Документ Microsoft Office Word (2)

Sana01.01.1970
Hajmi
#252863
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word (2)


Товарлар (маҳсулотлар ва хизматлар) бозори
Товарлар (маҳсулотлар ва хизматлар) бозори деганда иқтисодий жиҳатдан эркин сотувчи ва харидорлар ўртасидаги айирбошлаш муносабатлари тизими тушунилади. Туристик бозорнинг асосий ҳусусияти турхизматларни ишлаб чиқарувчилар, хизматлар истеъмолчилари - туристлар ва харид қилинган хизматнинг ижрочилар ўртасида ҳамжиҳатлик йўқлигидан иборат. Одатда, мукаммал туристик хизмати (хизматлар пакети) туристга унинг турар-жойида таклиф қилинади ва сотилади, саёҳат жойи, мамлакати эса унинг доимий турар-жойи чегараларидан ташқарида бўлади. Шу сабабли туристик хизматлар бозорида унинг нормал фаолият кўрсатиши учун зарур ва маълум бир хизмат (хизматлар пакети) фақат унинг учун ҳақ тўлангандагина кўрсатилишини кафолатловчи реклама, маълумот ва ҳуқуқий тарафлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Одатда 3 асосий шарт -ишлаб чиқарувчиларнинг эркин рақобати, чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва хавфсизлиги борасида барчага бир хилда бўлган қоидаларнинг мавжудлиги ва истеъмолчиларни эркин танлаш имконияти мавжудлиги таъминланган ҳолдагина бозор самарали фаолият кўрсатади деган фикр бор.
Туристик саёҳатлар ташкилотчилари ва сотувчилари (туроператорлар ва турагентлар), уларнинг контрагентлари - хизматларнинг ижрочилари (меҳмонхоналар, ресторанлар, ташувчи компаниялар, туризм бюролари ва ҳоказо) ҳамда туристик хизматларнинг харидорлари туристик бозорнинг субъектлари деб аталади.
Туристик хизматлар (туристик маҳсулот)нинг сотувчилари сифатида пул эвазига харидорга хизмат (хизматлар пакети)га эгалик ҳуқуқини берувчи бозор жараёнининг қатнашчилари бўлмиш ишга рози бўлувчи ҳуқуқий ва жисмоний шахсларни кўрсатиш мумкин. Харидорлар ҳам бозор жараёнининг қатнашчилари бўлиб, улар ҳақ тўлаш эвазига сотувчидан хизмат (хизматлар пакети)га эгалик ҳуқуқини олувчи ҳуқуқий ва жисмоний шахслардир.
Улгуржи бозор деганда ҳуқуқий (юридик) шахслар иштирокида туристик маҳсулотнинг катта тўпламини (қайта сотиш мақсадида) айирбошлаш тушунилади. Истеъмолчилар бозори эса худди шу хизматларни якка харидорларга уларнинг шахсий талабларини қондириш мақсадида (чакана) сотади.
Талаб ва таклиф бозорнинг энг муҳим тушунчалари ҳисобланади. Харидорлар (саёхат) талаби деганда бозорда таклиф этилган ва пул билан таъминланган саёҳатга бўлган эҳтиёж (истак ва зарурият) тушунилади. Талабнинг қуйидаги турлари мавжуд потенциал, шаклланаётган, шаклланган ва мавсумий талаб. Кўпинча туристик талаб мавсумий хусусиятга эга, бу муаммо махсус маркетинг чора-тартиблари ёрдамида бартараф этилади. Истеъмол талаби бир қанча омиллар билан белгиланади. Улар орасида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • демографик омиллар - аҳолининг сони ва ёши, жинс ва ёш жиҳатдан тузилиши, оиланинг катталиги ва таркиби, урбанизация даражаси,

харидорнинг маданий савияси;

  • ижтимоий-иқтисодийомиллар - иш билан таъминланганлик, меҳнат ҳақиниг катталиги, нафақа таъминоти, даромад жиҳатидан аҳолининг бўлиниши;

  • мамлакатнинг жуғрофий ва иқлимий хусусиятлари;

харидорларнинг миллий таркиби;

  • давлатнинг иқтисодий ва сиёсий барқарорлиги;

  • бошқа тасодифий омиллар (об-ҳаво, можаролар.ва ҳоказо).

Туристик бозорда таклиф деганда маълум бир вақт давомида маълум нарх бўйича харидорлар учун таклиф этиладиган ва сотувга мўлжалланган йўналишлар (ташриф минтақалари) ва туристлар ҳажми тушунилади.
Талаб ва таклиф ўртасида маълум бир муносабатни кузатиш мумкин. Баъзан талаб таклифни пайдо қилибгина қолмай, балки таклиф ҳам талабга маълум таъсир кўрсатади. Сотувчи ва харидор турли мақсадларни кузловчи бозор ҳамкорлари ҳисобланадилар. Сотувчининг мақсади – турмаҳсулотни баландроқ нархда сотиб, фойда олиш; харидорнинг мақсади эса турмаҳсулотни арзонроқ нархда харид қилиб, турхизматга бўлган эҳтиёжни қондиришдан иборат. Сотувчининг максимал фойда олишга интилиши ва харидорнинг харид учун минимал ҳақ тўлаш ҳоҳиши (номонополистик бозор шароитида) талаб-таклиф қонунига асосан мувозанатга келади. Бозорда кўп сонли мустақил сотувчи ва харидорларнинг мавжудлиги рақобатни вужудга келтиради.
Талаб ҳажми таклифдан зиёд бўлган ҳолларда сотувчи бозори мавжуд бўлади ва бунда товарларнинг тақчиллиги кузатилади. Таклиф талабни қондирган ёки ундан кўпроқ бўлган тақдирда харидор бозори юзага келади. Малум бир вақтга келиб бозордаги мавжуд вазият бозор конъюнктураси деб аталади. Кўпчилик туристик маҳсулотларнинг бозордаги ҳаёти чекланган бўлади: бозорда янги маҳсулот пайдо бўлиб, харидорлар қизиқишини қозонади ва фаоллик билан сотилади. Кейинчалик сотув ҳажми барқарорлашади ва пасая бошлайди. Эски маҳсулот ўрнига эса янгиси кириб келади. Бу вақт кесими саёхат маҳсулотининг ҳаётий даври деб номланади
Ҳаётий даврнинг турли босқичларида - бозорга киритилиши, сотув ҳажмининг ўсиши, сотувнинг барқарорлашуви ва ҳоказо - турнинг нархи ўзгариб туради Маҳсулотни бозорга киритиш босқичи кўп сарф-ҳаражатни талаб қилади. Сотув ҳажми ўсиши билан фойда ҳам оша бошлайди. Бунда истеъмол талабининг тамойилларини ҳисобга олган ҳолда нархни бошқариш мақсадга мувофиқдир. Барқарорлик босқичида бозорнинг туйиниш нуқтаси вужудга келади (туристик бозорнинг максимал харид қобилияти), сўнгра сотув даражаси пасайиб боради. Бироқ жадал маркетинг амаллари (реклама, турхизмат нархини тушириш, харидорларга имтиёзлар бериш ва ҳоказолар) маълум бир вақт давомида ўсишни қайта тиклаш ва хатто такрорий ўсиш даврини вужудга келтириши мумкин. Баъзан сотув ҳажми кескин равишда пасайган ҳолларда баъзи бир турларни сотувдан олиш тўғрисида қарор қабул қилинади.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling