Avazbek Mavlonov Informatika-5

Sana01.01.1970
Hajmi
#251286
Bog'liq
Avazbek Mavlonov Informatika-5



Informatika va Biofizika kafedrasi 
Davolash ishi fakulteti 
114-“B” guruh talabasi
Malonov Avazbekning
Amaliy mashg’uloti 
Mavzu: Biologiya: hujayra va to’qima 
haqida ma’lumot 


Кириш 
Биология атамаси (биос – ҳаѐт, логос – фан) деган маънони англатади. 
Бу атамани бир-биридан бехабар ҳолда француз олими Ж. Б Ламарк ва 
Г.Тревирануслар томонидан тирик табиатнинг алоҳида бир ҳолати бўлган 
ҳаѐт хақидаги фан дейилиб ХIХ асрнинг бошида киритилди. Бу атама 
Т.Роозе (1797) ва К.Бурдах (1800) асарларида ҳам қайд қилинган. 
Биологиянинг вазифалари: тирикликнинг барча қонуниятларини, моҳия- 
тини ва тирик мавжудотларнинг систематикасини ўрганишдан иборат. 
Биологиянинг объекти тирикликнинг барча кўринишлари ҳисоб- ланади: 
яъни барча тирик мавжудотларнинг тузилиши, функцияси, улар- н0инг 
табиатда ўзаро боғлиқлиги, тарқалиши, келиб чиқиши, ривожланиши ҳамда 
уларнинг бир – бири ва ўлик табиат билан боғлиқлигидир. 
Инсоният азалдан тирикликка қизикиш билан караган. Барча 
мавжудотлар инсоният учун фақат фойда келтириб қолмасдан, уларнинг 
айримлари зиѐн ҳам келтирган. Шунинг учун ҳам мавжудотлар ҳақида 
аниқланган ҳар бир маълумот одам ҳаѐти учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб 
қолган. Ҳаѐтга, тирикликка бўлган қараш ҳам фақатгина руҳий олам 
тушунчалари нуқтаи назари билан талқин этилди. Шунинг билан бирга ҳар 
хил кузатишлар натижасида дунѐвий илм маълумотлари ҳам тўпланиб 
борилди. Кўпгина қадимги мутафаккирлар (Гераклит, Демокрит, Лукрецкий 
Кар ва б.) тирик моддаларнинг табиий келиб чиқиши ва эволюцияси ҳамда 
яшаш учун кураш ғояларини илгари суриб, диалектик назария асосида фикр 
юритганлар. 
Буюк аллома Абу Али ибн Сино (980—1037) диний тушунчаларни 
объектив билим билан бойитади. У ўзининг «Тиб қонуни» асарида баѐн этган 
тиббиѐт сирлари, турли хасталиклар муолажалари шу қадар ажойиб эдики, бу 
асар кўп вақтгача Европада ҳам тиббиѐт соҳасидаги асосий қўлланма бўлиб 
келган. Ҳозирги вақтда биология тургача бўлган, организмлар гуруҳини 


ўрганувчи фан деб қаралиб унга: микроорганизмлар биологияси, ўсимликлар 
ва ҳайвонлар биологияси ҳамда одам биологияси киритилди. Шу билан бирга 
биология алоҳида тузилмаларни ҳам ўрганади масалан: ҳужайра 
биологиясини. 
Ўқув фани сифатида биологиянинг предмети бўлиб тирикликнинг ҳар 
хил кўринишлари: тузилиши, физиологияси, организмларнинг индивидуал ва 
тарихий ривожланиши, уларнинг бир-бири билан ва ташқи муҳит билан 
ўзаро муносабатлари ҳисобланади.
Алоҳида биологик фанлар ѐки йўналишлар тирик табиатнинг нисбатан 
тор соҳаларини ўрганиш ҳисобига тўпланган маълумотларни умумлаш- 
тириб дифференциациялаш жараѐнида юзага келган. Бу эса ҳар бир йўналиш 
бўйича кузатувларни чуқур ўрганишга ва интенцификациялашга олиб 
келади. Масалан органик оламни ўрганишда ҳайвонлар, ўсимликлар, содда 
бир ҳужайрали организмлар, микроорганизмлар, вируслар ва фаглар- ни 
алоҳида ўрганиш асосида биологияда бир нечта йирик соҳалар зоология, 
ботаника, микробиология, вирусология, микология фанлари пайдо бўлди. 
Демак замонавий биология – фанлар мажмуи бўлиб, у қуйидаги учта 
йўналишларга эга: 
1. Классик биология – бунда табиатшунос олимлар тирик табиат хилма – 
хиллилигини ва тирик организмларни объектив кузатадилар, таҳлил 
қиладилар ва уларни классификациялайдилар. 
2. Эволюцион биология – унинг асосчиси Дарвин бўлиб, унинг ишлари- 
нинг асосий натижаси органик олам хилма – хиллигини тушинтиришдир. 
Ҳозирги вақтда тирик организмлар эволюциясини ўрганиш фаол давом 
этмоқда. Эволюцион назария ва генетиканинг синтези, эволюциянинг 
синтетик назариясининг пайдо бўлишига асос солди. Эволюцион назария 
барча тирик организмларнинг келиб чиқиши бир эканлигини ва барча тирик 
организмлар бир – бири билан генетик қариндош эканлигини тушинтиради. 


3. Физика – кимѐвий биология – бу йўналиш тирик организмлар 
тузилишини замонавий физика – кимѐвий усуллар билан ўрганади. Бу био- 
логиянинг тез ривожланаѐтган йуналиши бўлиб, ҳам назарий ҳам амалий 
жиҳатдан аҳамиятлидир. 
Организмларнинг индивидуал ривожланиши механизмларини, жара- 
ѐнларини ва қонуниятларини ўрганиш, ирсият ва ўзгарувчанлик, ахбор- 
отларни сақлаш ва узатиш ҳамда биологик ахборотларни қўллаш, ҳаѐтий 
жараѐнларни энергия билан таъминлаш ҳақидаги биологик маълумотлар 
эмбриология, ривожланиш биологияси, генетика, молекуляр биология ва 
биоэнергетика фанлари учун асос ҳисобланади. Организмларнинг тузили- 
шини, функционал ҳолатларини, ҳулқ - атворини, яшаш муҳити билан 
организмлар ўртасидаги ўзаро муносабатни ва тарихий ривож- ланишни 
ўрганиш морфология, физиология, этология, экология, эволюцион таъли- мот 
каби фанлар пайдо бўлишига олиб келди. Одамларнинг ўртача умр кўришини 
узайтирилишига қаратилган қизиқишлар қарилик муаммо- ларини ўрганиш 
йўналишини очиб геронтология фанини ривожланишига сабаб бўлди. 
ХХ асрнинг иккинчи ярми биология асри деб номланади. Инсоният 
ҳаѐтида биологиянинг ўрнига бундай баҳо бериш ХХI асрда тўлиқ ўзининг 
тасдиғини топмоқда. Ҳозирги вақтда биология фан сифатида ирсиятни 
ўрганишда, гормонлар синтезини ўрганишда, ҳаѐтий жараѐнларни бош- 
қариш механизмларини ўрганишда, генетик инженерия ва биотехнология 
ютуқларини ўрганишда муҳим натижаларга эришди. Бу олинган натижалар 
асосида одамларни озиқ - овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, зарурий 
тиббий дори воситалари ва биологик фаол моддалар билан таъминлаш ва 
бошқа муаммолар ечилмоқда. Ген инженерияси ва геномика йўналиши, 
ҳужайра инженерияси ва ҳужайра биология йўналишларини ўрганиш, ирсий 
касалликларга учраган одамларнинг жароҳатланган генларини алмаштириш 
имкониятларини, тикланиш жараѐнларини жадаллаштир- ишни, ҳужайранинг 
кўпайишини назорат қилиш имкониятларини очди.


Демак биология табиатни ўрганишнинг етук йўналишларидан бири 
ҳисобланади. Унинг юқори даражада ривожланиши тиббиѐт фанлари ва 
соғлиқни сақлаш прогрессининг зарурий шартларидан ҳисобланади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling