foydali fayllar uz osma-va-vertikal-yo0nalishda-harakatlanuvchi-uzluksiz-yuk-tashish-mashinalari

Sana01.01.1970
Hajmi
#250140
Bog'liq
foydali fayllar uz osma-va-vertikal-yo0nalishda-harakatlanuvchi-uzluksiz-yuk-tashish-mashinalari


Осма ва вертикал йуналишда ҳаракатланувчи узлуксиз юк ташиш машиналари
Режа:

  1. Осма конвейерлар

  2. Осма арқон йўллар

  3. Осма арқон йўлларини хисоблаш

  4. Чўмичли конвейерлар – элеваторлар


Осма конвейерлар
Осма конвейерлар турли донали ва сочилувчан юкларни (идишда) шунингдек, поток ишлаб чиқаришда ярим фабрикатлар ва тайёр махсулотларни бир операциядан иккинчи операцияга узатиш учун ишлатилади. Юкнинг ҳаракат тезлиги 0,0016…0,75 м/с ва ташиш узунлиги якка двигателлида 500…600 м ва кўп двигателлида 2…3 км гача бўлади.
Ташилаётган юкнинг оғирлиги бир неча граммдан 2,5 т гача етади. Юк ташиш усули бўйича осма конвейерлар юк ташувчи, юк итарувчи ва юк тортувчи турларига бўлинади:

  1. Юк ташувчи конвейерларда осма каретка тортувчи органга махкамланади.

  2. Юк итарувчи конвейерларда (7.1-расм, а) юкли аравача тортувчи элементга махкамланган қулоқлар ёрдамида йўналтирувчи йулдан итариб ҳаракатлантирилади.

  3. Юк тортувчи (7.1-расм, б) конвейерда осма каретка 2 тортувчи элемент 1 га махкамланиб, махсус илгаклар 3 эса юк тўлдирадиган аравачага штанга орқали уланган.

Йўл профили бўйича конвейерлар – горизонтал ва фазовий бўлади.
Осмалар – этажерлар, илгаклар ричагли қисқичлар, занжирли тортгич (тягалар) строплар ва ҳоказолар бўлади.

7.1. Расм. Юк итарувчи ва юк тортувчи осма конвейерлар схемаси
1-тортувяи занжир; 2-каретка; 3-илмоқ.
Тортувчи орган сифатида горизонтал осма конвейерларда пластинкали ёки пайванд занжир ва пўлат арқонлар ишлатилади. Фазовий конвейерларда тебранишга чидайдиган, ажраладиган, пайвандланган махсус пластинкали ва икки шарнирли занжирлар ишлатилади. Кареткалар (7.1-расм, б) каток 2, осма йўл 1 ва тортувчи занжир 3 дан иборат. Катоклар сони ва кареткалар конструкцияси йўлнинг профилига боғлиқ бўлади.

7.2 – расм. Осма конвейер кареткаси
1-осма йўл; 2-каток; 3-занжир; 4-кронштейн; 5-ўқ; 6-поршен
Йўл бир релpсли ёки икки релpсли бўлиб, қўштавр, бурчаклик ёки бошқа профилли прокатлардан тайёрланади. Каретка ўқ 5 га ўрнатилган кронштейн 4 га махкамланган бўлиб, думалаб ишқаланувчи подшипник 6 да айланади. Кронштейннинг бири иккинчиси билан бириктирилган бўлиб, унга тортувчи орган ва юкли осма махкамланади. Кареткалар ишчи ва бўш кареткаларга бўлинади. Ишчи кареткалар ташилаётган юкли османи кўтарса, бўшлари эса тортувчи органни ушлаб туради.
Бурувчи қурилмалар. Горизонтал текисликдаги йўлда бурилиш битта ёки иккита бурувчи юлдузча ёки блоклар, шунингдек роликли батареялар ёрдамида бажарилади. Юлдузча ва блоклар бурилиш бурчаги 90°-180° гача бўлганда ишлатилади. Батареяли роликлар бурилиш бурчаги 10-35° ва айрим ҳолларда 90° гача бўлганда ишлатилади. Юлдузчалар ўтадиган юкка тўсқинлик қилмаслиги ва осилган юклар орасидаги масофа энг камида 100…150 мм бўлиши керак.
Юкловчи ва тушурувчи қурилмалар. Осма конвейерлар юрганда йўлнинг турли нуқталарида юклаш ва тушуриш қўлда ёки автоматик равишда бажарилади. Енгил ва шакли бир хил бўлган юклар қўлда тушурилади.
Осма конвейерларнинг иш унумдорлиги қуйидаги формуладан аниқланади:
дона ҳисобида
Z=, дона /соат, (7.1)
масса ҳисобида:
Q=т/соат, (7.2)
бунда v – ҳаракат тезлиги, м/с; t1 – осма қадами, м; Gюкбитта осмадаги юкнинг массаси, кг.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling