Мақола (Муҳаммад Юсуф)

Sana01.01.1970
Hajmi
#247209
Bog'liq
Мақола (Муҳаммад Юсуф)




МУҲАММАД ЮСУФ ШЕЪРЛАРИДАГИ ФИТОМОРФ МЕТАФОРАЛАРНИНГ ЛИНГВОПОЭТИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Мустақиллигимиз тобора мустаҳкамланиб, ўзининг ижобий самараларини бера бошлаган бугунги кунда халқимиз олдида ҳаётнинг моддий ва маънавий асосларидан келиб чиқадиган улкан вазифалар турибдики, уларни амалга оширишда адабиёт ва санъат, умуман, маънавиятнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Зеро, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «Адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат ва халқ, бутун инсоният безавол яшайди»(xalq so`zi gazetasi) Мустақиллик йилларида адабиётни мафкура воситаси сифатидагина эмас, балки санъат ҳодисаси сифатида ўрганишга устувор аҳамият берила бошланди. Шу маънода алоҳида ижодкорнинг бадиий тафаккур тарзи, ижодий услубига хос хусусиятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир.


Буюк адиб, халқимиз қалбидан чуқур жой олган ва эл ардоқлаган шоир Муҳаммад Юсуф ростгўй шоир, ҳалол ва покиза қалб эгаси. Шоирнинг шеърлари ўз ўқувчисини шунчалик тез топадики, улар кундалик турмушумизда, тўй-маракамизда, сайил-сафарларимизда бизларни кузатиб, юрагимизга илиқ меҳр, ҳаяжон, интиқлик ва ёруғликни бахшида этади. У муҳаббат ҳақида куйлайдими, бевафо ёр ҳақида қўшиқ тўқийдими ёки тарихимиз ва тақдиримиз саҳифаларини қаламга оладими, уларда ҳамиша ҳаётга, ҳақиқатга ҳамнафаслик сезилиб туради. Шоир шеърлари равон ва соддалиги билан халқ оғзаки ижодига ҳамоҳангдир. У, энг аввало, халқ дардини баралла айтган, юрт муҳаббатини ҳеч кимга ўхшамаган мисраларда таърифлаган шеърлари, қўшиқлари билан танилди, шуҳрат қозонди, эл меҳрига сазовор бўлди.
Муҳаммад Юсуф шеърлариda яратган образларининг жон-қонига сингиб, уларни ҳаёт билан боғлайди. Шоир образларни табиатдан танлайди. Гул, шабнам, олма, ой, юлдуз, ялпиз, мажнунтол, майса, уфқ, қуш, оҳу ва шу каби тимсоллар Муҳаммад Юсуф севиб ишлатган образлар таркибига киради. Унинг шеъриятида энг кўп учрайдиган ва севиб ишлатиладиган образ – қизғалдоқ. Бу образ унинг ўндан ортиқ шеърларида учрайди. Шоир қизғалдоқ образини шеърларига рангли оҳангларда, рангли қирраларда киритади ҳамда унга инсоний ҳис-туйғу билан боқиб, жонлантириб, табиатнинг бир жонли бўлагига айлантиради. Ўқувчини бу гулга оддий кўз билан эмас, балки қалб кўзи билан боқишга ундайди. ”Севги бамисоли...” деб бошланувчи шеърида қизғалдоқ образи муҳаббат тимсоли сифатида тасвирланади:
Севги бамисоли лолақизғалдоқ,
Тегинмай бўлмайди,
Тегсанг тўкилар.
Алвон бир гумбазнинг ўртаси оппоқ
Буни бир мену бир капалак билар. (Муҳаммад Юсуф. Бевафо кўп экан дунёда. B-22)
Yuqoridagi she’riy parchada poetic obraz darajasidagi metaforaning yuzaga chiqishi va uning o`ziga xosligini kuzatish mumkin. Unda uchta metafora mavjud: “ teginib bo`lmaydi”, “tegsang to`kilar”, “alvon bir gumbazning o`rtasi oppoq” sevgi qizg`aldoqqa o`xshaydi, unga teginib bo`lmaydi, juda nozik, tegsak to`kiladi, qizg`aldoq ham alvon gumbaz uning o`rtasi oppoqligini kapalak va men, ya’ni oshiq qalb biladi demoqchi. Shoir ijodida qizg`aldoq obrazi juda ko`p uchraydi.

Қизғалдоғим қирдан бўлак кошонанг йўқ


Кокил ёйсанг ердан бўлак тошойнанг йўқ
Ўксиб-ўксиб турганингда ўзим бориб
Пишонангдан ўпай десам пешонанг йўқ.
( Муҳаммад Юсуф. Қуёшга қараб оққан сув. B-153)


Ўзбек мумтоз шеъриятида ошиқ ва маъшуқа образлари бадиий сайқал топган тимсоллардандир. Муҳаммад Юсуфнинг ижоди ҳам бундан мустасно эмас. У ўзи таъкидлаганидек: ”Муҳаббат гўзал изтироб, у кўҳна туйғу, у – кўҳна дард”дир. Шоир бу “кўҳна дард ва туйғу”ни, айтиш мумкинки, “кўҳна” поэтик образларни янги мазмун билан бойитади.
Қизил гул қўйнимда ухлаб ётган гул,
Қўлари бўйнимда, ухлаб ётган гул.
Киприги кўксимга тиғдек ботган гул,
Сенга нима керак яна, эй, кўнгил…3(Муҳаммад Юсуф. Қуёшга қараб оққан сув. B-43)
Муҳаммад Юсуф шеърлари таҳлили натижасида шунга амин бўлиш мумкинки, метафоралар унинг шеърларида фикрни оригинал ва таъсирли ифодалаш, анъана ва янгилик алоқасини юзага чиқариш, мазмунни уюштирувчи марказ бўлиш каби функцияларни бажарган. Бу эса метафора бадиий тафаккурнинг асосий механизми экани, шеърият асосида ўхшашлик принципи ётиши ҳамда катта ўрин тутишини кўрсатади. Метафора образли тафаккур натижаси бўлиб яралади ва, гарчи, умуман, тил ҳодисаси бўлса ҳам, бу хусусиятини тил эстетик функция бажарувчи поэтик нутқдагина тўла намоён этади. Зеро, метафора нарса-ҳодисани шунчаки атаб қўймайди, балки уни бошқа нарса-ҳодисага қиёсан тавсифлайди, онгимизда аталаётган нарса ҳақидаги жонли тасаввур – образ яратади. Бу образ поэтик нутқдагина аслича, яъни образ сифатида қабул қилинади.
Қир томондан пода қайтиб келаркан қатор
Кумуш соҳил бўйларига чанглар ястаниб,
Қишлоқнинг энг чеккасидан баҳайбат чинор
Уфқ тарафга қараб қўйди хавотирланиб.
(Муҳаммад Юсуф. Қуёшга қараб оққан сув)
Шоир юқоридаги шеърий парчада чинор метафораси орқали хавотирга тушган ота образини яратади. Санъат, хусусан, поэзия образли тафаккур қилиш ва образли ифодадир. Шунга кўра метафорани фақат нутқ безаги эмас, балки бадиий тафаккур механизми сифатида тушунилса, тўғри бўлади.
Муҳаббат боғига кирмадим бир бор,
Суйиб бир гулга қўл урмадим бир бор.
(Муҳаммад Юсуф. Қуёшга қараб оққан сув)
Шоир юқоридаги образ орқали ишқдан куйган кўнгил ҳақида сўз юритади. Санъатдаги, жумладан, поэзиядаги образ конкрет ҳис этилади. Унда метафорага жуда катта аҳамият берилади. Сабаби, метафора бадиий асарнинг барча сатҳларида, чунончи, унинг тилидан бошлаб композицион қурилишигача амал қилади.
Ей гул сендан кечди-му
Унитолмай бағрим қон.
Хаёлингдан ўчди-му
Хаёлимда сен ҳамон.
(Муҳаммад Юсуф. Қуёшга қараб оққан сув. )
Метафорага функционал жиҳатдан қараш керак. Бунда, бир томондан, унинг шоирга дилидагини ифодалашга, иккинчи томондан, шеърхонга уларни ҳис қилишга қанчалик ёрдам бераётганини диққат мараказига қўйиш муҳим. Зеро, метафора ижодий фаолият маҳсули экан, худди бадиий асар ёки образ каби иккала томонни, ижодкор ва ўқувчини бирдек назарда тутишни тақозо этади. Демак, метафоранинг шеъриятдаги ўрни ва аҳамиятини тасаввур қилиш учун унинг шеърий матнда бажараётган функцияларига алоҳида диққат қаратиш керак.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Umurov H. Adabiyotshunoslik nazariyasi:—Т.: A.Qodiriy nomidagi
xalq merosi nashriyoti, 2004. — 264 b.2.
2. Муҳаммад Юсуф. Бевафо кўп экан дунёда. -Т.: 1991. -102 б.
3. Муҳаммад Юсуф. Қуёшга қараб оққан сув. -Т.: 2017. -232 б.
4. “Xalq so`zi” gazetasi. 2018 yil 8-avgust № 162
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling