кўкларга кўтаради, деган умиддагина ҳаёт дейман.
(429-бет).
* * *
Саодатли одамларни ғанимат бил, бошқаларни мафтун қил, ўзинг ҳам мафтун бўл! Дунёда бирдан-бир ҳақиқий саодат шудир, бошқа ҳаммаси бекор гап. Биз бу ерда фақат мана шу билан машғулмиз.
(432-бет).
* * *
Ахмоқ одам таваккал деб ўйнайди.
(438-бет).
* * *
Муҳаббатда омади бўлган кишининг картада омади бўлмайди.
(443-бет).
* * *
Худони ақл билан билиб бўлмайди, уни ҳаётда билади киши.
(458-бет).
* * *
Ҳикмати илоҳи ва ҳақиқат ичмоғимиз керак бўлган покиза сув демакдир.
(458-бет).
* * *
Қалбимизга виждон отли нури илоҳий жойлаштирилгандир.
(459-бет).
* * *
Мен ҳали шунчалик заифманки, эндигина маъносига унча-мунча тушуниб келаётган ҳаётимни яхши кўраман.
(466-бет).
* * *
Ўзингизни шу даражага етказинг-ки, ўлим кўзингизга даҳшатли душман эмас, балки… эзгулик йўлида риёзат чеккан руҳни роҳат ва фароғатга элтиш учун бу дунёнинг касиратидан қутқарадиган дўст бўлиб кўринсин.
(466-бет).
* * *
Ўз қалбингни қусурлардан тозала, одамларнинг қалбини ардоқла.
(470-бет).
* * *
Хушфеъл ва хушмуомала бўл. Барчанинг кўнглида эзгулик оловини ёқ. Бахт-саодатни одам боласи билан баҳам кўр, шунда бу фароғатингга ҳеч қачон ҳасад путур етказмайди.
(471-бет).
* * *
Душманларингни кечир, ундан қасос олма, унга фақатгина яхшилик қил.
(471-бет).
* * *
Одам боласига дарҳол ёрдам қил, гумроҳга йўл кўрсат, йиқилаётганини суяб қол, одам боласига ҳеч қачон душманлик қилма, ғазабланма.
(471-бет).
* * *
Қопағон итни ҳатто ўлдириш савоб.
(499-бет).
* * *
Инсоф ва нолинсофлик тўғрисида ўйлаш одамларни иши эмас. Одамлар ҳамма нарсадан ҳам кўра инсофни ноинсофликдан ажратиш бир умр адашган ва бундан кейин ҳам адашади.
(499-бет).
* * *
Ёвузлик қилмаслик, пушаймон бўлмаслик учунгина яшаш кифоя қилмайди.
(500-бет).
* * *
Мен ҳаётда фақат икки нарсани чинакам бахтсизлик деб биламан: виждон азоби ва хасталик.
(500-бет).
* * *
Ҳаётда энг яхши бахт шу эзгулик лаззатидир.
(501-бет).
* * *
Дунёда турганим учун мен гуноҳкор эмасман.
(502-бет).
* * *
Томирлардан қонни чиқариб ташлаб, ўрнига сув қуйсанг, ўшанда уруш бўлмайди.
(513-бет).
* * *
Бировга яхшилик қилсам кўп хурсанд бўламан, лекин адолатсизлик ўрнига адолат ўрнатиш буюк бир бахтдир.
(535-бет).
* * *
Ақлий меҳнат эркакларни кўп мўрт қилиб қўядида.
(551-бет).
* * *
Ҳамма ҳозир қонун ёзадиган бўлган, чунки қонунни бажаришдан кўра , ёзиш осонроқ.
(553-бет).
* * *
Қонун ёзиш осон. лекин идора қилиш қийин.
(556-бет).
* * *
У шундай хурсанд эдики, киши бундай вақтларда жуда эзгу ва меҳрибон бўлиб, дунёда ёвузлик, бахтсизлик ва ғам-ғусса деган нарсалар борлигига ишонмай қўяди.
(599-бет).
* * *
Бахтли бўлиш учун бахтга ишониш керак.
(606-бет).
* * *
Ҳамма эркаклар фақат ўзларини ақлли деб ҳисоблашади-ю, лекин аслида эса балони ҳам билишмайди, гердайган, худбин бўлишади.
(608-бет).
* * *
Хотин киши эркакка қанчалак камроқ ёқса, шунчалик содиқроқ бўлади.
(611-бет).
* * *
Инсон ўзининг ожиз ақли билан идрок қилолмайдиган нарсани фақатгина дин изоҳ қила олади.
(628-бет).
* * *
На аҳамиятли нарса бор, на аҳамиятсиз, ҳаммаси бир гўр, фақат шу ҳаётдан ўзимни обқоча билсам бўлгани, фақат шуни кўрмасам, шу мудҳиш ҳаётни кўрмасам бас.
(700-бет).
* * *
Оҳ, яқин кишингни севиш ва унга кулфатдан бошқа нарса келтира олмаслигингни билиш ва бошқа иложинг йўқлигини сезиш нақадар оғир.
(712-бет).
* * *
Ўлим халоскор эрур, ўлим осойиштадир.
Азобдан қутулмоқнинг йўқдир ўзга чораси.
(715-бет).
* * *
Маҳзун табассумда мафтун этувчи чексиз бир нарса бор.
(715-бет).
УЧИНЧИ КИТОБДАН
Инсон ўзи учун онгли равишда яшайди-ю, лекин тарихий мақсадларига эришмоқ учун онгсиз қурол бўлиб хизмат қилади.
(10-бет).
* * *
Ақлга сиғмайдиган (яъни англагани ақлимиз ожизлик қиладиган) ҳодисаларни изоҳ этмоқ учун тарихда тақдирга тан беришдан бошқа илож йўқ. Қанчалик изоҳлашга уринмайлик, улар биз учун шунчалик ақлга сиғмайдиган ва англашилмайдиган бўлиб қола беради.
(10-бет).
* * *
“Подшонинг қалби худонинг ихтиёрида.”
“Подшо тарихнинг қули”
(10-бет).
* * *
Олма пишса тагига тушади, нима учун тушади? Ер ўзига тортгани учунми, банди қуригани учунми, офтобда сўлигани, оғирлашгани учунми, шамол силкитгани учунми? Буларнинг ҳеч бири сабаб эмас. Буларнинг ҳаммаси ҳар қандай ҳаётий, узвий, табиий воқеалар рўй берадиган шароитларнинг бир-бирига мос келиб қолишидан иборат, холос.
(11-бет).
* * *
Кимни ҳалок қилмоқчи бўлсанг аввал ақлу идрокидан маҳрум қил.
Хасталикдан нолисанг, худо ўлим бермайди.
(16-бет).
* * *
Табиат оламида бўрилар нечоғли зарур бўлса, давлат идораси организмида ҳам бундай одамлар шу чоғли зарур, буларнинг ҳукумат бошлиғи ёнида бўлиши ва унга яқинлиги нақадар номувофиқ кўринса ҳам, булар доим ҳозир ва нозирдирлар.
(25-бет).
* * *
Ғаму кулфатни одамлар эмас, худо юборади. Одамлар унинг қўлида фақат бир қурол, айб уларда эмас. Назарингда биров ёмонлик қилгандай кўринса, буни унут, кечир. Бировни жазолашга бизнинг ҳаққимиз йўқ, ўшанда авф этиш бахти нима эканлигини биласан.
(44-бет).
* * *
Фақат немис мавҳум ғоялар-мутлақ ҳақиқатни биламан деган хаёлий илмга суяниб мағрур, мутаккабир бўлади. Рус шунинг учун мутаккабирки, у ҳеч нарсни билмайди, билишни ҳам истамайди, чунки бирон нарсани мукаммал билиб олиш мумкинлигига ишонмайди.
(55-56-бет).
* * *
Француз шунинг учун мутакаббир бўладики, у ақлу идроким ва жисмим билан эркак ва аёлларни маҳлиё эта биламан, деб ҳисоблайди. Инглиз шунинг учун мутакаббир бўлади, ўзини дунёда энг обод ва маъмур давлатнинг граждани деб ҳисоблайди ва шунинг учун ҳамиша нима қилиш кераклигини билади ва нимаики қилмасин яхши бўлади деб билади.
(56-бет).
* * *
Яхши саркарда даҳолик ҳам, бошқа бирон бир хислат ҳам керак эмас, билъакс, яхши саркарда инсоннинг энг юксак, олижаноб фазилатлардан, яъни муҳаббат, шеърият, нафосат, файласуфона иштибоҳлардан маҳрум бўлиши шарт.
(62-бет).
* * *
Ростов урушга юрагини ҳовучлаб борар эди; ҳозир эса қўрқув деган нарса унинг хаёлига ҳам келмас эди. Бу жангга кўниккани учун эмас, балки хавф-хатар қаршисида ўз қалбини идора қила билгани учун кўпроқ жалб қилиши мумкин.
(71-бет).
* * *
Киши изтироб чекаётган вақтда бу изтиробни бошқалар енгиллаштиришига ишонади, хайрихоҳлик ва кўмакка муҳтож бўлади.
(78-бет).
* * *
Жам бўлиб, ҳамма табақалар баравар, дўст-душман деб ўтирмасдан, биродарлик муҳаббати билан ибодат қиламиз. Парвардигори оламнинг қудрати ва имонимизнинг саломатлиги учун ибодат қиламиз.
(86-бет).
* * *
Ё, раббим! Катта-кичик ҳамма нарса сенинг ҳукмингда, сенинг паноҳингдадир, сен ҳамма нарсага қодирсан, сенинг иродангга ҳеч ким қарши чиқолмайди.
(88-бет).
* * *
Ёш бўлсам ҳам Ватанга хизмат қилмоқчиман, ёшлик садоқатга халал бермайди ва мен бунга тайёрман.
(100-бет).
* * *
Князь Андрей ўзининг ҳам яланғоч баданига қараб, «бу гўшт, бу бадан, тўпларнинг еми!» деб ўйлади-да, сесканиб кетди, бу сувнинг совуқлигидан эмас, ифлос сувда ювинаётган сон-саноқсиз баданларни кўрганида пайдо бўлган номаълум бир нафрат ва даҳшатдан эти чўчиган эди.
(114-бет).
* * *
Жангчилар қилаётган ишларимизни билиб қиляпмиз, ўзимиз учун қиляпмиз, деб манманликка берилишар, қўрқишар, суюнишар, ғазабланишар, баҳс-мунозара қилишарди, ваҳоланки уларнинг ҳаммаси ўз иродасидан ташқари, тарих қўлида қурол бўлиб, ўзларига номаълум, бизга эса маълум бўлган ишни бажаришган эди.
(114-бет).
* * *
Урушнинг тақдирини порох эмас, порохни ўйлаб чиқарган одам ҳал қилар эди.
(147-бет).
* * *
Ўйинни ютқазган моҳир шахматчи хато қилганим учун ютқаздим деб ўйлади ва ўйиннинг бошида қилган хатосини қидиради ва бутун ўйин давомида ҳар бир юришида айнан шундай хато қилганлигини ва бирон юриши мукаммал бўлмаганлиги сира хаёлига келмайди. Ўзи йўл қўйган хатодан фақат рақиби фойдалангандагина унга эътибор қилади.
(151-152-бет).
* * *
Одамларни итоат қилдиришнинг асосий шарти –улар итоат қилмасмикинлар, деган шубҳани уларнинг ўзига билинтирмасликдан иборатдир.
(169-бет).
* * *
Билим дарахтининг мевасидан баҳраманд бўлиш таъқиқланганлиги тарихий воқеаларда яққол кўзга ташланади.
(172-бет).
* * *
Икки жангчидан – сабр ва вақтдан ўткири йўқ.
(200-бет).
* * *
Хавф-хатар тахлика солаётган чоғда ҳамиша инсон қалбида бир хил кучга эга бўлган икки овоз баравар садо беради: бири одам бошига тушаётган хавф-хатарнинг моҳиятини англасин, ундан қутилиш тадбирларини топсин деса, 2-чиси хавф-хатарни ўйлаб ўтиришдан оғирроқ ва машаққатлироқ нарса йўқ, тақдирга тадбир кўриш инсоннинг қўлидан келмайди, яхшиси фалокат юз бергунча, унинг ҳақида ўйламасдан кўнгилни хуш қилиш керак дер эди.
(201-бет).
* * *
Шуҳрат, жамиятдаги мавқе, хотин кишига бўлган муҳаббат, Ватаннинг ўзи- буларнинг ҳаммаси ўз вақтида нақадар буюк кўринган, нақадар чуқур маънога эгадай туюлган эди! Буларнинг ҳаммаси мен учун бошланаётгандай кўринган бу тонгнинг оппоқ совуқ нурида нақадар оддий, рангсиз ва дағал бўлиб қолди.
(233-бет).
* * *
Ғолиб чиқаман деб қатъий аҳд қилган кишиларгина жангда ютади.
(238-бет).
* * *
Муваффақият ҳеч қачон позицияга, яроғ- аслаҳага, ҳатто қўшинларнинг миқдорига боғлиқ эмас.
(238-бет).

Мақсад душманни мажолсизлантириш экан, аҳолининг қурбон бўлишига эътибор қилмаслик керак.


(239-бет).
* * *
«Уруш-уруш» ўйинида олижаноблик ва ҳассослик бузоқ сўйилаётганини кўриб ҳушдан кетган бойвучча хотиннинг олижаноблиги ва ҳассослигига ўхшайди.
(241-бет).
* * *
Уруш назокатли эканингни кўрсатиш деган гап эмас, балки ҳаётда энг қабиҳ нарсадир, шуни билмоқ керакки, уруш ўйинчоқ эмас! Бу мудҳиш заруратга қатъийлик билан жиддий ёндошмоқ лозимдир.
(241-бет).
* * *
Маърифат дарахтидан эзгулик ва ёвузлик мевасини одам боласи татимаслиги керак.
(242-бет).
* * *
Урушдан мақсад одам ўлдиришдир; урушнинг қуроли- жосуслик, хиёнат, хоинларни тақдирлаш, аҳолини ғорат қилиш, уларни талаш ёки армияни озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида уларнинг бор-йўқларини ўғирлаш, ҳарбий макр деб аталган ёлғончилик, ҳарбийлар табақасининг хулқи, ахлоқи, эрксизлик, яъни ҳарбий интизом, бекорчилик, жаҳолат, бағритошлик, фосиқлик ва ароқхўрликдан иборат.
(242-бет).
* * *
Император олижаноблик, лутф-карам, одиллик, тартиб-интизом, заковат демакдир!
(423-бет).
* * *
Франция бир кишининг, яъни Наполеонниг иродаси билан республикадан империяга айланди, француз қўшинлари бир кишининг- Бонапартнинг иродаси билан Россияга бостириб кирди.
(253-бет).
* * *
Оламдаги ҳодисалар тақдири азалдан белгиланган, воқеаларнинг содир бўлиши шу воқеаларда иштирок этаётган кишилар иродасининг бир-бирига мос келишига боғлиқ.
(253-бет).
* * *
Ҳаётнинг жавҳари муҳаббатдир.
(427-бет).
* * *
Азиз бир кишини инсоний муҳаббат билан севишинг мумкин: аммо ғанимингни муҳаббати илоҳий билан сева оласан.
(441-бет).
* * *
Севгимнинг бирдан-бир мақсади мен севган кишиларнинг бахту саодатидир.
(490-бет).
* * *
Соф ва беғубор шодлик бўлмагани сингари қайғунинг ҳам соф ва беғубори бўлмайди.
(657-бет).
* * *
Ҳаёт ҳодисаларини сон-саноқсиз турларга бўлиш мумкин бўлгандай, уларни шакл ва мазмун жиҳатдан ҳам иккига бўлиш мумкин, бирида мазмунлик устун қилса, иккинчисида шакл устунлик қилади.
Эътиқодсиз бу замонда яшаш қийин!
(709-бет)
* * *
Агар одамнинг иродаси эркин бўлса эди, яъни ҳар киши ўзи истаган ишни қила олса, унда бутун тарих бир-бирига боғланмайдиган, бир-бирисига алоқаси бўлмаган тасодифлардан иборат бўларди.
(831-бет).


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling