14- Операцион тизим ҳимояси (1)

Sana01.01.1970
Hajmi
#253357
Bog'liq
14- Операцион тизим ҳимояси (1)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

  • Ахборот хавфсизлиги фанидан
  • Тошкент-2015
  • Маърузачи: Б.К.Юсупов
  • 14-Мавзу: Операцион тизим ҳимояси

Мавзу: Операцион тизим ҳимояси

  • Режа:
  • Операцион тизим хавфсизлигини таъминлаш муаммолари
  • Операцион тизимни ҳимоялаш қисмтизимининг архитектураси
  • Ахборотни ҳимоялашда дастурий иловаларнинг қўлланилиши

1. Операцион тизим хавфсизлигини таъминлаш муаммолари

  • Ҳимояланган операцион тизим тушунчаси. Ахборотни ҳимоялашнинг аксарият дастурий воситалари татбиқий дастурлардир. Уларни бажариш учун операцион тизим (ОТ) томонидан мададлаш талаб этилади. Операцион тизим ишлайдиган муҳит ишончли ҳисоблаш базаси деб юритилади. Ишончли ҳисоблаш базаси операцион тизимнинг, дастурларнинг, тармоқ ресурсларининг, физик ҳимоялаш воситаларининг, ҳатто ташикилий муолажаларнинг ахборот ҳимоясини таъминловчи элементларнинг тўлиқ тўпламини ўз ичига олади. Буларнинг ичида энг асосийси ҳимояланган операцион тизим ҳисобланади.

Операцион тизим ҳимояланган ҳисобланади, агар у таҳдидларнинг асосий синфидан ҳимояланиш воситаларига эга бўлса. Ҳимояланган операцион тизим таркибида фойдаланувчиларнинг ОТ ресурсларидан фойдаланишларини чекловчи воситалар, ҳамда операцион тизим билан ишлашни бошлаган фойдаланувчиларнинг ҳақиқийлигини текшириш воситалари бўлиши шарт. Ундан ташқари ҳимояланган ОТ операцион тизимни тасодифан ёки атайин ишдан чиқаришга қарши таъсир воситаларига эга бўлиши шарт. Агар операцион тизим барча таҳдидлардан эмас, балки бир қанча тахдидлардангина ҳимояланишни кўзда тутса, бундай қисман ҳимояланган деб юритилади.

  • Операцион тизим ҳимояланган ҳисобланади, агар у таҳдидларнинг асосий синфидан ҳимояланиш воситаларига эга бўлса. Ҳимояланган операцион тизим таркибида фойдаланувчиларнинг ОТ ресурсларидан фойдаланишларини чекловчи воситалар, ҳамда операцион тизим билан ишлашни бошлаган фойдаланувчиларнинг ҳақиқийлигини текшириш воситалари бўлиши шарт. Ундан ташқари ҳимояланган ОТ операцион тизимни тасодифан ёки атайин ишдан чиқаришга қарши таъсир воситаларига эга бўлиши шарт. Агар операцион тизим барча таҳдидлардан эмас, балки бир қанча тахдидлардангина ҳимояланишни кўзда тутса, бундай қисман ҳимояланган деб юритилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling