global kompyuter tarmolari. global ta

Sana01.01.1970
Hajmi
#249933
Bog'liq
global kompyuter tarmolari. global ta


Aim.uz

Глобал компьютер тармоқлари. Глобал тармоқларнинг турлари. Internet тармоғи архитектураси.

Р е ж а:

1. Интернетда доменли адреслаш.
2. Протоколлар.


Таянч сўз ва иборалар: Тармоқ, мустақил тармоқ, компьютер тармоқларининг ривожланиш тарихи, Internetни ташкил этилиши, тармоқларда адреслаш. Протокол, қоида, IР протокол, TCР протокол, тармоқ даража, транспорт даража, амалий даража, протокол аҳамияти.
1. Интернетда доменли адреслаш

1957 йили ARРA (Advanced Research Рrоjects Aqency) ташкилоти тузилди. 60-йиллар охирида DARРA (Defense Advanced Research Рrоjects Aqency) ARРANet тажриба тармоғини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Илк бор тармоқ 1972-йили намойиш этилди. У 40 та компьютердан иборат бўлиб, асосий тўзилиш принципи тармоқдаги барча компьютерларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши эди. 1975-йили ARРANet тажриба тармоғи мақомини ҳаракатдаги тармоқ мақомига ўзгартирди. 80-йиллар бошида тармоқда машиналарнинг ўзаро таъсири протоколлари стандартлаштирилди. Бошланғич вариант TCР/IР (Еransfer Cоntrоl Рrоtоcоl/Internet Рrоtоcоl). BBN компанияси билан шартнома тузилди, бу эса TCР/IР ни UNIX ОT сафига киритди. 1983 йилда Internet ташкил этилди. ARРANet 2 қисмга бўлинди; MILN ва ARРANet, уларга NSFNet ва бошқа тармоқлар уланди. 1989 йили ARРANet мустақил тармоқ сифатида тугатилди. Интернет-ахборотлар билан мустақил алмашиш имкониятини яратди. Бироқ бир неча йил илгари унинг ресурсларига фақат файлга мурожаат қилишга мўлжалланган дастурий таъминот ёрдамидагина кириш мумкин эди.


Гиперматнли инқилоб. 1965 йили Нельсон гиперматн сўзини қўллади. Ван Дам ва бошқалар 1967 йили гиперматн тахрирловчисини тузиб чиқдилар. Нельсон эса 1987 йили маълумотларнинг гиперматн таҳрирловчисини тузиб чиқди. Женева ЦЕРН да ишловчи физик Тим Бернес Ли 1990 йил гиперматнли лойиҳани таклиф этди. Бу лойиҳа физик олимларга Интернет орқали тадқиқот натижаларини ўзаро алмашиш имконини берар эди.



6.2 - расм. Глобал тармоқ тузилмаси


Шундай қилиб халқаро ахборот тармоғи - Wоrld Wide Web (WWW) га пойдевор бўлди. 1993 йили Марк Андерсон раҳбарлигида биринчи гиперматнли Mоsaic график браузери ишлаб чиқилди. 90 йиллар ўрталарида Internet бизнес-ишловчилар билан ишлаш учун қўлланила бошлади. Бироқ бу борада турли хил муаммолар мавжуд эди:

  • тармоқ каналларини ортиқча юклаш;

  • ахборотни ҳимоялаш;

Internet нинг статистик маълумотлари қуйидагича:

Интернетга жойлашган асосий ғоялар.


ISQ очиқ тизимлар ўзаро таъсир стандартини ишлаб чиқди, унинг асосий мақсади турли даражадаги тармоқ компонантларининг ўзаро муносабатларини ташкил этувчи тартиблар ва турли хилдаги даражалардир.


7-даража – Амалий. У тармоқда амалий ва тизмли дастурларнинг ўзаро алоқасини таъминлайди. Бу даражада амалий хизматлар бажарилади, яъни: файлларни узатиш, олислашган ҳолда терминалга кириш, электрон почта ва ҳоказо.
6-даража – маълумотларни такдим этиш. Бунда маълумотларни узатишда кодировкани бир хиллаштириш таъминланади. Тармоққа бирлаштирилган компьютерлар ўртасида маълумотлар алмашуви учун фодаланиладиган шаклни белгилайди. Маълумотларни узатувчи компьютерда бу даража амалий даражадан олинган форматдан маълумотларни оралиқ форматларга қайта айлантиришни амалга оширади.
5-даража сеансли. У иккита гапни турли компьютерларга жойлаш,
фойдаланиш ва бирикишини тугаллаш имконини беради. Бу даражада қуйдагилар амалга оширилади:

  1. Хавфсизлик воситаларини бошқариш.

  2. Маълумотлар алмашувини синхронлаш.

  3. Узилиш натижасида сеансни қолдириш.

4-даража траспортга оид. Ушбу даража маълумотларни тўғри ташишни таъминлайди, хатоларни имкон даражасида тўғрилайди. Ташиш бўйича сервис хизматини кўрсатади.
3-даража тармоқли икки машина ўртасида алоқани ташкил этади. Маълумотларни манзилларига жўнатишга ва мантиқий манзилгоҳлар ва номларнинг жисмоний манзиллари ўзгаришга жавоб беради: жўнатувчи компьютердан қабул қилувчи компьютергача бўлган маршрутни белгилайди; тармоқ шартларига боғлиқ ҳолда маълумотларнинг ўтиш йўлини белгилайди;
2-даража – каналга оид. Тармоққа узатиш ва тармоқга олиш учун маълумотларни тўплайди. Маълумотларнинг жисмоний муҳитга киришни бошқаради.
1-даража - ҳисоблаш тармоғи ўртасидаги аниқ жисмоний алоқани таъминлайди. Кўпчилик замонавий тармоқлар ISО/ОSI эталон моделига фақат яқиндан мос келади. Бирор хил номдаги даражалар тўғридан-тўғри ўзаро таъсир қилмайди. Ҳар қандай даража фақат қўшни даража билангина таъсир кўрсата олади. Қўшни даража билан ўзаро таъсир кўрсатиш интерфейс деб юритилади.
Агар бирор машинанинг битта даражаси бошқа машинанинг мос келувчи даражасига мурожаат қилса, аслида у интерфейс орқали қўшни пастки даражага мурожаат қилган бўлади. Ахборот бир даража пастга тушади, чунки у ерда ахборот яна қайта ишланиб янада пастга узатилади. Жисмоний даражада ахборот алоқа канали бўйича бошқа машинага узатилади. У ерда тескари жараён юз беради; ахборот керакли жойга етмагунча керакли даражага кўтарилаверади. Бир хил номдаги даражаги тишимларнинг ўзаро таъсир қоидаси маълумотларни узатиш қоидаси деб юритилади. Ахборотларни Интернет бўйича узатиш асосида пакетлар коммуникацияси етади. Интернет орқали юбориладиган ахборотлар алохида пакетларга тахланадиган қисмларга ажралади. Пакет ичида ахборот ҳажми одатда 1 дан 1500 байтни ташкил эта ди. Бу бирор фойдаланувчи томонидан алоқа тармоғининг монополияллашнинг олдини олади ва қолганларга тенг хукук ва имконият яратади. Барча ахборот пакетлари тармоқ бўйичаулар учун умумий бўлган жойга юбрилади. Ҳар бир пакет белгиланган жойга етиб келишидан олдин турли маршрутлар буйлаб ҳаракатланиши мумкин. Биз маршрут деган маълумотларни узатиш тармоғи узелларининг кетма-кетлигини тушунамиз. Қабул қилиш охирида пакетлар яна тегишли тартибда тўпланади.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling