МОТИВАЦИЯНИНГ БОШЛАНҒИЧ ВА КЛАССИК НАЗАРИЯЛАРИ

Sana01.01.1970
Hajmi
#247908
Bog'liq
МОТИВАЦИЯНИНГ БОШЛАНҒИЧ ВА КЛАССИК НАЗАРИЯЛАРИ


25. АБДУЖАББОРОВ АБДУХАЛИЛ ШАВКАТЖОН ЎҒЛИ.


МОТИВАЦИЯНИНГ БОШЛАНҒИЧ ВА КЛАССИК НАЗАРИЯЛАРИ. ГОТОРН ТАДҚИҚОТЛАРИ.

Мотивация - бу инсонни мақсадга эришиш учун фаолиятга ундаш жараёнидир. Мотивациянинг инсон ўзини тутишига таъсири кўплаб омилларга боғлиқ, у индивидуал ҳолат ва мотивлар таъсирида ҳамда инсон билан тескари алоқа таъсирида ўзгариши мумкин.


Мотив - бу инсоннинг маълум бир ҳаракатларга ундайдиган, унинг ички ва ташқи ҳаракатлантирувчи кучларидир. Мотивация жараёнини тўртта асосий босқичга ажратиш мумкин:
• Эҳтиёжнинг пайдо бўлиши (очлик, чанқоқлик, бошқа инсонга интилиш, билим олиш истаги ва ҳ.к.)
• Эҳтиёжларни қондириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва йўлларини қидириш (пицца сотиб олиш ёки кафеда тушлик қилиш, қизиқиб қолган инсон билан танишиш ёки эмоцияларини камайтириш, ОЎЮга ўқишга кириш ёки мустақил таълим билан шуғулланиш)
• Фаолият тактикасини белгилаш ва ҳаракатларни босқичма-босқич амалга ошириш (тез ёки секин ҳаракатланиш, воситалар топиш, ҳаракат йўлларини белгилаш, имкониятларни баҳолаш, қарорни танлаш ва ҳ.к.)
• Эҳтиёжнинг қондирилиши ва моддий ёки маънавий мукофот олиш.
Эҳтиёжлар - организм, шахс ва ижтимоий гуруҳнинг ҳаётий фаолиятини сақлаш ва ривожлантириш учун объектив керакли бўлган нарсаларга зарурият. Эҳтиёжларни қондиришда рағбатлар катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Рағбатлар деб инсонни ҳаракатлантиришга ундаш ёки унинг ўзини тутиши сабаби тушунилади. Мотивация назарияларининг вужудга келиши. XIX асрдаги меҳнат шароитлари: 12-14 соатлик иш куни, 6 ва 7 кунлик иш ҳафтаси, тор цехлар ва ёмон хавфсизлик техникаси, кам иш ҳақи, ишчилар хуқуқий ҳимоясининг йўқлиги ҳозирги кунда дахшатли бўлиб кўринади. Шунга қарамай иш берувчилар ўз ходимлари мотивацияси муаммоларига деярли дуч келмасди. Қашшоқлик ва ишсизлик шунчалик кенг ёйилган эдики, кишилар ҳар қандай ишга рози эдилар. Бундай умумий аҳволнинг айрим истисноларидан бири XIX аср бошидаги шотландиялик саноатчи Роберт Оуэн мисолидир. У замонавий бизнеснинг рағбатлантириш тизими каби усулни биринчи бўлиб қўллади: Оуэн ўз текстил корхонаси ходимларини “жонсиз машиналар” ишлаб чиқариш ускуналаридан фарқли ўлароқ “тирик машиналар” деб ҳисоблаган ва уларни “ишчи ҳолатида” сақлаш шунчалик муҳим деб уқтирган. Ўша 61 вақтда унинг бу қарашларини жуда кам кишилар тушунганлар. Фақат XIX аср охирига келиб, саноатчилар ижтимоий кучлар тазйиқи остида ўз ходимлари мотивацияси билан шуғулланиш кераклиги ҳақида ўйлай бошладилар. Бундай иш ҳақи тўлаш тизимида квотани бажарувчи ишчилар ҳар бир тайёрланган маҳсулот учун маълум миқдорни олади. Бу квотани ортиқ маҳсулот учун эмас, балки барча тайёрланган маҳсулот учун юқори ставка бўйича иш ҳақи оладилар. Бу тизим ходимлар меҳнат унумдорлигини оширишда жуда кучли рағбатни вужудга келтирди. Тахминан 1900 йилда илмий бошқарув номини олган Тейлор тизими Betlehem stil компанияси заводларида жорий қилиниб, жуда яхши натижа кўрсатди. Металлургларнинг ўртача иш ҳақи кунига 1,15 доллардан 1,85 долларгача кўтарилди. Меҳнат унумдорлиги шунчалик юқори ўсдики, металлни қайта ишлаш харажатлари ярмидан кўпгина камайди. Бу тажриба барча учун фойдали бўлди. Мотивациянинг классик назарияси аср бошида яхши “ишлади”, чунки кўп ишчилар жуда камбағал эди. Бироқ бугун турмуш ўртоғи яхши пул топса ҳам инсонлар нима учун ишлагиси келади? Ёки Уолт-стритнинг етакчи юристи жиддий иш ҳақи йўқотишларига қарамай ҳокимият ташкилотларида ишлашга нима учун интилади? деган саволларга у жавоб бера олмайди. Демак, пуллар кишиларни меҳнатга қизиқтирувчи ягона рағбат эмас. Тейлор ҳам шуни эътиборга олган ҳолда биринчи бўлиб ишда тиббий хизмат кўрсатишни амалиётга киритди. Мотивациянинг классик назариялари шартли равишда учга ажратилиши мумкин: бошланғич назариялар; моҳиятга асосланган назариялар; процессуал назариялар. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling