Iqtisodiyot nazaryasi fanidan

Sana01.01.1970
Hajmi
#246151
Bog'liq
Iqtisodiyot nazaryasi fanidan


697-19 Маҳмудов Жавоҳир Умид ўғли
Менежмент

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Жиззах Политехника институти “Сервис” факультети “Менежмент” кафедраси


“Иқтисодиёт назарияси” фанидан якуний назорат
саволлари № 13


  1. Яратилган маҳсулотнинг натурал ва қиймат таркиби нималардан иборат?

  2. Зарурий ва қўшимча маҳсулот нима ?

  3. Ишлаб чиқариш усули нима ва унинг таркибий қисмлари нималардан иборат?

  4. Ишлаб чиқариш усулларининг энг муҳим ўзига хос белгиларини ажратиб кўрсатинг. Бир ишлаб чиқариш усулининг бошқасига алмашиниши сабаблари ҳақида мулоҳаза билдиринг.

  5. Ишлаб чиқариш технологик усулининг таркибий қисмларини санаб кўрсатинг. Фан-техника тараққиётининг ишлаб чиқариш технологик усулига таъсири қандай? Ишлаб чиқариш технологик усулларининг босқичлари бир-биридан нима билан фарқланади?

Жавоблар:
1. Ишлаб чиқариш жараёнини давом эттириш учун, биринчидан, истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларини фақат қиймат ҳолидагина эмас, балки уни моддий буюм шаклида ҳам қайта тиклаш зарур. Бунинг учун албатта яратилган маҳсулот таркибида маълум миқдорда ишлаб чиқариш воситалари натурал шаклда мавжуд бўлиши керак. Иккинчидан, ишчи кучининг қайта тикланиши учун мулк эгалари ва тадбиркорларнинг шахсий истеъмоли учун яратилган маҳсулот таркибида зарур истеъмол буюмлари мавжуд бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам моддий маҳсулотлар икки хил товар маҳсулот сифатида мавжуд бўлади, бу эса ўз навбатида, икки йирик бўлинмалар ўртасида товар айирбошлаш имконини беради. Ундан ташқари жуда кўп корхона ва ташкилотлар аҳолига турли туман хизмат кўрсатиш билан шуғулланадики, улар меҳнатининг натижаси хизматларда намоён бўлади. Бу эса миллий маҳсулотнинг муҳим қисми турли хил хизматлардан иборат эканлигини кўрсатади. Шундай қилиб, йил давомида мамлакатда яратилган миллий маҳсулот натурал жиҳатидан уч қисмдан: ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари ва турли хил хизматлардан иборат булади.
Яратилган маҳсулот фақатгина натурал жиҳатдан эмас, балки қиймат жиҳатдан ҳам ҳисобга олинади ва унинг қиймат таркиби таҳлил қилинади.
Яратилган маҳсулот қиймат жиҳатдан ҳам уч қисмдан иборат бўлади, яъни:
1) ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалар қийматининг маҳсулотга ўтган қисми (с);
2) янгидан вужудга келтирилган маҳсулотнинг бир қисми, яъни, ишчиларга тегишли қисми – зарурий маҳсулот қиймати (v);
3) янгидан вужудга келтирилган маҳсулотнинг мулкдорлар, тадбиркорлар ва жамият учун ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот қиймати (m)дан иборатдир.
2. Ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси бўлиб ишлаб чиқариш соҳасидаги ўз ҳаракатини тугатган, жамият аъзоларининг эҳтиёжларини ё бевосита (истеъмол фонди орқали), ёки билвосита, яъни ишлаб чиқаришни кенгайтириш (жамғариш фонди) орқали қондиришга тайёр маҳсулот ҳисобланади. У ўз ичига такрорий ҳисоб (қоплаш фонди)ни олмайди. Шунга кўра, кўпинча ижтимоий ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси сифатида соф маҳсулот майдонга тушади.
Яратилган маҳсулотдан истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати чегириб ташланса, қолган қисми соф маҳсулот дейилади. Демак, соф маҳсулот бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган менежерлар, ишчилар, деҳқонлар ва мухандислар, техник ходимлар ва бошқаларнинг янгидан сарф қилинган меҳнати билан яратилган зарурий маҳсулотдан ва қўшимча маҳсулотдан иборатдир.
Зарурий маҳсулот деб ишчи ва хизматчилар иш вақтининг бир қисми бўлган зарурий иш вақтида зарурий меҳнат билан яратилган, ишчи кучини нормал ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган маҳсулотга айтилади. Бунга келгуси авлод ишчиларини етиштириш, яъни ишчиларнинг оиласи ва болалари учун зарур бўлган маҳсулот ҳам киради.
Соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ортиқча қисми, яъни қўшимча иш вақтида қўшимча меҳнат билан яратилган қисми қўшимча маҳсулот дейилади.
3. Ишлаб чиқариш ҳар доим муайян ижтимоий шаклга эга бўлади. Бу ижтимоий шакл ижтимоий-иқтисодий муносабатларни вужудга келтиради, уларнинг моҳияти ва асосини ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик муносабатлари ташкил этади.
Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар – бу кишилар учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлардир. Улар такрор ишлаб чиқариш муносабатлари ёки иқтисодий муносабатлар деб ҳам аталади.
Ишлаб чиқарувчи кучлар ривожининг муайян даражаси ишлаб чиқариш муносабатларининг у ёки бу турини тақозо қилади. Муайян тараққиёт даражасидаги ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари муайян турининг бирлиги ва ўзаро таъсири ишлаб чиқариш усулини ташкил этади.
Ишлаб чиқариш муносабатлари фақат ишлаб чиқарувчи кучлар билангина ўзаро алоқада бўлиб қолмайди. Улар бир вақтда базис ҳам ҳисобланиб, унинг устида ишлаб чиқариш муносабатларининг ушбу тизимига хос бўлган алоҳида сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий, миллий, оилавий ва бошқа ижтимоий муносабатлар ҳамда тартиботларнинг алоҳида турлари қад кўтаради. Ана шуларнинг йиғиндиси жамиятнинг устқурмасини ташкил этади. Сиёсат, ҳуқуқ, аҳлоқ ва устқурманинг бошқа элементлари ҳам фаол роль ўйнайди, ўзларини вужудга келтирган ишлаб чиқариш муносабатларига, улар орқали эса жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларига ҳам акс таъсир кўрсатади.
4. Ишлаб чиқариш усули - ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари бирлиги ҳамда ўзаро таъсири. Ишлаб чиқарувчи кучлар - ишлаб чиқаришнинг шахсий ва моддий омиллари, яъни ишчи кучи билан ишлаб чиқариш воситалари бирлиги. Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар - бу кишилар учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва исътемол қилиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар.
5. Жамият тараққиёти босқичларига технологик ёндашув ҳам маълум бир оқим хисобланади. Улар жамият тарихий тараққиёти давомида рўй бераётган ўзгаришлар кўлами ва тавсифини яхшироқ тушуниб олиш учун ишлаб чиқаришнинг турли технологик усулларини таҳлил этиш, машиналашган ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихига мурожаат қилиш зарур деб ҳисоблайдилар.
Меҳнат воситалари, материаллар, технология, энергия, ахборотлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг технологик усули дейилади.
Улар ўртасидаги чегараларни жамият тараққиёти тарихининг йирик босқичлари ажратиб туради. Бир технологик ишлаб чиқариш усулидан бошқасига ўтиш асосан меҳнат воситаларининг тавсифидаги ўзгаришлар, фан ва техника тараққиёти билан белгиланади.
Ишлаб чиқариш технологик усулларининг дастлабки учта босқичлари алоҳида фарқланади. Булар оддий кооперация, мануфактура ва машиналашган ишлаб чиқариш. Оддий кооперация – бу бир хил ишни ёки хизмат вазифасини бажарувчи ходимларнинг энг оддий шаклидаги уюшиши, биргалашиб маълум тартиб асосида ишлайдиган кишилар гуруҳидир. Кооперациянинг якка тартибдаги ҳунармандчилик ишлаб чиқаришига нисбатан афзалликлари қуйидагилар орқали намоён бўлади:

  1. кўплаб ишчиларнинг биргаликдаги меҳнати ишчи кучидаги алоҳида тафовутларнинг йўқолишига, уларнинг сифат жиҳатидан бир хилдалашувига олиб келди;

  2. бино ва иншоотлардан биргаликда фойдаланиш натижасида ёқилғи, ёритиш ва бошқа шу каби харажатларнинг кам сарфланиши маҳсулот бирлигига тўғри келувчи ишлаб чиқариш воситаларининг тежалишига олиб келди;

  3. биргаликдаги меҳнат беллашувни келтириб чиқариб, меҳнат унумдорлигини оширди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling