5-ma`ruza KT

Sana01.01.1970
Hajmi
#249020
Bog'liq
5-ma`ruza KT


5-маьруза: Компютер тармоғи топологияси.

Компьютер тармоғининг топологияси (жойлаштирилиши, тузилиши, таркиби) деганда одатда биз бир-бирига нисбатан компьютерлар тармоқда жойлашганлиги ва алоқа йўлларини улаш усулларини тушунамиз. Мухуми шундаки топология тушунчаси аввалам бор махаллий тармоқларгагина тегишлидир, чунки бу тармоқларда алоқанинг тузилишини осонгина кузатиш имкони мавжуд.


Глобал тармоқларда эса алоқанинг тузилиши фойдаланувчидан беркитилган ва билиш жуда хам мухим эмас, чунки хар бир уланиш ўзининг алохида йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Тармоқ топологияси қурилмаларига қўйиладиган талабларни, ишлатиладиган кабел турини, ахборот алмашишнинг бўлиши мумкин бўлган ва энг қулай бошқариш усулини, ишончли ишлашини, тармоқни кенгайтириш имкониятини белгилайди. Фойдаланувчида хар доим хам тармоқ топологиясини танлаш имконияти бўлмасада, асосий топологияларнинг хусусиятларини, афзаллик ва камчиликларини, балки, хамма билиши керакдир.
Тармоқни уч хил топологияси мавжуддир.

  • шина (bus), хамма компьютерлар битта алоқа йўлига параллел уланган ва ахборот хар бир компьютердан бир вақтнинг ўзида қолган компьютерларга узатилади (1.1 – расм);

  • юлдуз (звезда, star) битта марказий компьютерга қолган хамма ташқи компьютрлар уланади, хар бир компьютер алохида ўз алоқа йўлларидан фойдаланади (1.2 – расм);

  • халқа (кольцо, ring), хар бир компьютер хар доим ахборотни фақат битта занжирда жойлашган кейинги компьютерга узатади, ахборотни эса занжирда битта олдинда жойлашган компьютердан олади ва бу занжир ёпиқ яъни халқасимондир (1.3 – расм).

Амалда баъзи холларда асосий тологияларнинг комбинацияси хам ишлатилиши мумкин, лекин кўпчилик тармоқлар санаб ўтилган уч турдаги топологиядан фойдаланадилар. Энди санаб ўтилган тармоқ турларининг хусусиятларини қисқача кўриб чиқамиз.



1.1 – расм. «Шина» тармоқ топологияси







1.2 – расм. «Юлдуз» тармоқ топологияси








1.3 – расм. «Халқа» тармоқ топологияси



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling