9bet

Sana01.01.1970
Hajmi
#247365
Bog'liq
9bet


Тележурналистика асосларига кириш


Оммавий ахборот воситалари орасида тедевидение энг кенжаси бўлиб, мамлакатимизда унинг пайдо бўлганига деярли ярим аср бўлай деб қолди. Шу даврлар орасида пайдо бўлган тажрибалар, кўрсатувлар тайёрлаш маҳоратидан келиб чиққан хулосалар натижасида тележурналистика назарияси ҳақида илмий мулоҳазалар пайдо бўлди.
«Тележурналистика асослари» курси журналистика факультетларида ўқитиладиган асосий фан ҳисобланиб талабаларни назарий билим олишига ўргатади. Бундан ташқари, телестудияларда амалий машғулотлар билан бирга махсус курслар талабаларнинг билим ва маҳоратини оширишига ёрдам беради.
Журналист бўлиш учун аввалом бор маълум бир қобилият ва қизиқишлар эгаси бўлиши керак. Иккинчидан, ушбу касб эгаси бўлиш учун унинг назариясини, асосларини билиш, ўрганиш лозим. Учинчидан, ўзи кузатган воқеа-ҳодисага қараб вазиятни тўғри баҳолаш маҳоратини эгалламасдан туриб ҳам журналист бўлиш қийин. Сўз ва тасвирнинг мослиги, экран тасвир қонун-қоидаси билан ижро санъатининг уйғунлашуви телевизион журналист ижоди самарадорлиги гаровидир. Ўқиш давомида ҳар бир талаба тележурналистика назариясини мавжуд адабиётлар ёрдамида ўзлаштириб бориш билан бирга ўқув студияларида камераларни ишлата билиш, монтажни ўрганиш ва бошқа техник имкониятлардан фойдаланишни ўрганиши зарур. Бунинг учун талабаларнинг телестудияларда ўтайдиган амалиётларига кўпроқ эътибор бериши лозим. Операторлар билан бирга телевизион журналистлар ҳаммани қизиқтирган, воқеа-ҳодисалар бўлиб турган жойга боришади. Улар томошабинни қизиқтираётган саволларни бериб, томошабин фикрини, ҳаёлини ўзига жалб қилади. Ҳар бир оператор ва журналистнинг дастурдаги иш фаолиятини рангли тошлардан безалган картина жилолари билан қиёслаш мумкин.
Ахборот публицистик кўрсатувларнинг ҳаққонийлиги, унинг
тезкорлиги телевидение ходимларининг маҳорати ва ўз ишига бўлган
муносабатига боғлиқ. Телевизион журналистнинг фаолияти турли хил
мураккабликлардан иборат: Бир тарафдан информацион кўрсатув лавҳаси
муаллифи журналистика факультети биринчи курс талабаси бўлиши ҳам
мумкин. Иккинчи тарафдан, съёмкаларга чиқиш, кундан-кун қизиқарли
ва тезкор хабарлар топишда ҳар бир журналистдан чуқур билим ва
маҳорат танаб қилинади. Журналист оддий хабардан репортаж, шарҳ
жанрларига ўтар экан, ҳар бир мавзуни аудиторияга тушунарли усулда
ифодалашни уддаламоғи зарур.
Телевизион журналистика – техника базасидаги сиёсат ва ижоддир. Фильм ёки кўрсатув ижодий гуруҳнинг маҳсулоти маълум сиёсий, техник ва ижодий талабларга жавоб бериши керак. Маълум бир қонуниятлар, принциплар, қоидалар профессионал журналист фаолиятини ташкил қилади. Уларни тузиб ҳаётга тадбиқ этиш осон эмас. Лекин бу қонун-қоидалар ўзгариб туради. Масалан, илгари телекўрсатув – олиб борувчи ёки репортёр ўзининг фикр мулоҳазасини тўғри деб ҳисоблаган, ўз нуқтаи назари билан мавжуд тузум сиёсатини тарғиб қилган. Биз ҳуқуқий демократик жамият қуришни мақсад қилган эканмиз оммавий ахборот воситалари «Тўртинчи ҳокимият», бўлиши учун эркинлик, ҳаққонийлик ва адолат тамойилларига амал қилиб боришни ўрганиб боришимиз лозим.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling