Маълумот 05.03.2021

Sana01.01.1970
Hajmi
#247603
Bog'liq
Маълумот 05.03.2021




Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида бўлиб
ўтадиган йиғилишга тайёргарчилик кўриш мақсадида, жорий 6 март куни Дастурий махсулотлар ва ахборот технологиялари парки (Шоурум) биносида ҳамда видеоселектор тарзида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов раҳбарлигида ўтказилиши режалаштирилган йиғилишга
(Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси – Вазирлар Маҳкамасининг
IT-технологиялар, телекомуникациялар ва инноватцион ривожланиш департаменти бошлиғи О.Умаровнинг 2021 йил 4 мартдаги 08/1-2190-сон топшириғи)
МАЪЛУМОТ


Гидрометеорология хизмати марказининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ–6079-сон Фармонининг
(17 иловаси) ижроси бўйича


17-илова, 21 банд. Хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни мониторинг қилиш, прогнозлаш ва огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш
Хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни мониторинг қилиш, прогнозлаш ва огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича, мавжуд мониторинг тизимлари хатловдан ўтказилган.
Қамчик ва Чимён қор кўчки станцияларида ва баланд тоғли худудларда жойлашган Пскем, Сўқоқ, Чорвоқ метеостанцияларига Корея Республикаси метереология администрацияси техник кўмаги (гранти) асосида қор баландлигини ўлчовчи автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланган ва марказга маълумотларни тўғридан-тўғри онлайн тарзда узатиш тизими таъминланди.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарори 8-иловаси “2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати ривожланишининг асосий кўрсаткичлари”га мувофиқ 2021-2022 йилларда қор кўчки станцияларининг сонини 6 тага етқазиш (Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Амирсой, Белдерсой қор кўчки станциясини очиш) ва (грант маблағлар ҳисобидан) онлайн тарзда метеоролгик маълумотларни (шу жумладан қор баландлиги ва ҳароратини) марказ серверига бериб борадиган автоматик метеоролгик станциялар билан жихозлаш белгиланган.
Юқорида кўрсатилган ишларни амалга ошириш Республика ҳудуди бўйлаб хавфли гидрометеорологик ҳодисалар мониторингини ва прогнозлашни олиб боришни сифати ва тезкорлигини рақамли трансформациялаш орқали яҳшилашга қаратилган.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling